Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
Ер ислоҳатини амалга ошириш билан боғлиқ саъй-ҳаракатлар мамлакатда ер заҳираларидан кенг кўламда фойдаланиш имконини берди. Бу қуйидаги йўналишда ўз аксини топган: биринчидан, ер 30 йил муддатга йиллик 3,5 % лик тўлов билан ижарага берилган. Иккинчидан, йирик мулкдорларга фойдаланиш имкони бўлмаган ортиқча ерлар берилиб, компенсация имконияти билан 25 йил муддатга мўлжалланган 5 фоизлик қимматли қоғозлар жорий этилган. Бундан кўзланган мақсад унумсиз ерларни манфаатдорлик эвазига маданийлаштиришдир. Ислоҳатлар самараси ўлароқ кооперативлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва қайта ишлашда имтиёзлар ва қўшимча пул, техник жиҳатлар билан таъминландилар.
Ҳозирда ҳам мавжуд бўлган «Шимол-Жануб» муаммоси аслида XIX асрнинг иккинчи ярмига бориб тақалади. Чунки Италия 1361 йилгача битта князликдан таркиб топган, мамлакатнинг шимол ва маркази капиталистик, жануби эса феодализм тузуми остида эди. 1860 йилда шимолий Италия қироли Пьемонт қўлга киритган Гарибальди инқилобидан кейин Бурбонов династияси, жанубдаги Сицилия қироллиги ва Неопол ҳамда Палермони ўз таркибига қўшиб олди. Мана, 100 йилдан ошиқ вақт ўтибдики, «Шимол-Жануб» муаммоси ҳокимият учун актуал масала бўлиб турибди. Ҳозирда шимолда иқтисодиётнинг барча соҳасида ривожланиш бўлгани, аксинча жанубда бу борада етарлича муаммо мавжудлиги сабаблари кўп. Бу ўз навбатида Италия сиёсий ҳаётига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. XX аср ўрталарида бир оз муддат Шимол ва Жануб ўртасида бирлашув барҳам берилганди. Ўшанда маҳсулот ишлаб чиқаришда, масалан ип-газлама моллари тайёрлашда икки томон натижаларида қарийиб тафовут сезилмаган. (Ђарб-Шимолда-йиллик 16 млн. метр, жанубда -13 млн. метр) ўшанда жанубий Италия саноатининг айрим турлари ишлаб чиқариш бўйича шимолни ортда қолдиришни ҳам уддалаган. Биз юқорида ҳозирда шимол ва жануб борасидаги тараққиётнинг икки хиллигида бир неча сабаблар борлигини айтгандик. Булар қуйидагиларда ўз аксини топган: 1. XX аср бошларида кечган капитализмга ўтиш жараёни қишлоқ хўжалиги соҳасида феодал тузумига сингиб кетган жанубликлар ҳаётида зиддиятларни келтириб чиқарди. Яъни, йирик ер эгалари-феодолизм тасарруфларидаги ерларни бўлиниб кетишига тиш-тирноғи билан қаршилик қилдилар ва ўз мақсадларига эришдилар. Бу пайтга келиб шимолда капиталистик жамиятга ўтиш тез суръатлар билан амалга ошди. 2. Янгича тузумни ўзлаштирган шимолий Италияда корхоналар сони ортгани сайин ишчи кучига, хомашёга талаб кўпая борди. Натижада жануб хомашё етиштириб берадиган ва ўзаро меҳнатни ташкил этадиган ҳудудга айланди. Ўтган асрнинг 50-йилларига келиб, шимолий Италияда юксалиш жанубликлардан бир неча ҳисса ортиб кетди. 3. Иккинчи жаҳон уруши Жануб иқтисодиётини янада орқага сурди. Италия урушда кўп нарса йўқотди. Миллий бойликларнинг аксарияти йўқ қилинди-аҳоли ва жамоат иншоотлари, кўприклар, портлар бузилиб кетди. Денгиз флоти умуман инкирозга юз тутди. Юзага келган иқтисодий бўҳронга барҳам бериш, иқтисодиётни оёққа турғизиш учун асосий куч қишлоқ хўжалиги истиқболли бўлиб қолди. Оқибатда жануб ерларида кўп ҳосил олиниб, уни шимолда қайта ишлаб, фойда олиш, қурилиш ва бунёдкорлик ишларига сарф этилди. Бу эса жанубий Италиянинг ижтимоий-иқтисодий турмушига салбий таъсирини ўтказди. 4. Икки томон иқтисодиётидаги тафовутлардан яна бири-жанубнинг шимолга қараганда паст даражада ривожланганлигидир. Бу ер порт, темир йўл, бошқа телекоммуникация тизимлари шимолдан фарқли равишда кам имкониятга эга. Ерлари ҳам унумсиз, қуруқ ер. Бу ерда ортиқча меҳнат ва кўп харажат эвазига ҳосил олинади. 5. Аҳолининг жойлашиши ва зичлиги, шунингдек, жанубда аҳоли сони ортиши шимолга қараганда йиллик 1,5 фоиз юқорилиги ҳам сабаблардан бири ҳисобланади. Шундай қилиб «Шимол-Жануб» муаммоси ечимига урушдан кейин, 1950-1960 йилларда фаол киришилди. Бу ҳаракат «Ванино режаси» деб аталди ва у қуйидаги йўналишда муаммони ҳал этишга киришди: жануб районларига қўшимча кувватлар киритишди, шахсий капиталларни ҳудуд ривожланишига жалб этилди; давлат корхоналари даромад маблағлари мавжуд соҳалар тараққиётига жалб этилди ва шу мақсадда «Жануб кассаси» ташкил топди. Шимолдаги кичик корхоналар бу кассани маблағ билан таъминловчилари бўлди. Аммо «Ванино режаси» Италия иқтисодиётини ўсиши ва жанубнинг ривожланишини таъминлай олади. Қайтанга бу уриниш ЕИ давлатлари ичида мамлакатни анча обрусизлантиради ва ҳудудий номутаносибликни юзага келтирди. Масалан, 1980 йилда Жанубнинг ялпи даромади Шимолники билан солиштирганда 59 % ни ташкил этган бўлса, 1990 йилда бу кўрсаткич 50 % га тушиб қолди. Шимолда ишсизлик 1990 йилларда 10 % бўлган бўлса, Жанубда 18 % га етди. Иқтисодчилар таъбирича, давлат Европа интеграциялашуви сари юриб, бу икки иқтисодий ҳудуднинг муносабатларини чекласа Шимолий Италия Европа бозорида ўз мавқеига эга бўлади, аммо Жанубий Италияда иқтисодий танглик юзага келади. Шимол ва Жануб ўртасидаги иқтисодий кескинлик келтириб чиқараётган муносабатларни яхшилаш учун қатор муаммолар кўндаланг турибди. Аниқроғи, Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling