Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
5.§. Италия иқтисодиёти
Италия Республикаси Европанинг жанубида, Апеннин яриморолида, Сицилия, Сардиния ва кичик ороллар қўйнида жойлашган. Ҳудуди – 301 минг кв. км. Аҳоли сони 58 млн. дан ортиқни ташкил этади, уларнинг 98 фоизи эса италянлардир. Пойтахти – Рим. Асосий дини католик. Давлат тузуми-парламент. Давлат бошлиғи-президент. Қонун чиқарувчи ҳокимият сенат ва палата депутатларидан иборат парламентдир. Италия НАТО блоки аъзоси. У Ғарбий Европа интеграциясининг фаол аъзоси. Айнан 1957 йилда Европа иқтисодий ҳамжамиятини тузиш ҳақида битим имзоланган. У аграр – индустрия соҳада кенг тараққий этган давлат. Дунё ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) да унинг улуши уч фоизга тенг. Аҳоли жон бошига ЯИМ қарийб 20 миннг доларга тўғри келади. Мамлакат маҳсулоти ҳажмини дунё саноати моллари билан солиштирганда 3,2 фоизни (дунёда 6-ўрин) ташкил этади. Ҳар хил кўрсаткичлар бўйича олиб қараганда, қуйидаги манзара ҳосил бўлади: саноат ва қурилиш-35 %, турли хизматлар – 6%, қишлоқ хўжалиги -4%. Қишлоқ хўжалик тармоғида қарийиб 18 млн. аҳоли банд бўлиб, ўртача фермерлар майдони Европа Иттифокининг бошқа мамлакатларидагидан анча кам яъни 7 гектар. Италия ер ости бойликларига унчалик бой давлат эмас. Бу ерда асосан кам миқдорда кўмир, нефт, рух, қўрғошин, олтингугурт, симоб, боксид ва мармар қазиб олинади. Италия иқтисодиётининг ўзига хос томони аксарият мулкнинг йирик монополистлар ихтиёрида эканидир. Масалан, учта йирик хусусий монополист фирма-«Монтэдисон», «ФИАТ», «Пирелли» давлат иқтисодий тузилмасининг асосини ташкил этади. Мамлакатдаги ИРИ, ЭНИ, ЭФИМ, ЭНЕЛ сингари иқтисодий ташкилотлар Италиядаги ана шу-«ФИАТ», «Фальк», «Монтэдисон», «Занусси», «Сина-Викоза», «Оливетти» каби салоҳиятли фирмалар иқтисодиётнинг ички ва ташқи алоқалардаги капитал муаммоларини назорат қилади. Саноат-Италия иқтисодиётининг барқарорлигини таъминловчи соҳа. У мамлакат ялпи ички маҳсулотида 35 фоиздан зиёд улушга эга. Мамлакат ишчиларининг тенг ярми шу соҳада фаолият юритади. Италия саноати тизимининг муҳим кўриниши саноатдаги мавжуд барча йўналишлардаги заҳираларни катта миқдорда ишлаб чиқариш ва кам миқдорда фойдали қазилмаларни қазишда акс этади. Ҳозирда нефт, нефткимё, кимё, металлургия, электроэнергетика, автомобил, машинасозликнинг бир неча соҳалари, станоксозлик, табиий ва синтетик тола маҳсулотларини қайта ишлаш бўйича Италия саноати юқори суратда тараққий этмоқда. Замонавий технологиялар ишлаб чиқиш бўйича Италия дунёда етакчи мамлакатлар сирасига киради. Яъни бу борада у АҚШ ва Япониядан кейинги 3 ўринни эгаллайди. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling