Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet75/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Қишлок хўжалиги. Мамлакатнинг бу соҳаси учун аҳамиятли томони, фаолият юритишдаги капиталистик тузимига хос эскича усулининг давом этиб келаётганидир. Давлатнинг жануб ва шимоли бу соҳада асосий куч саналади. Қишлоқ хўжалиги хом ашёсининг кўп қисми мамлакатнинг ўзида қайта ишланади. Уруғчилик ривожи эса алоҳида эътиборга эга. Ђалла, макка, лавлаги, шунингдек, мева ва узум етиштиришда юқори маданиятга эришилган. Қишлоқ хўжалигини янги технологиялар билан таъминлаш ва унумдорликга эришиш бўйича Италия Европа Иттифоқи мамлакатлари ичида етакчи ҳисобланади. Иш юритиш фермер хўжаликлари шаклида ташкил этилган.
Италия иқтисодиёти мамлакатдаги мавжуд кичик ва ўрта бизнес тараққиёти билан характерланади. Бу халқ истеъмоли моллари, енгил саноат ва кўпчилик кабиларида бозор коньюнктурасига тез мослашадиган соҳа ҳар бир кичик тадбиркорлик фирмасида ўртача 100 киши ишлайди ва улар бир ёки икки хил маҳсулот тайёрлашади. Ихтисослашган кичик корхоналар «монополистик бирлашма»га уюшган. Бу уюшма-конгломерат ўз зиммасига ижтимоий таълим ва халқ истеъмоли махсулотларини тўлиқ етказишдек маъсулиятни ўз зиммасига олган.
Италия туризм соҳасини ривожлантириш бўйича жуғрофий-иқтисодий имкониятга эга. Ҳар йили бу ерга 30 милиондан ортиқ сайёҳ ташриф буйиради.
Хўжалик бошқарувидаги ислоҳат. Мамлакатда бу борада кечган ислоҳатларнинг асосий йўналиши корпоратив бошқарувни йўлга қўйишда ўз аксини топган. Италияда йирик капитал аҳоли қўлида экани билан характерланади. Шу боис мамлакат бу маблағларни молиявий холдинг компаниялари орқали назорат тизимини йўлга қўйган.
ЕИ мамлакатлари ичида Италия бозори бошқарувчилик вазифасини ўтайди. Истиқболсиз ва бюджетидан қарзи юқори бўлган давлат тасарруфидаги мулкларни хусусийлаштириш ўз самараларини бермоқда. Ҳозирда бу жараён натижасида 30 та давлат сектори корхоналари, жумладан «Телеком» (1,5 млн. акциядорга эга), энергетика гуруҳлари суғурта компаниялари хусусий мақомга эга бўлди. Эндиликда темир йўл тармоғида ҳам корпоратив башқарувни йўлга қўйиш ислоҳатлари бормоқда.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling