Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Ривожланаётган мамлакатларда саноатлаштириш модели


Download 1.56 Mb.
bet82/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

4.§. Ривожланаётган мамлакатларда саноатлаштириш модели
ва тараққиётдаги йўли

Ривожланаётган мамлакатларда қолоқликни тугатишнинг стратегик воситаси-хўжаликни саноатлаштириш, яъни халқаро меҳнат тақсимоти (ХМТ)ни чуқурлаштиришда қайта ишлаш саноатини ривожлантиришни жадаллаштириш. Бунинг натижасида қўшимча иш ўринлари яратилиши билан бирга барча иқтисодий тармокларнинг замонавийлашган тизими юзага келишини таъминлайди, янги иқтисодий тартиб жорий этилишига замин ҳозирлайди.


Ривожланаётган мамлакатлар ишлаб чиқаришидаги ўзига муносиблик тамойилларига кўра саноатлаштириш уч модел асосида ташкил этилган.

  • Энергетика, металлургия ва химия каби стратегик аҳамиятга эга саноат турларини хусусийлаштириш ҳамда истеъмолга жорий этиш. Бу модел миллий мулкни йирик корхоналар холида ташкил этиб, уни кўрсатмалар тарзида бошқариш йўлга қўйилади. Ҳозирда бу усул Жазоир, Эфиопия, Миср, Въетнам каби давлатларда ўз аксини топган.

  • Хориж капиталини чекланган ҳолда импорт ўрнини босувчи иқтисодиётнинг етакчи тармоғи - оғир саноат ривожланишига аҳамият қаратиш (Лотин Америкаси давлатлари каби). Бунда импортёрлардан бу миллий саноат тармоғини такомиллаштириш борасида ички истеъмол учун бўлган эҳтиёжини доимий тарзда қондириш талаб этилади.

  • Экспорт йўналишини аниқлаш, яъни ташқи бозорга маҳсулотларнинг алоҳида турларини чиқаришни белгилаб, саноатнинг шу турига асосий кучни жалб этиш. Шу мақсадда чет эл инвестициясини тармоқнинг билим ва кўп меҳнат талаб қилувчи маҳсулот ишлаб чиқарилишига киритиш асосий вазифа саналади. (Осиё ва Тинч Океани ҳудуди мамлакатлари сингари).

Ривожланаётган мамлакатлар иқтисодиётида кечаётган ислоҳатларда Жаҳон банки (ЖБ) ва Халқаро валюта фонди (ХВФ) асосий молия муассаси ролини ўйнамокда. Бу ташкилотлар ривожланаётган мамлакатлардаги хусусийлаштириш ва саноатлаштириш жараёнларининг фаол иштирокчиси бўлаяпти. Истаймизми-йўқми ҳар қандай хўжалик тараққиётида тармоқларни саноатлаштириш биринчи масала бўлиб қолади. Масалан, 1960 йилларда ривожланаётган мамлакатлар ЯИМида улуш қуйидагича кўриниш касб этганди: қишлоқ хўжалиги тармоғи-31,6%, саноат – 26,6%, шундан қайта ишлаш – 15,6 %, хизмат кўрсатиш – 42,8 % бўлган – 2004 йилда эса бу ҳолат бошқача кўриниш намоён этди. Яъни, қишлоқ хўжалиги тармоғи – 15,6 %, саноат -34,5 % ва шундан қайта ишлаш -19,1 %, хизмат кўрсатиш эса 50,1 % кўрсаткични ташкил этди. Ўтган даврдаги саноатлаштириш тизимидаги ўзгаришларни таққослайдиган бўлсак Африка ва Жанубий – Шарқий Осиёда ўсиш бундан ҳам юқори бўлганини кўрамиз.
Ривожланаётган мамлакатлар олдида ўзида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар кўламини кенгайтириб, уни интеграциялашувига жорий этиш вазифаси юкланган. Айниқса халқаро истеъмол аҳамиятига молик бўлган маҳсулот экспортига эътибор қаратиш юқори натижа беради. Масалан, кўпгина ривожланаётган мамлакатлар микроэлектрон технологияларни юқори сифат билан ишлаб чиқариб, бу товарларни бозорга таклиф этиши кутилган натижани берди. Бундай мамлакатлар қаторига Ҳиндистон, Мексика, Аргентина, Жанубий Корея давлатларини киритиш мумкин. Уларда металл қирқиш дастгоҳлари, металлургия учун замонавий ускуналар, кимёвий, озиқ-овқат, енгил саноат маҳсулотлари, шунингдек, тракторлар, транспорт воситалари эҳтиёт қисмлари ва қишлоқ хўжалик техникалари ишлаб чиқариш ва уларни экспортга чиқариш кенг йўлга қўйилган. Шуни ҳам қўшимча қилиш керакки, бу мамлакатлар ривожланаётган мамлакатлар орасида ўта мураккаб ҳисобланган машинасозлик, юк кўтариш кранлари, темир прессловчи дастгоҳлар, электр ва дизелли локомотивлар, самолётлар ва танкерлар ишлаб чиқаришда ягона саналади.
Ривожланаётган мамлакатларда пўлат эритиш саноати айниқса юқори савияда ривожланмоқда. Бразилия, Венесуэла, Ҳиндистон ва Мексикадаги йирик корхоналарда мавжуд бўлган пўлат эритувчи технологиялар замонавийларига алмаштирилмокда. Бунинг учун чет эл инвесторлари ўз сармояларини очиқ кўнгил билан киритаётирлар.
Мамлакатлар иқтисодиёти тараққиётида йирик корхоналар алоҳида ўрин эгаллайди. Шу боис транс миллий корпорация (ТМК) Африканинг кўпгина қашшоқ мамлакатларида йирик компаниялар фаолиятини йўлга қўйишга ҳаракат қилмоқда. Шу мақсадда сўнги йилларда Мадакаскарда 50 % маҳсулотни қайта ишлаш қувватига эга корхона, Сьерра-Леонеда 35%, Либерияда–36%, Мозамбикда 10-14% гача қувватга тенг бўлган йирик корхоналар ташкил этилди. Натижада бу мамлакатларда ҳам саноат ривожлана бошлади. Майда маҳсулотлар, қишлоқ хўжалик хом ашёларини ярим фабрика ҳолатида қайта ишлаш, маҳаллий истеъмолга зарур товарлар ишлаб чиқариш йўлга куйилиб, бу борада кенг хизмат кўрсатиш турлари ҳам жорий этилди. Ўз навбатида маҳаллий аҳоли ривожланган технологияларда меҳнат қила бошлади.
Ривожланган давлатлардан фарқли равишда ривожланаётган мамлакатларда хизмат кўрсатиш соҳасининг тараққий этмагани халқаро меҳнат тақсимотида ҳам салбий таъсир кўрсатмокда. Масалан, бу мамлакатларда юқори технология ва илмий хизматларга, шунингдек, алоқа, телекоммуникация ва молия тизими соҳаларида хизмат кўрсатиш қониқарсиз аҳволда. Мавжуд бўлган оддий хизмат турлари фақат мамлакат ичкариси тадбиркорлари учунгина хизмат кўрсатиш имкониятига эга холос. Энг ёмони, бу мамлакатларда транспорт ва алоқа соҳалари давлат монополияси сирасига киради.
Қишлоқ хўжалиги соҳасига замонавий технологияларни киритиш жаҳондаги барча ривожланаётган мамлакатлар учун энг оғир масала бўлиб қолаяпти. Масалан, бу ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги 80 % лик майдони ирригация тизимини янгилашни тақозо этади. Бу ерларда сувнинг ифлосланиши оқибатида инсон истеъмол қиладиган оддий маҳсулотларнинг калорияси тобора пасаймоқда. Бу ҳолат 2004 йиллар бошида аҳоли жон бошига ривожланаётган мамлакатларда 100 % ни ташкил этди. Албатта, кейинги пайтларда бу томонга яхши ўзгаришлар қилиш учун ҳаракат қилинмоқда. Аммо, ҳалигача бу муаммо Осиё ва айниқса Африкада ўткир муаммолигича қолмокда.
1970 йил охирларига келиб ривожланаётган мамлакатларда «яшил инқилоб» деб аталувчи ҳаракат амалга оширилди. Бунинг натижасида йирик давлатлар ва халқаро ташкилотлар молиялари эвазига озиқ-овқат моллари тайёрлаш муаммоси қисман ҳал этилади. «Яшил инқилоб»нинг бажарган ишлари асосан жадаллик билан ривожланиш мумкин бўлган қишлоқ хўжалик ҳудудларида ўз аксини топди. Танланган бундай районларда аввало ишчи кучи етарли бўлди, бу ерга илғор техника ва технологиялар киритилди, сара уруғчилик ва юқори ҳосилдорлик манбалари жорий этилди. Бу эса танланган ҳудудларда етиштирилган маҳсулотнинг нафакат ички истеъмол бозорини таъминлашга эриштирди, балки сифатли тайёрланган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини четга экспорт қилиш имконини ҳам берди.
Ўз навбатида «яшил инқилоб»нинг салбий томонлари ҳам бўлди. Яъни, юқорида айтилганидек, барча имкониятлар қулай шароитга эга бўлган ҳудудларгина яратилди. Бу номутаносиблик оқибатида бошқа ҳудудлар бу жойларга тобе бўла бошлади. Қишлоқ хўжалигидаги тараққиётда ҳам икки хил ўзгариш рўй берди, яъни бундай ҳудудлар катта фойда туфайли замонавийлаша борган бўлса, бу ердан олис воҳалар қишлоқ хўжалиги соҳасида қолоқлик гирдобига тобора ғарқ бўлаверади. Масалан, Ҳиндистон, Хитой, Ливия, каби мамлакатларда бир томондан йирик қишлоқ хўжалик корхоналари ташкил топиб, ривожлана борган бўлса, иккинчи томонда хўжалик юритиш эскича усулда қолаверди. Фақатгина сўнгги ўн йил мобайнида Жанубий, Жанубий-Шарқий ва Шарқий Осиёда қишлоқ хўжалигини модернизациялаш (замонавийлаштириш) кенг ёйилди. Натижада бу ҳосилдорликка катта таъсир кўрсатди: 2004 йилда ривожланаётган мамлакатларда ғалла ҳосилдорлиги йиллик 2,8 % га ўсди. Жумладан, бу кўрсаткич Осиёда – 3,1 % ни, Африкада – 2,7 %ни, Лотин Америкасида эса 1,9 % ни ташкил этди.
Бугунги кунда ривожланаётган мамлакатларни умумий иқтисодий тараққиётга эришиш даражаси ва умумсоҳа тизими ривожидаги мавжуд имкониятлари ўлчови бўйича катта иккита гуруҳга бўлиш мумкин. Биринчиси – нефт экспорт қилиш имконига эга мамлакатлар, иккинчиси – янгитдан саноатлашаётган мамлакатлар.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling