Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet87/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

1. Шарқий (денгизбўйи) минтақа. Бу минтақада иқтисодий муносабатлар анча тараққий этган. Бу ерда йирик саноат маркази, эркин иқтисодий ҳудудлар (ЭИҲ), денгиз портлари, транс-миллий корпорация (ТМК)ларнинг халқаро офислари жойлашган.
2. Марказий минтақада иссиқлик ва энергия ишлаб чиқариш, кимёвий маҳсулотлар, хомашё ва ярим фабрикат товарлар ҳамда савдо-сотиқ ривожланган.
3. Ђарбий минтақа. Бу ерда эса чорвачилик тармоқлари ривожланган. Шунингдек, ғарбий минтақада хилма-хил минерал хом ашёлар қайта ишланади.
XXР – барча қадимий ишлаб чиқариш технологик усулларини сақлаб қолган давлат саналади. Масалан, қишлоқ хўжалигида асосан қўл кучи билан маҳсулот тайёрланади. Айниқса, қишлоқ жойларда бу жуда оммалашган. Фақат шаҳарлардагина маҳсулотларни тайёрлаш машиналаштирилган, холос.
Ҳозирги пайтда Хитой иқтисодиёти йилига 7-10 % гача ўсмоқда. Бу ютуқнинг асосий омиллари бўлиб ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш ва тизимли силжиш ҳолатларида кўринади. Айникса ҳозирги даврда Хитойда енгил саноатда қайта ишлаш ва сифатли хизматлар кўрсатиш соҳалари бениҳоя равнақ топмоқда. 2004 йилда умумий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмида янги тармоқлар ҳиссаси қарийиб 30 фоизгача ошди. (1990 йиллар бошида у -10 % эди).
Хитой дунёдаги энг эркин иқтисодий ҳудудлар яратган мамлакатлардан бири саналади. Айни пайтда бу ерда 2100 дан зиёд хориж фирмалари самарали фаолият юритмоқда.
XXI асрнинг дунё саноат маҳсулотлари ЯИМ тайёрлашдаги улуши йилдан-йилга ортиб бормоқда. Аммо, аҳоли жон бошига маҳсулот ишлаб чиқарилишини ҳисоблаганда Хитой ривожланган мамлакатлар кўрсаткичидан бирмунча паст эканлиги маълум бўлади. Ҳар ҳолда Хитой ўзида мавжуд имкониятлардан узоқ келажакни ўйлаган ҳолда фойдаланилмоқда. Унинг ялпи миллий маҳсулот (ЯММ) ҳажмида Япониядан кейинги ўринда туриши ҳам бундан далолат беради.


2.§. Хитойда иқтисодий ислоҳатларнинг кечиши

1967 йилдан бошлаб Хитой маданиятидаги ўзгаришлар унинг иқтисодиётига ҳам ижобий таъсир кўрсатди. Аслида 1958 йилда Мао Цзедун томонидан таклиф этилган «Катта сакраш» йўналиши Хитойни 5-10 йил ичида дунёнинг иқтисодий ривожланган мамлакатлари қаторига олиб чиқиши керак эди. Мамлакат халқ хўжалиги олдига амалда бажариб бўлмайдиган – чўян ва пўлат эритиш, кўмир-у, нефт қазиб чиқаришдек оғир вазифалар юклатилди. Ўша давр иқтисодий сиёсатига кўра, ер, сув, ҳатто ҳовли, уй-жойлар ҳам жамоат мулки бўлиб саналарди. Хуллас, социализм қуришнинг хитойча усули халқ хўжалигини батамом издан чиқарди. Саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши пасайиб кетди, мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида жиддий муаммолар кўпайди. Мао Цзедуннинг ўлими (1976) дан сўнгина Хитой иқтисодий тараққиётида ижобий силжишлар рўй берабошлади. 1978 йилда Хитой коммунистик партияси эса «катта сакраш» га миллий фалокат деб баҳо берди. Шу йилдан бошлаб мамлакатда иқтисодий ислоҳатлар амалга оширила бошланди. Ислоҳатлардан кўзланган асосий мақсад ҳар бир киши бошига олинадиган даромадни ўртача ривожланган мамлакатлар даражасига етказилишидан иборат эди.


Бу ислоҳатларда қуйидаги муаммоларни бартараф этиш мўлжалланди:

  • режали маҳсулот тайёрлашда тўлиқ аҳоли эҳтиёжи учун маҳсулот ишлаб чиқаришдан ярим эҳтиёжни қондирувчи товар ишлаб чиқариш тизимига ўтиш;

  • аграр соҳадан саноатлашувга, қишлоқ ишлаб чиқаришидан эса посёлка ва шаҳар турига ўтиш;

  • «ўз кучига таяниш» йўналишидан «очиқ эшиклар» сиёсатига ўтиш;

  • «ахлоқий принцип» лар ташкилий тузилмасидан ҳақ-ҳуқуқларга эга тузилмаларга ўтиш.

Бу ислоҳатлар тарихий-маданий, иқтисодий-сиёсий анъаналар байроғи остида амалга ошира бошланди. Ислоҳатлар «Режали иқтисодиёт-асосий, бозор бошқарилиши кўмак берувчи» ақидасига таянган ҳолда кечди. 1984-1990 йилларда Хитойда социалистик бозор иқтисодий тизими яратилди. Унга кўра товарни баҳолаш марказий масала саналди. Бу тизимга ўтиш эркин нарх ва истеъмолчи талабига мос баҳодаги маҳсулот ишлаб чиқаришни юзага келтирди.
Бу ислоҳат уч босқичда амалга оширилади.

  • давлат баҳоларини қилинган харажатга яқинлаштриш;

  • мамлакатда мавжуд белгиланган нархларни марказлаштирил-ганидан эркин нархларга босқичма босқич ўтказиш;

  • маҳсулот ишлаб чиқаришдаги ва истеъмолдаги нархлар мутаносиблигини доимий равишда назорат қилиш.

Хитойда 1990 йиллар бошида бозор муносабатларидаги ислоҳатлар модели социалистик бозор иқтисодиёти номини олди. Унинг асосий хусусияти умумий, жамоатчилик тарзида маҳсулот ишлаб чиқаришни кенг йўлга қўйиш орқали иқтисодиётни ривожлантиришдан иборат эди. Бу ислоҳат бўйича давлат корхоналарида фаолият юритаётган кишилар мулкка давлат ва умумий мулк тарзида муносабатда бўлишлари шарт қилиб қўйилди. Металл қазиб олиш давлат монополиясига айланди.
Хитой давлатчилиги узоқ тарихдан буён империя тизимида келмоқда. Унда давлат мулки – асосий шакл бўлиб ҳарбий ва стратегик аҳамиятга эга бўлган барча мулклар давлат мулки ҳисобланади. Масалан, Хитойда товар-пул муносабатлари ҳеч қачон аҳоли турмуши учун хизмат қилмайди. У фақат умумий фойдаланиш масалаларига йўналтирилади, холос.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling