Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Ижтимоий жиҳатдан аҳолининг кўчиши
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- «болаларини алмаштириш»
- Хитойда таълим муаммоси
- «янги саводсизлар»
Ижтимоий жиҳатдан аҳолининг кўчиши ҳам иқтисодиётнинг янги қирраларини очишга кўмак беради. Мамлакатда ҳар йили 50 млн. аҳоли ҳудуддан ҳудудга, қишлоқдан шаҳарга кўчади. Бунга давлат қабул қилган «болаларини алмаштириш» амалиёти ҳам асосий сабаблардан бири эди. Чунки Хитойда корхона ёки ташкилотда ишлаётган ҳар бир ишчи ёки ходим пенсияга чиқадиган бўлса, унинг ўрнига фарзанди келиб ишлаши мумкин, деган консепция қабул қилинганди. Бу табақачилик муносабатларни сақлаб қолган бўлсада, ишда замонавий менежмент усулларини тараққий эттиришда салбий таъсир кўрсатди. Шу боис 1980 йиллар бошида бу консепция бекор қилинди, ишлаш учун эркин рақобат асосида танлаш имконияти яратилди.
Хитойда таълим муаммоси ҳам ўткир масала ҳисобланади. Айникса, қишлоқ хўжалиги соҳасида хизмат кўрсатувчи соҳаларга қараганда икки баробар билимсизлик юқори ҳисобланади. Бу соҳада тахминан 8,5 фоиз ақлий етуклик билан ишлайдиган кишилар бор холос. XXР да «янги саводсизлар» тушунчаси мавжуд. Ҳар йили 4 млн. дан зиёд бола бошланғич мактабни, 2 млн. ўқувчи тўлиқсиз ўрта мактабни тарк этади. 2 млн. дан ортиқ ёшлар эса умуман ўқишни исташмайди ёхуд бунга шароит топмайди. Сўнгги йилларда Хитойда инглиз тилини ўргатиш кенг оммалашмоқда. Кейинги 20 йил ичида кечган иқтисодий ислоҳатлар туфайли Хитойнинг ЯИМ и 5,6 мартага кўпайди. Маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 7 баробарга ўсди, аҳоли жон бошига маҳсулот тақсимоти 4,5 мартага ошди. Ислоҳатлар жараёни бошида мамлакатнинг 250 млн. аҳолиси (5 дан 1 аҳоли) қашшоқликда турмуш кечирарди, яъни йиллик даромад одам бошига 50 АҚШ долларини ташкил этарди, холос. Айни кунда камбағалликда кун кечираётган аҳоли сони 36 млн. гача камайди ва бу жами аҳолининг 3 % ини ташкил этади. Ислоҳат даврида синалган йўл иқтисодий ночор аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бундаги Хитой сиёсатининг бош йўналишларидан бири ва мамлакатдаги кам таъминланган аҳоли қатлами мунтазам ҳимояда. Ҳозирги кунда қўшма корхоналар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар ҳажми жиҳатдан Хитой дунёда АҚШ, Япония, Германия, Франция, Италия ва Англиядан кейинги 7–ўринни эгаллайди. Валюта заҳираси жиҳатидан фақат Япониядан кейин иккинчи ўринда туради (150 млрд. АҚШ доллар). ХХР хўжалигида пўлат эритиш, кўмир қазиш, рангли телевизорлар чиқариш бўйича лидер ҳисобланса, электр энергия ишлаб чиқариш бўйича дунёда АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради. Сўнгги 20 йилда ғалла тайёрлаш мамлакатда 2 бараварга, гўшт ишлаб чиқариш 6 бараварга, балиқ ва денгиз маҳсулотлари тайёрлаш 7 бараварга ортди. Хуллас, сўнгги чорак асрда мамлакатда кечган иқтисодий ислоҳатлар туфайли Хитой халқ республикаси оламшумул ютуқларга эришди ва эришмоқда. Ҳатто бугунги кунда айрим кароматгўйлар: «XXI аср-Хитой асри бўлади» деб айтишмоқда. Аммо нима бўлганда ҳам бу мамлакат империялигича қолиб келмоқда. Бир кун келиб Хитой ҳам озод ҳуқуқий демократик давлатга айланиши шубҳасиз. Зеро, унда яшаётган буюк маҳнаткаш халқ шунга лойиқ. Бугун эса иқтисодий барқарорлик ва жамоат қўлга киритаётган муваффақиятлар тўлиқ давлат назоратида. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling