XIII Боб. ХИТОЙ ИҚТИСОДИЁТИ
1.§. Хитой иқтисодиётининг ўзига хос хусусиятлари.
Хитой халқ республикаси (XXР) – ҳудуди жиҳатидан дунё мамлакатлари орасида учинчи ўринда туради. Унинг умумий майдони – 9,6 млн. кв. км. Аҳолиси 1 млрд. 350 млн. кишидан зиёд. Мамлакатда 50 дан ортиқ миллат вакиллари яшайди. Хитой миллатига мансуб аҳоли эса 94 %ни ташкил этади.
Хитойнинг уч минг йиллик тарихи гувоҳлик беришича, узоқ йиллар ўта қолоқ «ҳаёт қуриб подшолик»ка буйсинган хитойликларнинг каттагина қисми милодий йилларга келиб цивилизациялашаётган янги ҳудуд аҳолисига яқинлаша борган. Натижада ҳеч қайси давлат тарихида учрамайдиган ҳолатда, яъни қисқа даврда варварлар (маданиятдан четда қолган чет элликлар) кабилари турмуш тарзини яхшиловчи анъаналар ва маданиятли ҳаёт учун «тез асирга тушган» лар сирасига кирган. Ҳудудлараро маданиятли турмуш кечиришга бўлган ўзаро кўмаклар туфайли Хитойнинг умумий ҳудуди кенгайиб борган.
Ҳозирги Хитой 26 та провинция ҳолда учта марказийлашган шаҳарлардан (Пекин, Шанхай, Тяньзин) таркиб топган. Хитой иқтисодиёти умумий мулкчилик тамойиллари асосида ривожланмоқда. Бу ерда ҳали ҳам беш йиллик давлат режалари мавжуд бўлиб, тараққиёт шу режа асосида юксалмоқда. Шу сабабдан ҳам Хитой дунёда энг йирик саноат корхоналарига эга давлат, дея таърифланади. Умумий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича Хитой дунёда 4-ўринни, корхоналар сони кўплиги жиҳатидан эса 8-ўринни эгаллайди.
Хитой иқтисодиётида энергетика комплекси (кўмир саноати) етакчи рол ўйнайди. Мамлакатнинг нефт ўчоғи саналган – Дацан ҳудудида Хитойнинг тенг ярим нефти қазиб олинади. Электр энергияси ишлаб чиқарувчи ГЭС ва ГРЭСлар эса асосан Янцзи ва Хуанхэ дарёларида қурилган. 1980 йиллардан бошлаб химия саноати, минерал ўғитлар (азот) маҳсулоти, кимёвий ва фармацевтикага оид товарлар ишлаб чиқиш ривожлана бошланди.
Хитой енгил саноатида тўқимачилик (ипакчилик ва пахтани қайта ишлаш) соҳаси асосий тармоқ бўлиб ҳисобланади. Шунингдек, Хитой иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги ҳам етакчи рол ўйнайди. Асосий деҳқончилик қилинадиган ерлар мамлакатнинг шарқий ҳудудлари ҳисобланиб, у ерларда кўп миқдорда шоли, ғалла, макка ва чой етиштирилади. Хитой мамлакати ҳудуди уч хил иқтисодий минтақага бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |