Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet98/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Биринчи босқич 1998 йилда бошланди. Шартномага кўра иттифоқчилар хўжжатлардаги мавжуд мезонларга жавоб берувчи шарт-шароитларни яратишлари лозим эди. Маастрихт шартномасида бу мезонлар қуйидагиларни ташкил этарди: инфляция даражасини барқарор ушлаш, давлат бюджетида етишмовчиликни (3% дан ошмаган ҳолда) юзага келтирмаслик. Ставкалар ўлчови ва миллий валютанинг бир хил қадрини сақлаш. Ўша пайтда бу талабларни бажаришга фақат Германия ва Люксембург, шунингдек Австрия ва Ирландия давлатларигина қодир бўлди холос. 1998 йилнинг охирига келиб Марказий Европа банкини ташкил этишга, марказий банкнинг Европа тизими фаолиятини эса шу банк орқали давом эттиришга киришилди.
Иккинчи босқич (1999-2001 й.й.) ташкил этилган Марказий Европа банкининг биринчи қадами валюта операцияларини ягона валюта орқали алмаштиришни амалиётга тадбиқ этди. Молиявий ташкилотлар ва тижорат банклари ҳам валюта бозорларида алмаштириш ишларини шу шаклга ўтказишди.
Иккинчи қадами эса (2002-2003 й.й.) миллий монет ва купюрларни ягона ЕВРО (Европа) пул бирлиги белгисида алмаштиришдан бошлади. Бу ягона пул бирлигига 2002 йил январдан киришилди. Унга аъзо бўлувчи мамлакатлар ҳуқуқлари қайд этиб ўтилди. Ягона пул муомаласига ўтишнинг биринчи босқичида 6 ойгача ҳам миллий валюта, ҳам Евро савдо муносабатларида ишлатилди. Бу даврдан кейин ЕВРО ўз ўрнини мустаҳкамлаб, Европанинг ривожланган мамлакатларида тўлиқ муомилада бўлишга эришилди.
Учинчи босқич. Илгари бундай шахсий ташаббус юз бермаган бўлса, энди Европа валюта иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар банклардаги барча ҳисоб-рақамларидаги пуллар Европа валютаси (ЕВРО)га конвертация қилинадиган бўлди.
Европа валюта бирлиги, иқтисодчилар фаразича, дунёда пул билан боғлиқ етакчи имкониятларни ўз домига олади. У ЕИ нинг барқарорлигини таъминловчи асосий манба, шунингдек инфляцияга қарши курашни енгиллаштирувчи куч, ҳамда жаҳон бозорида ЕИ давлатларининг рақобатбардош маҳсулот ва хизматлари билан АĶШ ва Япония маҳсулотларини анча чекланишини таъминлашдан иборат эди.
ЕВРОнинг пайдо бўлиши қимматли қоғозларнинг ҳам қадрини анчайин оширди. Ҳозирги кунда Европа молия бозорида дунё инвестицияси бир-биридан тарқоқ бўлган ҳолатни юзага келтирган. Бундай вазият ЕИ нинг реал иқтисодиёти ва молия қурдратига соя солмай қолмайди албатта. Чунки дунёнинг нуфузли инвесторлари барча мамлакатдаги сингари ЕИ ҳам биргина валюта орқали ўз инвестицияларини киритиш ва ҳисоб-китоб қилишни маъқул кўришади.
ЕВРОнинг жорий этилиши жаҳон валюта бозорида бирдан ўз мавқиени тиклаш лозим эди. Асосий мақсад бозорда ягона лидер бўлиб турган долларга тенг равишда рақобатлаша оладиган пул бирлигини бозорга киритиш ва долларнинг валюта бозоридаги ўрнини эгаллашдир. Маълум вақт ўтиб бу амалда ўз исботини топиши, жаҳон валюта бозорида ЕВРО нинг қиймати доллардан бир неча ҳиссасигача ортиши кутилганди. Энди дунё бозорида Европа валютаси ҳам доллар, ҳаммаси билан рақобатлаша олиш қувватига эга бўлди. Бундай валюта ҳолати юзага келишидан банклар ҳам катта манфаат кўра бошлади. Илгари улар инвестиция киритилиши жараёни учун валютани, масалан долларни бозордан фоизи билан олишаётган бўлишса, эндиликда ЕВРО орқали ҳар қандай инвестицион ҳаракат ёки олди-берди учун шу валютадан фойдаланиш имкониятига эга бўлишди.
Янги пул бирлиги жорий этилиши туфайли ЕИдаги ҳар бир мамлакат бир йилда 40-50 млрд. доллар ортиқча харажатдан қутулди. Масалан, бир француз фуқароси 10-12 та Ғарбий Европа мамлакатларига сафарга чиққудай бўлса, у сарф этиши лозим бўлган 2 минг долларнинг тенг ярми пулларни алмаштириш харажатларига сарф этилар эди.
Энди Европада ягона пул бирлиги–ЕВРО пайдо бўлгани айрим молия ташкилотларига, масалан биржа маклерларининг кам фойда кўришларига олиб келди. Чунки доллар ва миллий пуллар билан бажариладиган операциялар давомида улар салмоқли иқтисодий фойда кўрардилар.
Хуллас, учинчи босқич амалга оширилгани туфайли Европа валюта итифоқига аъзо давлатларнинг банклардаги барча ҳисоб рақамларидаги пуллар Европа валютаси (ЕВРО)га конвертация қилинди. Европа валюта бирилиги дунёда пул билан боғлиқ етакчи имкониятларни ўз домига олди.У ЕИ мамлакатлари иқтисодиётининг барқарорлигини таъминловчи асосий манба бўлиб қолди. Шунингдек, пул инфляциясига қарши курашни енгиллатувчи куч ҳамда жаҳон бозорида ЕИ давлатларининг рақобатбардош маҳсулот ва хизматлари билан АĶШ ва Япония маҳсулотларини анча чеклашини таъмин этди.
ЕВРО жорий этилиши биланоқ жаҳон валюта бозорида ўз мавқиега тезда эришди. Дунё бозорида ягона лидер бўлиб турган АҚШ долларига тенг равишда рақобатлаша оладиган пулни бозорга киритди. Келажакда ҳатто доллар ўрнини ҳам эгаллайди. Бугунги кунга келиб ЕВРО нинг қиймати жаҳон валюта бозорида доллардан 1,3 ҳиссасигача ортди. Дунё молия бозорида эса Европа валютаси ҳам доллар, ҳам япон иенаси билан рақобатлаша олиш қувватига эга бўлди.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling