Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet101/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Назорат саволлари



  1. Миллий валюта тизимининг асосий хусусиятларини айтинг.

  2. Валюта курси ва паритет (тенглик) ўзида нималарни намоён этади?

  3. Халқаро валюта тизимининг алоҳида элементларини айтинг.

  4. Халқаро валюта тизимининг асосий вазифларини санаб ўтинг.

  5. Халқаро валюта тизимининг асосий босқичларига баҳо беринг.

  6. Олтин стандарт тизими ҳақида тушунча беринг.

  1. Генуя шартномасининг халқаро ҳисоб-китобидаги муҳим жиҳатларини айтиб беринг.

  2. Бреттон-Вудс тизимининг ўзига хос ва муҳим хусусиятларини сўзлаб беринг.

  1. Ямайка тизими валюта бозорида қандай янгиликлар олиб келди.

  2. Европа валюта тизими қачон ташкил топди?

  3. Европа валюта тизимининг характерли жиҳатлари ҳақида гапиринг.

  4. Европа миллий монета ва купюралари қачондан бошлаб ЕВРОга алмаштирила бошланди?

  5. Дунёдаги энг йирик молия марказларини санаб ўтинг.



XVI Боб. ХАЛҚАРО ИҚТИСОДИЙ ИНТЕГРАЦИЯЛАР

1.§. Халқаро иқтисодий интеграциянинг моҳияти ва сабаблари

Замонавий жаҳон хўжалиги икки қарама-қарши иқтисодий тенденциялари билан ажралиб туради. Уларнинг бири-ўсиб бораётган жаҳон иқтисодиётининг бир бутунлиги, йириклашуви бўлса, иккинчиси, холислик, яъни бошқалардан ажралиб турадиган, жаҳон иқтисодий марказларининг вужудга келиши, халқаро интеграцион гуруҳларни ташкил этувчи алоҳида мамлакат ва ҳудудларнинг ўзаро таъсирлашуви ва яқинлашуви билан характерланади.


Халқаро иқтисодий интеграциялар жаҳон иқтисодиётининг асосий тарифи (характеристикаси) бўлиб ҳисобланади. У ўзида жаҳон хўжалиги байналминаллашувининг алоҳида, янги босқичини мужассам этади.
Халқаро иқтисодий интеграциялар айни даврда хўжалик ҳаёти байналминаллашувининг олий даражасидир. Интеграция аъзолари бўлган мамлакатлар ўртасида янада чуқурроқ халқаро меҳнат тақсимоти вужудга келади. Маҳсулотлар, хизматлар, капитал, ишчи кучлари билан жадал алмашинув жараёнлари содир бўлади.
Интеграцион бирлашув аъзолари бўлмиш мамлакатлар ўртасида капитал ва ишлаб чиқаришнинг марказлашуви ва жамлашуви жараёни янада тезрок кечади. Бу эса ушбу мамлакатлар интеграцион гуруҳлари чегарасида ягона иқтисодий сиёсатнинг вужудга келишини объектив тарзда талаб қилади. Халқаро иқтисодий интеграциялар бирлашаётган давлатларни ишлаб чиқариш жараёнларининг қайта қўшилишига, ўзаро таъсирлашуви ва аралашувини тақазо этади ва уни келтириб чиқаради. Интеграциялар жараёни тўлақонли тизимнинг турли бўғинларини, яъни шахсий ишлаб чиқаришлар, маҳсулотлар ва капиталнинг, ишчи кучлари ва технологиялар муносабатларини ўз ичига қамраб олади.
Халқаро иқтисодий интеграция жараёнлари ўтган асрнинг 50- йилларда Ђарбий Европа мамлакатларида бошланган бўлиб, ишлаб чиқариш кучларини ўсиши ва сифат ўзгаришлари, халқаро меҳнат тақсимотини ривожланиши ва чуқурлашуви, капитал ва ишлаб чиқаришни байналминаллашув жараёнлари, саноати ривожланган мамлакатларнинг халқаро иқтисодий муносабатларда байналминаллашувига бўлган ҳаракати билан боғлиқдир.
Халқаро иқтисодий интеграциянинг асосий сабаблари фан техника тараққиёти (ФТТ) бўлиб, у моддий, молиявий, меҳнат каби аҳамиятли ресурслар ривожини, шунингдек, илмий техникавий соҳада алоҳида мамлакатларнинг биргалашиб фаолият юритишларидаги катта бозорлар юзага келишини тақазо этади. Иқтисодий интеграциянинг бош сабабларидан бири-трансмиллий корпорация (ТМК)лар яъни йирик халқаро монополияларнинг тараққиётидир.
Давлат, монополия капитали иқтисодий интеграция ёрдами билан янги мол-маҳсулот бозори, хом-ашё бозорини эгаллашни, ўз фойдасини энг юқори даражада оширишга умид қилади ва бунда у давлат ҳокимиятининг қўллаб-қувватлашига таянди. Иқтисодий интеграциянинг катта аҳамиятга эга бўлган сабаби - сиёсий омилдир. Бу омил-давлатларнинг интеграция ёрдамида нуфузли сиёсий обрўй қозонишга, дунё ҳамжамиятида юқори мавқега эга бўлишга интилишдан иборатдир.
Маълумки, интеграциялашаётган мамлакатлар ўртасида бозор муносабатлари тараққиётининг тахминан бир хил ва яқин даражаси мавжуддир.
Ķоидадагидай, халқаро ҳудудий интеграцион гуруҳланиш ёки маҳсулот ишлаб чиқариш тараққий этган ёки ривожланаётган мамлакатлар ўртасида бўлиб ўтади. Масалан, Европа иқтисодий ташкилоти (ЕИТ)–Ђарбий Европа мамлакатлари ўртасида, Африкада–тропик Африканинг иқтисодий чеграсида ривожланаётган мамлакатлар ўртасида ва бошқалар. Интеграциялашаётган мамлакатлар ўртасида асосий масала бўлиб, у ёки бу давлатларнинг интеграцион бирлашуви ва иқтисодий, ижтимоий, шу билан бир қаторда сиёсий характерга эга муаммоларнинг умумийлиги хизмат қилади. Ҳудудий яқинлик, турли шаклларда узилмас иқтисодий муносабатларнинг анъаналари, - буларнинг ҳаммаси интеграцияга биринчи туртки бўлади. Одатдагидай, иқтисодий интеграциянинг жараёнлари битта ҳудуддаги бир неча қўшни давлатлардан (Марказий Осиё), битта континентдан (Ђарбий Европа, Шимолий Америка сингари) бошланади. Чунки улар умумий чегараларга ёки савдо-иқтисодий алоқаларнинг тарихан таркиб топишига бевосита алоқадордир.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling