Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Ишчи кучларини ўзига жалб этувчи замонавий марказлар


Download 1.56 Mb.
bet110/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

3.§. Ишчи кучларини ўзига жалб этувчи замонавий марказлар
Бошқа давлатлардан ишчи кучларини ўзига жалб қилувчи мамлакатлар ва ҳудудлар қуйидагилар:
АĶШ, Канада. Ҳар йили АĶШ га дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда энг кўп иммигрантлар ташриф буюришди. Ђарбий Европа, Россия, Лотин Америкаси ва бошқа мамлакатларнинг юқори малакали иммигрантлари АĶШда ишлашни кўпроқ хуш кўришади. Унчалик малакага эга бўлмаган ишчилар эса асосан бу ерга Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатларидан ишлаш ва яшашга келишади. АĶШга қонуний йўл билан ҳар йили 740 минг атрофида аҳоли ишлаш учун кўчиб келган бўлса, шу мақсадда 160 минг киши эса кўчиб кетишади. Йиллик миграция сальдоси 580 минг кишини ташкил этади. Йиллик иммигрантлар оқими биргина Канада ва АĶШ ўртасида (90-йиллар ўртасида) 100 минг аҳолини ташкил этган.
Ђарбий Европа. Кўпгина ривожланган мамлакатларга, асосан ЕИга Мальта ҳамда шарқий Европа ва МДҲ давлатларидан тортиб, шунингдек, Шимолий Африка ва Яқин Шарқдаги араб мамлакатлари ҳамда, Африканинг Сахарагача бўлган мамлакатларидан ҳар йили бир неча юз минглаб иммигрантлар келишади. Ђарбий Европа интеграциялашувининг натижасида ишчи кучлари миграцияси ЕИга аъзо мамлакатларда эркин ва меҳнат қонунчиликлари ҳуқуқларидан тўла фойдаланган ҳолда фаолият юритадилар.
Якин Шарқ. Нефт қазиб олувчи мамлакатлар ҳудудида оғир ишларни бажаришга асосан арзон бўлган хорижлик ишчи кучлари жалб этилган. Бу ерда мавжуд ишчи кучларининг 50 % ини қўшни араб мамлакатлари, яъни Саудия Арабистони, Бирлашган Араб амирлиги (БАА), Баҳрайн, Ķувайт ва Уммон давлатларининг фуқаролари ташкил этади.
Бошқа ривожланаётган мамлакатлар. 1990-йилларда энди ривожланаётган мамлакатлар ўртасида меҳнат миграцияси борасида фавқулодда ҳодиса юз берди. Одатда ишчилар оқими саноати жадал ривожланаётган иқтисодий ислоҳатлар изчил кечаётган мамлакатларга йўл олишади. Масалан, мавсумий ишчилар ва бирор корхона ишчи-жамоаси Лотин Америкасидан Аргентина ва Мексикага боради. Шунингдек, Нигерия, Жанубий Африка ресупубликаси (ЖАР), Фил суяги қирғоғи каби мамлакатларига мавсум чоғи пайтида барча иммигрантларнинг 50% и кўчиб келишади. Аммо, сиёсий «ўйин»лар кечаётган айрим мамлакатларда бунинг акси вужудга келади. Масалан, 1991 йилги Форс кўрфазида бўлган уруш оқибатида салкам 1 млн. дан ортиқ мисрлик аҳоли Ироқдан, 800 мингга яқин яманлик аҳоли Саудия Арабистонидан, 500 минг атрофида фаластин ва иорданиялик аҳолилар Ķувайтдан кўчиб кетишади. Кейинчалик уларнинг ўрнини Ҳиндистон ва Мисрдан келган иммигрантлар эгаллади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling