Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet108/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Назорат саволлари



  1. Халқаро иқтисодий интеграцияга умумий таъриф беринг. Унинг сабаблари, мақсади нималардан иборат?

  2. Интеграцион бирлашмалар босқичларини айтинг ва уларни таърифланг.

  3. Жаҳон иқтисодиётидаги асосий ривож топган иқтисодий марказларни айтинг. Бу марказлар қайси интеграцион гуруҳларга мансуб?

  4. Халқаро интеграцион бирлашмаларда кўпроқ қайси интеграция жараёнлари шакллари ривож топади. Бу жараён ҳақида қисқача гапириб ўтинг.

  5. Европа Иттифоқи (ЕИ) га аъзо мамлакатларни санаб ўтинг.

  6. МДҲ давлатлари интеграцион тараққиётида кандай имкониятлар мавжуд?

  7. Осиё-Тинч океани ҳудуди (АТР) интеграция жараёнларининг ўзига хос томонлари нималарда акс этади?

  8. Халқаро интеграция бирлашмаларида Ўзбекистон имкониятлари қандай кучга эга деб ўйлайсиз?



XVII Боб. ХАЛҚАРО ИШЧИ КУЧЛАРИ МИГРАЦИЯСИ

1.§. Халқаро ишчи кучлари миграциясининг тушунчаси

Аҳоли миграцияси – бу доимий яшайдиган жойига қайтиб келиш шарти билан бошқа чегара ҳудудларига кўчиб ўтиш ва вақтинча ишлаш тушунилади.


Халқаро миграция меҳнат, оилавий, сайёҳлик каби шакларга бўлинади. Бу борада асосий эътибор халқаро меҳнат миграцияси ва халқаро ишчи кучлари бозори муаммосига кўпроқ қаратилади. Халқаро ишчи кучи бозори меҳнат ресурслари ҳамда миллий чегаралардан ўтишда турли йўналиш бўйича шаклланади. Халқаро меҳнат бозори эса меҳнат миграцияси шаклига бўйсинади.
Сўнгги йилларда мигрантлар фаолияти анча пасайгани кузатилмокда. Масалан, 90-йиллар ўтраларида (аниқроғи 1995 йил бошларида) мамлакатдан мамлакатга кўчиб юрувчи аҳоли 125 млн. атрофида эди. Кейинги пайтларда жаҳон бўйича бу ҳолат 20-30 млн. кишини ташкил этмоқда. Бугунги кунда АĶШ да чет эллик ишчилар сони 7 млн. ни ташкил этса, бу кўрсаткич Ђарбий Европада 6,5 млн. ни, Лотин Америкасида 4 млн., Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада 3 млн. одамни ташкил этади. Хорижлик ишчилар кўплаб саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда фаол саналишади. Масалан, Франциянинг қурилиш соҳасида 25 %, автомобилсозлик соҳасида эса 33 % ишчи иммигрант саналишади. Шунингдек, Бельгия кончиларининг тенг ярми, Швейцария қурилиш тармоғида ишлаётган ишчиларнинг 40% и хориж иммигрантларидир.
Халқаро ишчи кучи миграцияси икки хил шакл (форма)дан иборат бўлади, яъни иммиграция ва эмиграция.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling