Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet138/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Европа Иттифоқи (ЕС-ЕИ) – 1992 йилдаги Маастрихт шартномасидан кейин, 1993 йилдан Европа ҳамкорлиги базасида ташкил этилган интеграциялашган уюшма. Дастлаб унга 12 мамлакат аъзо бўлди, улар: Бельгия, Буюк Британия, Германия, Греция, Дания, Ирландия, Испания, Италия, Люксембург, Нидерландия, Португалия ва Франция. 1994 йилги келишувдан сўнг яна учта – Австрия, Финляндия ва Швеция қўшилди. Шу кеча-кундузда Европа Иттифоқининг доираси 27 давлатга кенгайди.
Ҳозирда бу ҳудудда «Чегарасиз Европа» дея ягона Европа ғоясини амалга ошириш давом этмокда. Ђарбий Европа мамлакатлари ўртасида сиёсий, иқтисодий ва валюта иттифоқи тузилишида ижобий ўзгаришлар мавжуд.
БМТ нинг савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (ЮНКТАД) – БМТ бош Ассамблияси органи бўлиб, у 1964 йилда ташкил этилган.
ЮНКТАД нинг асосий вазифаси Халқаро савдо тараққиётини таъминлаш.
Халқаро ривожланиш ассоциацияси (МАР-ХРА) – БМТнинг ихтисослашган ташкилоти. У 1960 йилда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки филиали сифатида ташкил этилган. МАР барча ривожланаётган мамлакатларда банк фаолияти бўйича имтиёз ва шароитлар яратилишини таъминлаш учун хизмат қилади.
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (МБРР-ХТТБ) – ҳукуматлараро кредит-молия ташкилоти бўлиб, унинг асосий вазифалари аъзо мамлакатлар иқтисодий ривожланишини рағбатлантириш, халқаро савдони ривожлантиришга ёрдам бериш ва тўлов балансларини қўллаб-қувватлашдан иборат.
МБРР Халқаро ривожланиш асосоциацияси, халқаро молия корпорацияси ва Инвестицияларни кафолатлаш халқаро агентлиги филиалларига эга. Унинг бу филиаллари жаҳон банкида юқори нуфузли молия муассасалари саналади.
Халқаро валюта фонди (МВФ-ХВФ) – БМТ таркибидаги молия ташкилоти. У 1944 йилда (Бреттон – Вудс, АĶШ) ташкил этилди. 1947 йилдан эса ўз фаолиятини бошлади. Фонднинг асосий вазифалари – валюта курсларини тартибга солиш, уларга риоя қилинишини назорат этиш меъёрларини белгилаш, тўлов балансларини бекарорлиги муносабати билан валюта қийинчиликлари юзага келганида ўз аъзоларига валюта ресурсларидан ёрдам бериш.
МВФ га 180 дан ортиқ давлатлар аъзо, шулар қаторида Россия (1992) ва МДҲ давлатлари.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling