Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Бирлашган миллатлар ташкилоти (ООН-БМТ)


Download 1.56 Mb.
bet139/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Бирлашган миллатлар ташкилоти (ООН-БМТ) – 192 та мамлакатлар аъзо бўлган йирик халқаро ташкилот.
БМТ 1945 йилда ташкил этилган. Унинг фаолият мақсади унга аъзо мамлакатлар тинчлиги, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий аҳволини яхшилаш. Уларнинг халқаро иқтисодий ҳамкорлик сари ундаш, халқаро иқтисодий муносабатлар тараққиётини таъминлашдан иборат.
Нефт маҳсулотлари экспорт қиладиган мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК) – Халқаро ҳукуматлар ўртасида тузилган ташкилот. У Осиё, Африка ва Лотин Америкаси давлатлари ҳудудларидаги нефтни қазиб олиш ва экспорт қилиш, уларнинг нархларини белгилаш массаларини амалга ошириш бўйича 1960 йилда ташкил этилган.
ОПЕКка 13 та мамлакат аъзо: Жазоир, Венесуэла, Габон, Индонезия, Ироқ, Эрон, Ķатор, Ķувайт, Ливия, Нигерия, БАА, Саудия Арабистони ва Эквадор.
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ОЭСР-ИҲТТ)–дунёнинг иқтисодий муносабатлар ва ривожланиш муносабатларига киришувчи ташкилоти. У 1960 йилда ташкил этилган бўлиб, иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни мувофиқлаштириб туради. Унга аъзо мамлакатлар 1997 йилда 29 тани ташкил этган. (Ташкилотнинг сўнгги аъзоси Корея Республикаси, 1996 йил, ноябр).
ОЭСР ҳозирги босқичда ЕИ нинг интеграциялашган қўшилмаси турига кирмайди, аммо бу ташкилот унга аъзо бўлган мамлакатлар ташқи иқтисодий муаммолари ва ички ижтимоий тараққиёти массасаларига аралашади.
«Париж клуби»-кредиторлар мамлакатларнинг ҳукуматлараро муассасаси, МВФ аъзоси. 1961 йилда ташкил этилган бу «клуб» тўлов муддатини бир томонлама ўзайтиришнинг олдини олиш мақсадларида ривожланаётган мамлакатларнинг ташқи қарзлари шартларини қайта кўриб чиқиш билан шуғулланади.
«Рим клуби» - Халқаро жамоатчилик ташкилоти. 1968 йилда инсон муҳофазаси мақсадида тузилган. «Клуб» жаҳон ижтимоий-иқтисодий ҳаётида юксалишнинг глобал муаммоларини ҳал этиш, жамоат ташкилотларини ривожлантириш, атроф-муҳитда ишлаб чиқариш кўпайганидан инсон учун зарарли ҳавони пайдо бўлишига қарши курашиш фаолияти билан шуғулланади.
БМТ нинг иқтисодий комиссияси – бешта ҳудуддаги иқтисодий муносабатларни назорат қилиб борадиган комиссия, яъни БМТ раҳбарлигидаги иқтисодий ва ижтимоий Совет (ЭКОСОС);

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   134   135   136   137   138   139   140   141   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling