Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet43/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Назорат саволлари

  1. Хизмат кўрсатиш ва сервис тушунчасини ифодаланг.

  2. Жаҳон хўжалигида хизмат кўрсатиш соҳаси ўрнини аниқланг.

  3. Халқаро стандартлаштиришга мувофиқ хизмат кўрсатиш ва сервис турларини ажратинг.

  4. Хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасининг қайси бир турларини «кўринмас» савдо деб аташади?

  5. Қайси мамлакат жаҳон хизмат кўрсатиш ва сервис бозорида етакчилик қилади?

  6. Халқаро хизмат кўрсатиш ва сервис бозорини тартибга солувчи ташкилотларни айтинг ва уларни тарифланг.

  7. Халқаро туризмнинг жаҳон иқтисодиётида тутган ўрнини ифодаланг.

  8. Нима учун ҳозирги замон туризмига ҳудудий нотекислик характерлидир?

  9. Халқаро хизмат кўрсатиш ва сервис бозорида транспорт тармоқлари ва коммуникацияларнинг тутган ўрнини аниқланг.

  10. Халқаро хизмат кўрсатиш ва сервис бозорида янги технологиялар савдосини таърифланг.

  11. Жаҳон консалтинг хизматлари бозори нима? Унинг турлари бўйича таъриф беринг.

  12. Жаҳон ахборот хизматлари бозорини аниқланг.


VIII Боб. САНОАТИ РИВОЖЛАНГАН МАМЛАКАТЛАР
ВА УЛАРНИНГ ЖАҲОН ХЎЖАЛИГИДАГИ ЎРНИ


1.§ Ривожланган мамлакатларда такрор ишлаб
чиқариш хусусиятилари

Жаҳон иқтисодиёти ўз ўтмиш тарихида тараққиётнинг уч босқичини босиб ўтди.


Биринчи босқич-либерализм ва эркин савдо (XIX аср охири-XX асрнинг 20-йиллари) даври.
Иккинчи босқич-хўжалик фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши (XX асрнинг 30-70 йиллари) даври.
Учинчи босқич–иқтисодий ислоҳ қилиш ва либерализм, ишлаб чиқаришни давлат тасаруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш, хизмат соҳалари (ХХ асрнинг 80-йилларидан то ҳозиргача).
Жаҳон иқтисодиёти тараққиёти ҳамма босқичларда такрор ишлаб чиқариш жараёнларида саноати ривожланган мамлакатлар муҳим роль ўйнайди. Бутунжаҳон банки (1991 йилда) «Жаҳон тараққиёти тўғрисида доклад»ида қуйидагиларни белгилайди.
Тараққиёт мақсади турмуш сифатини яхшилаш ҳисобланади. У ўз ичига:

  • яхши таълим;

  • соғликни сақлаш ва овқатланиш;

  • қашшоқлик кўламини қисқартириш;

  • атроф-муҳитни соғломлаштириш;

  • имкониятлари тенглиги;

  • шахс эркинлиги;

  • маданий ҳаёт даражасини оширишни қамраб олади.

Тараққиёт мақсади уч компонентни ўзида мужассамлаштирган:

  • Хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш, уй-жой, озиқ-овқат, ҳаёт учун зарур бўлган товарлар ва хизматларга эҳтиёжни тўлароқ қондириш.

  • Турмуш даражасини ошириш, даромадлар ўсишини таъминлаш, ишчи ўринларини кўпайтириш, таълим сифатини яхшилаш, инсонпарварлик ва маданий қадриятларга эътиборни кучайтириш.

  • Жамият ва шахсга ижтимоий –иқтисодий фаолиятни танлашда катта имкониятлар яратиш ва уни бошқа давлатларга қарамликдан холи бўлишини таъминлаш.

Тараққиётнинг бу мақсадларига жаҳон иқтисодиётини бир текис турғун ривожлантириш шароитидагина эришиш мумкин. Жамиятни иқтисодий ривожлантириш-бу кўп омилли ва зиддиятли жараёндир. У ишлаб чиқариш муносабатлари ва ишлаб чиқариш кучлари эволюциясини талаб қилади.
Иқтисодий тараққиётнинг асосий динамик кўрсаткичлари қўйидагича:

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling