Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солиниши


Download 1.56 Mb.
bet46/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

3.§. Иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солиниши

Кейинги йилларда жаҳон хўжалиги тараққиёти шуни кўрсатдики, иқтисодиётнинг очиқлиги ва хўжалик алоқаларининг турли хиллиги давлат ролининг заифлашуви синоними ҳисобланади. Иқтисодиётга давлат аралашуви даражаси миллий тадбиркорлик, иқтисодий тараққиёт даражаси, қонунчилик муҳитнинг мавжудлиги билан белгиланади. Маълумки, одамлар (инсон) ресурси қанчалик рақобатбардош бўлса, мамлакат шунчалик рақобатбардош бўлади. Шунинг учун давлатни тартибга солиш асосий вазифаларидан бири ўқитиш, ишчи кучлари малакасини ошириш, қулай инвестицион муҳит яратиш ва бошқалар бўлиб қолади.


Бу вазифаларни амалга ошириш йўллари иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солишнинг асосий моделларида акс этган: кейнисиан ва монстаристли.

  • Кейнсиан модели тарафдорлари эркин бозор тизими туғма иллатлардан зарар кўради деган фикрдалар. Шунинг учун давлат уларнинг фикрича ишлаб чиқариш даражасига ва бандликка иқтисодиётни барқарорлаштириш орқали фаол роль ўйнаши керак. Давлат дискрет фиськал ва пул-кредит сиёсати кескин иқтисодий ўсиш ва пасайишни юмшатиш учун зарур.

Кейнисиан модели «катта иқтисодий талваса» (1920-1933 йиллардаги кризис) даврида 1930 –йилларда ишлаб чиқилган эди. Давлат инвестицион талаб ва бандликка пул кредит ва иқтисодиётнинг истиқболли соҳаларни танлаш йўли билан таъсир ўтказганди. Модель кризис шароитида ва ундан чиқишнинг биринчи босқичларидагина самарали.
Иқтисодни гуллаб-яшнаш даври (1980-йиллар)да кўпчилик тараққий этган мамлакатлар иқтисодий сиёсати асосига иқтисодий тараққиётнинг монстаристли моделини қўйдилар.

  • Монстарист ёндошув шундан иборатки, бозор етарли даражада рақобатли ва бозор рақобати тизими макро-иқтисодий барқарорликни юқори даражада таъминлайди. Бозор рақобати таъминлаган эгилувчан нарх-наво ва иш ҳақи шунга олиб келадики, хара- жатларнинг тебраниши маҳсулотлар нархи ва ресурсларга эмас, ишлаб чиқариш даражаси ва бандликка таъсир қилади.

Иқтисодий жараёнларни бошқаришда давлат ролининг нисбатан камайишига қарамай, у хўжалик тизимига таъсир этишнинг қудратли дастакларига эга. Шундан ривожланган мамлакатлар иқтисодиётига аралаш ҳолда қаралади. Ривожланган мамлакатларда давлатга асосий фондларнинг 30-40 % тегишли. Бу унга такрор ишлаб чиқариш жараёнларида фаол қатнашишга имкон беради.
АҚШда давлат томонидан тартибга солиш қуйидаги воситалардан фойдаланиб мўътадил иқтисодий тизим яратиш мақсадини қўяди:

  • Ишлаб чиқаришни бевосита давлат буюртмаси орқали тартибга солиш. Бу конкурс асосида берилади ва тараққиётидан давлат манфаатдор иқтисодий соҳалар маҳсулотларига тегишлидир.

  • Монополиянинг қонуний чекланиши. АҚШ антитрест қонунчилиги асосини Шерман (1890 йил), Клейтон (1914 й) қонунлари ва бошқалар ташкил этади.


Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling