Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet54/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

АҚШ бюджет сиёсати. АҚШ нинг давлат сифатида биринчи бир ярим аср тарихи давомида федерал бюджет ярим стихияли равишда шаклланди. Барча ижрочи хокимиятлар таркибида мамлакат хўжалиги талаб ва эҳтиёжини таҳлил этиб, ягона бюджет лойиҳасини тузадиган, биргаликда харажатларга талабнома берадиган маҳкамалар, ягона ҳисоб-китобни амалга оширадиган орган йўқ эди. Бу соҳада сифатли босқич, Америка бюджет статистикаси таъкидлашича, Корея билан уруш давридан бошланади: 1949 молия йилидан бюджет ўсиши (жорий нархларда) деярли тўхтовсиз давом этаяпти. Харажатларнинг кўпайиши мутлоқа бошқача манзара касб этаяпти: бу тенденция «тинчлик» йилларида ҳам тўхтагани йўқ.
Худди ўша даврдан АҚШ давлат харажатларини молиялаштириш «мунтазам-танқислик» билан бошланди ва 1998 йилга келибгина, федерал харажатлар 1,7 трлн. долларга етгандагина ниҳоясига етди.
Америка бюджет сиёсатида кейинги ўн йилда кўзда тутилмаган кўламда бирор бир воқеалар ривожи рўй берганини эслаш қийин. Барча кўрсаткичлар иқтисодий ўсишнинг мураккаб динамикаси, маъмуриятнинг ташқи иқтисодий доктаринаси, инфляция суръатлари, прогнозлар, дастурлар кўлами ва реал даромадларга қараб, инқирозга йўл қўймаслик тадбирлари билан қўшиб олиб борилаяпти.


3.§. АҚШ ташқи иқтисодий алоқаллари

Ташқи иқтисодий алоқалар давлатнинг кўп жиҳатдан ижтимоий-иқтисодий ривожланишини белгилайди. АҚШ да ташқи савдо мамлакат барча хўжалигининг ички бозор билан биргаликда таксимловчи тармоғи бўлиб, уни тартибга солишни битта маҳкама-савдо вазирлиги амалга оширади. АҚШ савдо вазирлиги баёнотига кўра, «АҚШнинг бош савдо сиёсати Америка экспорти йўлида турган хорижий тўсиқларни бартараф этиш, айниқса америкаликлар халқаро даражада рақобатбардошликка эга соҳаларда».


АҚШ савдо вазирлиги режа-стратегияси жаҳон иқтисодиётида АҚШ товарларини рақобатбардошлигини таъминловчи ташқи савдо сиёсати вазифаларини ҳал этишга, мамлакат иқтисодий инфратузилмасини мустаҳкамлаш (заводлар, фермер хўжаликлари, хусусий фирмалар ва ҳ.к.) ва миллий ишлаб чиқарувчиларни хорижий рақобатчилардан ҳимоя қилишга қаратилган.
АҚШ ташқи савдо сиёсати стратегияси йўналишлари орасида қуйидагиларни ажратиш мумкин:

  • экспортни қўллаб-қувватлашни кучайтириш, хорижий контрактлар учун курашда миллий компаниялар манфаатларини ҳимоя қилиш;

  • компенсацион пошлиналар ва антидемпинг қонунларни фаол қўллаш;

  • ташқи бозорда АҚШ компаниялари манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлаш;

  • экспорт назорати режими самарадорлигини ошириш ва бошқалар.

Ҳозирги вақтда АҚШ иқтисодиётида экспорт роли ўсаяпти. Унинг йиллик ҳажми 1 трлн. долларга яқинлашаяпти. Бу мамлакат иқтисодий ўсишини 30 % га кўпайишини таъминлайди. Корхоналарда юқори иш ҳақи билан 12 млн. ишчи ўрни яратади. Экспортни 15 % (мамлакатда ўртачадан юқори) га оширади.
АҚШда экспортга ҳамкорлик қилувчи 100 дан ортиқ марказ тузилган. Бу марказлар тармоғи жаҳоннинг 70 мамлакатида 130 тижорат хизмат ваколатхоналари билан боғланган. Уларга Америка экспортининг 95 % дан зиётроғи тўғри келади.
Экспорт АҚШ ички миллий маҳсулотига нисбатан тахминан 6,7-7,2 % ни, импорт-7% дан кўпроқни ташкил этади. АҚШ ташқи савдо хусусиятлари шуки, 1998 йилдан товар экспорт ҳажми қийматларда пасая бошлади. Бунинг асосий сабаблари шуки, АҚШ иқтисоди кўтарилди. Осиё ва Лотин Америкаси мамлакатларида молиявий беқарорликда нефт можоралари туфайли талаб камайди.
АҚШ да қишлоқ хўжалиги экспортининг камайиши кузатилаяпти. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар иккита муаммо билан тўқнаш келдилар: ички бозорда қайта ишлаб чиқариш ва жаҳон бозорида талабнинг қисқариши. АҚШ агросаноат мажуаси сезиларли даражада ташқи бозорга қаратилган: у етиштирилган ҳар 3 тонна ғалланинг 2 тоннасини экспорт қилади. Буларнинг бари АҚШ савдо балансида тўқчиликнинг ўсишига олиб келди.
Кейинги вақтда импорт масаласида ҳам муаммо ўткирлашаяпти. Яъни у ички бозорда тобора кўпроқ янги-янги ўринларни эгаллаб олаяпти. АҚШ бозорларида сотилаётган пойафзалларнинг 68 %, кийим кечакнинг 53 %, пўлатнинг 23 %, нефт ва нефт маҳсулотларининг 50 % хорижлик етказиб берувчилар ҳисасига тўғри келаяпти.
Савдо балансидаги пассив сальдони мамлакатнинг халқаро рақобатдаги ўрни пасаяпти, деб тушунмаслик керак. АҚШ ҳақли равишда жаҳон иқтисодиётининг локомотиви ролини бажараяпти.
АҚШ га жаҳон заём маблағларининг ярмига яқини тўғри келади. Хорижда тўғридан-тўғри Америка инвестициялари жамғармалари жаҳоннинг 1/4 қисмини ҳосил қилади.
АҚШ га келтирилаётган капитал ҳажми йилига 193 млрд. доллардан ошади. Бу иқтисодиётни юксак даражада байналминаллашган ва мамлакатни иқтисодий жиҳатдан тез ривожланаётганлигининг муҳим омиллари эканлигидан гувоҳлик беради.
АҚШ учун интеграцион жараёнларда фаол иштирок этиш характерли. Бошқа давлатлар билан АҚШ иқтисодий алоқалари жуда кенг ва хилма-хил. Америка-Европа алоқалларини мустаҳкамлашда ЕИ мамлакатлари муҳим роль ўйнайди. Бу биргаликдаги хўжалик ҳаракатлари жуда фаол бўлсада, ЕИ мамлакатлари Америка бозори Канада ёки Японияга нисбатан амалда кам даражада боғлиқ. ЕИ товар бозори АҚШ иқтисодиёти учун аксинча Япония ва Канада бозорига қараганда муҳим роль ўйнайди. Импорти умумий ҳажмининг 26 % дан ошмайди.
Ҳозирги вақтда жаҳонда тез ривожланаётган минтақа Осиё-Тинч океанидир. Минтақа мамлакатлари халқаро меҳнат тақсимоти жараёнларига фаол жалб этилган. Улар улушига Америка экспорти 22 % га тўғри келади. Минтақа мамлакатлари капитал қўйиш объекти ва ортиқча молларни бозорга чиқариш улкан имконияти, АҚШ хўжалик жараёнларини байналлаштиришга қаратилган роли ўсиши жиҳатдан ҳам муҳимдир. Бу ерда АҚШ нинг бош океан орти ҳамкори Япония жойлашган. У АҚШ нинг бутунжаҳон хўжалиги стратегик етакчилик ўрнига «даъво» қилмокда.
1989 йилда Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги (АТЭС) конференцияси тузилди. Унга АҚШ, Япония, Австралия, Канада, Янги Зелландия, АСЕАН мамлакатлари, Россия, Жанубий Корея ва бошқалар киради. АТЭС фаолият соҳасига тинч океани табиий ресурсларини муҳофаза қилиш ва иқтисодий муносабатлардан тортиб маданий алоқалларгача бўлган кенг масалалар киради. АТЭС савдо ва инвестицияларни кенгайтиришда иштирок этади. Бутунжаҳон савдо ташкилоти кучи билан халқаро савдони либерализация қилишда ҳамкорлик кўрсатади.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling