Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Канада иқтисодиётининг умумий таърифи


Download 1.56 Mb.
bet55/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

4. §. Канада иқтисодиётининг умумий таърифи

Канада иқтисодий жиҳатдан юксак ривожланган давлат. Бозор иқтисодиётида етакчи ривожланган мамлакатлар «саккизлиги»га киради. У «кўчма капитализм» мамлакатлари типига киради. 10 млн. кв. километр майдонга эга бўлиб, майдони бўйича жаҳонда Россиядан кейин иккинчи ўринда туради. Канада Шимолий Америка қитъаси майдоннинг сезиларли катта қисмини эгаллайди.


Канада фойдали қазилмаларга жуда бой мамлакат бўлиб, унда ёқилғи-энергетика, металлургия ва нометаллургия турлари кўп. Рангли ва қимматбаҳо металлар, темир рудаси, уран, нефт ва табиий газ, калий тузи каби жаҳон аҳамиятига молик бойликлар катта заҳирасига эга. Кўмир ресурсларига бой. Булар мамлакатнинг катта минерал-хом ашё базасини ташкил қилади ва уни жаҳонда ривожланган давлатга айлантирмокда. АҚШ иқтисодиёти учун ҳам бу катта аҳамиятга эга. Канада районларида қазилма бойликлар конлари энергоресурсларга бой имкониятлар билан уйғунлашиб кетган.
Канада иқлими мўътадил континентал бўлиб, у тўртта иқлим провинцияларидан иборат: қутбий, субарктик, мўътадил ва тоғли. Канада улкан сув заҳиралари билан ҳам ажралиб туради. Ичимлик сув зиҳираси бўйича (12,9 минг км3) Бразилия ва Россиядан кейин учинчи ўринда туради.
Мамлакатнинг деярли ярим майдони қалин ўрмонлардан иборат. Канада ёғоч заҳиралари бўйича Россия ва Бразилиягагина ўрин бўшатиб беради. Аҳоли бошига ёғоч ишлаб чиқариш ҳажми бўйича эса жаҳонда биринчи ўринда туради.
1663 йилда Канада расман Франциянинг мустамлакасига айланди. Етти йиллик урушдан кейин Париж шартномаси бўйича урушдан кейин 1763 йилда Канада Англиянинг мустамлакаси бўлди. 1867 йилда Канада тўғрисидаги Актга мувофиқ мамлакат конституцион ўзгариш ва ҳуқуқий жиҳатдан мустақил бўлиш ҳуқуқини қўлга киритди. Эндиликда Канада 10 та провинция ва учта ҳудуд (Юкон, Нуновут ва Шимолий Ғарбий ҳудудлар) дан иборат федератив давлат. Давлат бошлиғи номигагина Англия қироличаси, у бош вазир тавсиясига кўра генерал-губернаторларни тайинлайди. Ҳокимият қонунчилик олий органи-парламент, қуйи палата ва сенатдан иборат: қуйи палатага депутутлар аҳоли сонига қараб провинциялардан сайланади, сенаторлар генерал-гебернаторлар томонидан тайинланади. Ижроий ҳокимияти бошлиғи бош вазир, у айни вақтда бош қўмондан ҳам ҳисобланади. Минстрлар совети сифатида у парламент олдида маъсулдир.
Канада миллатлар Ҳамдўстлиги аъзоси (собиқ Британия). Мамлакат ОЭСР, НАТО, ОАГ лар аъзоси ҳисобланади.
Мамлакат аҳолиси 32 млн. кишига яқинни ташкил этади. Иммиграция-Канада аҳолисининг асосий географик қиёфасини белгиловчи бош омилдир. Мамлакат аҳолиси кўп миллатли. Ҳозирги замон эмигрантларининг 19 % европаликларга тўғри келади (шундан 2,4 % - Буюк Британиядан), лотин америкаликлар, 7 % ни африкаликлар ташкил қилади. Канадада айни пайтда икки миллат ва 80 дан зиёд элатлар яшаяпти.
Канада–юқори урбанизациялашган мамлакат, 78 % аҳоли шаҳарларда яшайди. Канада ривожланган мамлакатлар орасида ишсизликнинг юқори даражадалиги билан ажралиб туради (8-10 % иқтисодий фаол аҳоли). Турмуш даражаси бўйича Канада аҳолиси жаҳонда учинчи ўринда туради. Мамлакатда компьютерлаш кенг тарқалган.
Канада бошқалар сингари бозор иқтисодиёти юксак ривожланган мамлакат ҳисобланади. Эндиликда индустриал тараққиёти босқичи сари қадам ташламоқда. Ички миллий маҳсулот ҳажми бўйича жаҳондаги биринчи ўнлик давлатлар қаторига киради (836 млрд. доллар). Саноат маҳсулотлари қиймати ва ташқи савдо обороти бўйича бу юқори кўрсаткичдир. Аммо Канада аҳоли жон бошига ИММ ҳажми бўйича АҚШдан анча орқада (34 минг долларга қарши 27 минг доллар). Бу мамлакат қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари бўйича бир қатор бош ишлаб чиқарувчи мамлакатлар гуруҳида мустаҳкам ўринни эгаллайди. Унинг учун ишлаб чиқаришнинг юқори марказлаштирилгани, меҳнатни географик тақсимлаш тараққий этгани, юқори энергетика таъминлангани характерлидир. Канаданинг анъанавий хусусияти-кўпроқ хом ашёга рол берилганидир. Бунда тоғ-кон саноати, энергетика ва қишлоқ хўжалиги, ўрмон ва ёғочни қайта ишлаш саноати жаҳон бозорига товар етказиб берувчилар сифатида катта аҳамият касб этган. Ички ялпи маҳсулот ишлаб чиқаришда қайта ишлаш, саноати улуши (1/5) бошқа ривожланган давлатлардагидан паст. Ташқи савдо АҚШ га нисбатан иқтисодиётда катта роль уйнайди. Канаданинг жаҳон бозорида мустақиллиги ортиб бораяпти: хом ашё соҳаси маҳсулотни 1/4 дан 2/3 қисмгача экспорт қилаяпти.
Хорижий капитал қўйилмаларининг ярими АҚШ га қолганлари Осиё ва Лотин Америкаси, Европа иттифоқига чиқарилаяпти.
Саноати. Канада иқтисодиётининг бу соҳаси юқори техник даражаси ва мураккаб таркиби билан ажралиб туради. Мамлакатда энергетика ва тоғ-кон саноати, рангли металлургия, бир қатор энергия талаб соҳалар, экспортида хом ашёни қайта ишлаш саноати соҳалари орасида, машинасозликдан ташқари, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз, шунингдек озиқ-овқат саноати роли айниқса катта. Кейинги йилларда фанталаб соҳалар (электроника ва электро-техника, фармацевтика ва бошқалар) аҳамияти ошди.
Канада электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича (567 млрд. квт.с.) жаҳонда олтинчи ўринда туради. Энергиянинг деярли 3/5 қисмини ГЭС лар ишлаб чиқаради. Ёқилғи-энергетика балансида 3/4 қисм суюқ ва газсимон ёқилғига тўғри келади.
Тоғ-кон саноати-мамлакат иқтисодиётининг базавий соҳаларидан бири бўлиб экспортда муҳим (20% қийматгача) роль ўйнайди. Тоғ-кон маҳсулотлари етакчи турлари қиймати бўйича: нефт, табиий газ, олтин, кўмир, мис, рух, никель, темир рудаси, уран, калий тузи муҳим ўрин тутади. Иккинчи ўринда калий тузи ва никели руда, учинчи газ қазиб олиш, мис рудаси ва платина туради. Канада олтин, кумуш, мис, кўрғошин, рух, молибден, кобальт ва темир рудаси бўйича бош ишлаб чиқарувчилар қаторига киради. Канада нефт қазиб олиш ҳажми бўйича дунёдаги биринчи ўнлик мамлакатлар сафида турибди.
Қайта ишлаш саноати ишлаб чиқариш ва капитални юқори концентрациялангани билан ажралиб туради. Қайта ишлаш саноати структурасида машинасозлик соҳаси (транспорт машинасозлилиги, ўрмон ва тоғ-кон саноати учун электр кучланиш ускуналари) бош роль ўйнайди. Қайта ишлаш саноатида банд кишилар сони ва маҳсулотнинг 1/3 машинасозликка тўғри келади.
Ўрмон, ёғочни қайта ишлаш ва целлюлоза-қоғоз саноати бой ўрмон ресурсларидан фойдаланилади. Канада жаҳонда ёғоч чиқариш бўйича тўртинчи, тахта ишлаб чиқариш бўйича иккинчи ва қоғоз ишлаб чиқариш бўйича тўртинчи ўринда туради.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling