Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Япония-конститутцион монархия давлати


Download 1.56 Mb.
bet58/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Япония-конститутцион монархия давлати. Мамлакат конститутциясига мувофик император «халқ бирлиги ва давлат рамзи» ҳисобланади. 1990 йил январида Акихито Япония императори бўлди. Давлат ҳокимияти олий органи ва ягона қонунчилик органи - парламент, у икки палатадан-палата вакиллари (512 депутат) ва палата маслаҳатчилари (252) дан иборат.
Япония юксак даражада ривожланган мамлакатдир. У дунё аҳолисининг 2,4% ва қуруқлик ер майдонининг 0,3% ига эгалигига қарамай, иқтисодий потенциали жиҳатидан АҚШ дан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Унинг ички миллий маҳсулоти 3,4 трлн. долларга етади. Бу жаҳон ишлаб чиқаришининг 14,3 % ни ташкил қилади. Мамлакат ички ялпи маҳсулоти ҳажми аҳоли жон бошига 30 минг доллардан ошади.
Япония кема, автомобил, трактор, станоклар, компьютерлар, саноат роботлари ишлаб чиқариш бўйича дунёда биринчи ўринда электр энергияси, кимёвий тола, алюмин ва мис эритиш, нефтни қайта ишлаш бўйича эса иккинчи ўринда туради.
Япония иқтисодиёти ташқи савдога жуда боғлиқ. Мамлакат ўзига зарур пахта, жун, бокситнинг 100%, мисс рудаси, нефт, темир рудасининг 99 % ини, тошкўмирнинг 82 % ини импорт оркали олади. Япония халқаро савдода АҚШ ва Германиядан кейин учинчи ўринни эгаллайди. Жаҳон экспортида қарийиб 8,9 %, импортда эса 6,3 % улуш унинг ҳиссасига тўғри келади. Денгиз маҳсулотларини олиш бўйича Япония дунёда биринчи ўринда туради (12 млн. тоннага яқин).
Япония олтин валюта заҳиралари ҳажми бўйича ҳам жаҳонда биринчи ўринда туради. Жаҳон банк активларининг 40% унинг улушига тўғри келади. Олти япон банки жаҳоннинг ўн йирик банклари қаторига киради. Япония Унинг тўғридан-тўғри хорижий инвестициялари 310 млрд. доллардан ортиқ бўлиб, бу жаҳон инвестициясининг қарийиб 12,7 % ини ташкил қилади.
Япония дунёдаги энг йирик кредит берувчи мамлакат бўлиб қолмоқда. Тараққиётга расмий кўмак доирасида энди ривожланаётган мамлакатларга имтиёзли иқтисодий ёрдам кўрсатиш бўйича у дунёда биринчи ўринга чиқди. Унинг ривожланаётган мамлакатларга ёрдам кўрсатишга ажратилган уларнинг маблағи ҳажми йилига тахминан 11 млрд. доллардан ортади.
Илм – фан ва тажриба – конструкторлик (НИОКР)га харажатлари бўйича Япония АҚШ дан кейин иккинчи ўринни эгаллайди. Ҳозирги кунда НИОКРга харажатлар мамлакат ички ялпи маҳсулотда 3% дан кўпроқни ташкил этади. Жаҳонда рўйхатга олинган жами патентларнинг 40% япон патент бошқармаси улушига тўғри келади. Японияда Бирлашган миллатлар ташкилоти (БМТ) жаҳоннинг жуда кўп мамлакатларига бошқарувчи кадрлар менежерлар тайёрлаб берадиган Университети жойлашган.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling