Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


§. Япония иқтисодиётининг ривожланиш хусусиятлари


Download 1.56 Mb.
bet59/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

2.§. Япония иқтисодиётининг ривожланиш хусусиятлари

Кейинги ўн йилда Япония иқтисодиётининг ўсиши сифатини таъминловчи асосий йўналишлар қўйидагилардан иборат:



  • фанталаб саноат улушининг босқичма-босқич ўсиши иқтисодий модели интенсивлиги ва катта таркибий силжиши;

  • ресурслар ва энергияни тежаш технологияси эвазига ишлаб чиқариш базасининг янгиланиши;

  • барча ишлаб чиқариш жараёнларида электроника тараққиёти ва унинг жорий этилиши.

Коммуникация тизимида инқилобий ўзгаришлар ва жамият ахборот моделига ўтилиши. Япония иқтисодиётининг юқори даражада ўсиш суръатлари қуйидаги омилар таъсирида ифодаланади.
Ижтимоий структура (тузилиш). Японияда майда тадбиркорликнинг катта қатлами хос бўлиб, унда оила типидаги хусусий корхоналар, чакана савдо, умумий овқатланиш, қайта ишлаш саноатларини ҳам қамраб олган. Масалан, қайта ишлаш саноатида ёлланма ишчиларнинг 3/4 300 гача ишчи ўрни бўлган корхоналарда банддир. Япония қишлоқ хўжалиги деярли ёлланма меҳнатсиз фаолият юритади. Мамлакатда 2 млн. 600 мингдан ортиқ деҳқон хўжалиги мавжуд. Уларнинг кўпчилиги майда хўжаликлардир. Ер участкаларининг ўртача ҳажми 1,9 гектар. Аммо уларнинг 17% га яқини мутлақо қишлоқ хўжалиги билан шуғулланади. Қолганлари шаҳарлар яқинлиги, транспорт тармоқлари ривожланганидан фойдаланиб бошқа соҳалардан катта даромад олишади.
Японияга юқори даражада бандлик ҳам хос. Мамлакатда иш стажига қараб ҳақ тўлаш «умрбод ёллаш тизими»-бу, норасмий япон институтидир. У факат йирик корхоналарга ёйилган ва энг юқори малакали ходимлар менеджерларни қамраб олган (ёлланиб ишлатётганларнинг жамиси 10 % дан кўпроқ).
Шу сабабли Японияда юқори бошқарув бўғинларида деярли меҳнат бозори йўқ. Менеджер мавқеи-бу бир фирма ёки унинг шўъбасида бир умрлик мавқеидир. Бошқарувнинг юқори бўғини вакиллари ўз маҳсулот етказиб берувчилари билан доимий ишончли ҳамкорлик қилувчи, уларнинг ишончини оқловчи, ўз фирмаси обрўси, шаъни учун курашувчи, шулар билан бир қаторда менеджерлик мавқеини мустаҳкамлаш учун интилувчи одамлардир.
Қолган ёлланма ходимларнинг ишсизлик шакли камлиги (13-15%) бир катор сабаблар билан изоҳланади: кўпчилик Осиё жамиятлари учун хос ижтимоий шериклик анъаналари кенг тарқалган. Иш жойида ўқитиш яхши йўлга қўйилган, бундан иш берувчи «инсон капитали» ва сарфланган харажатни жуда қадрлайди; вақтбай ишларга контрактлар (ёки тўлиқ бўлмаган иш куни) савдо ва хизмат соҳаларида кенг тарқалган.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling