Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Фирмаларнинг вертикал интеграцияси
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Меҳнат муносабатлари
- «сарфланадиган материал»
Фирмаларнинг вертикал интеграцияси. Японияда крейрэцу – йирик компанияларни майда ва ўрталари билан бирлашиши кўп тарқалган. Вертикал ишлаб чиқариш интеграцияси жамланган. Бу усул хўжаликда етакчи ўринни эгаллаган молия гуруҳларини тузишга олиб келди. Қоида бўйича улар йирик банклар, универсал савдо ва саноат компаниялари: «Мицуи», «Мицубиси», «Сумитомо», «Фуе», шунингдек «Данити Канге», «Санва»лардир.
Молия капиталини гуруҳлаш учун иштирокчи компаниялар акцияларни ўзаро алмашиниб эгаллаши характерли. Аммо улардан ҳар бири бошқа компаниялар акцияларининг нисбатан камроқ пакетига эга бўлишади. Натижада компаниялар устидан назорат равшан кўринишда жисмоний шахслардан ҳуқуқий шахсларга ўтади. Саноат ижтимоий таркиби ва кредит соҳасида индивидуал капитал роли пасаяди. Ишлаб турган капиталда индивидуал мулкнинг акция шакли атиги 1% га тўғри келади. Меҳнат муносабатлари. Иқтисодий тараққиётнинг япон модели қиёфаси ишчи кучлари хусусиятлари ва миллий анъаналардан фойдаланишда намоён бўлади. Мамлакатда узоқ вақт умрбод ёлланиш принципи тарғиб қилинди. Кадрлар пирамидаси қуришга, бандликни таъминлашга қодир йирик кампаниялар бу принципни амалга ошириш учун кичик ва ўрта фирмаларга қараганда катта имкониятларга эга. Кўриниб турибдики, на компанияларда, на қонунчиликда умрбод ёлланишга кафолат берувчи қоида йўқ. Шу билан бирга ходимлар ҳам, маъмурият ҳам жамоа (коллектив) шартномада иш давомийлиги пунктини ўзаро келишмасдан қараб чиқишади. Ҳукумат бандликни субсидиялар ёрдамида қўллаб-қувватлашга интилаяпти. Шунингдек, бир жойда кўп йиллар узлуксиз ишлагани албатта эътиборга олинади. Иш стажига қараб иш ҳақи даражаси белгиланади. У ўрта ёшларда тез ўсди. Бунда асосий ставкага турли қўшимчалардан кенг фойдаланилди. Меҳнат муносабатлари эса «Фирма бизнинг умумий уйимиз» фалсафасига қурилган. Ишчи кучларидан фойдаланиш асосан «инсон потенциали» концепциясида мужассамлашган. Ҳали XX асрнинг 60-70 йиллари миқёсида бир қатор япон компаниялари ходимлар ўз ишлари турли хиллиги билан ажралиб туришга ва тўла қонли бўлсагина қониқиш ҳосил қиладилар, деган хулосага келдилар. Ўшанда йиғиш операцияларида конвейер линиясидан воз кечишди ва уларни айланадиган столларга алмаштиришди. Унинг атрофида битта ишчи бир буюмни ёки бир бутун блокни ўзи йиға бошлади. Бунда иш хусусияти ва графиги, иш хавфсизлиги, сифати ва ҳ.к. ларни ишчиларнинг ўзлари назорат қиладиган бўлди. Натижада технологик операциянинг мустаҳкамланиши туфайли брак маҳсулот 6 дан 0,3 % га пасайди. Меҳнат унумдорлиги 20% га ошди, таннарх 30% га камайди. Бунда бошқарув ва ташкилий иш асоси бўлиб кичик ўзини-ўзи бошқариш гуруҳлари чиқди. Улар бутун корхонани вертикал бўйлаб ҳам, горизонтал бўйича ҳам қамраб олади. Ҳар бир гуруҳ бир хил шароитда ускуналарни тежамли ишлатиш усулларини доимо излаш, фаолиятларини рағбатлантириш йўлларини қидириш билан қизиқиб ишлашади. Гуруҳ ўзига тегишли ёки бўлим, фирмага тегишли масалалар ҳал этилаётганда иштирок этади. Меҳнат муносабатларида аёллар ишчи кучи ўзига хос ўринни эгаллайди. Кўпгина компаниялар раҳбарлари аёл кишиларга «сарфланадиган материал» сифатида қарашади. Аёллар кўп ҳолларда соатбай ишларда ёки югурдакликда фойдаланиладилар. Югурдак аёллар компания маъмурияти учун ўзига хос қалқондирлар. Ноқулай иқтисодий шароитларда, омадсизликларда ходимларнинг бу тоифаси биринчи бўлиб қисқаришга тушадилар. Япония аёлларининг меҳнат ҳақи даражаси эркакларникига нисбатан икки марта кам. Япония учун узун иш куни хос. Эркаклар ҳафтада ўртача 57,7 соатини ишда ўтказададилар, бу америкаликлар ва ғарбий Европаликларникидан 10 соат кўп. Иш ҳафтасининг давомийлиги кўп жиҳатдан меҳнатга ҳақ тўлаш даражасини белгилайди ва у уч тоифага бўлинади: базали ставка, вақтдан ташқари ва мукофат. Базали ставка одатда паст даражада белгиланади, ишдан ташқари ва мукофат учун ишлаш эса эркин хоҳиш-истакни, яъни кўпроқ ҳақ олиш иштиёқини тўғдиради. Бу тизим банкротликдан қочиш учун ғоят самаралидир. Компанияларда меҳнатга ҳақ тўлашда кескин тафовутлар кўзга ташланмайди. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling