Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet56/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Қишлоқ хўжалиги. Мамлакатда қудратли агросаноат комплекси шаклланган, озиқ-овқат саноати унда бош рол ўйнайди. Мамлакат саноати қайта ишлайдиган жами маҳсулотнинг 13 % унинг улушига тўғри келади. Канада қишлоқ хўжалиги юксак даражада механизациялашган, ихтисослашган, юқори меҳнат унумдорлиги, ишлаб чиқаришни бир мақсадга қаратилгани билан характерланади. Бу асосий тур озиқ-овқат билан ички талабни тўлиқ таъминлайди ва маҳсулотнинг деярли ярими жаҳон бозорига олиб чиқилади.
Кейинги йилларда мамлакатда фермер хўжаликлари сони қисқариши рўй бераяпти. 30% хўжаликлар йирикларга (товар маҳсулотлари катталиги бўйича), 15 %-ўртача, 55 % майда хўжаликларга таалуқли. Фермерларнинг катта қисми-чорвачиликлар (гўшт, сут берадиган йирик шохли моллар), ғаллачиликка ихтисослашган корхоналаридир.
Мамлакатда қишлоқ хўжалиги экинлари майдони 73 млн. гектарни ташкил этади. Аҳоли жон бошига экин майдони бўйича Канада Австралиягагина бўш келади, Россия ва АҚШда эса яримига устун туради. Экин майдонининг асосий қисми (3/5)ни ҳайдаладиган ерлар ташкил этади.
Канадада ғаллачилик хўжалиги (жавдар, маккажўхори ва соя) тараққий этган. Ғалла етиштириш бўйича Канада (йилига 50-55 млн. тонна) жаҳонда еттинчи ўринни эгаллайди. У ғалла етиштирувчи етакчи гуруҳларга киради. Экспорт бўйича учинчи ўринда туради. Канада фермаларида дунёдаги мойли зиғирнинг 1/3 ва рапснинг 1/5 етиштирилади. Умуман мамлакат қишлоқ хўжалиги юксак экспортлиги билан ажралиб туради. Бу айниқса энг аввало деҳқончиликка (ғалла ва мойли экинлар) тегишли. Мамлакат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш кийинчилиги-қайта ишлашдаги сурункали кризис-аграр соҳада давлатни тартибга солиш роли жуда муҳим эканлигини кўрсатди.
Транспорт. Территориянинг катталиги, аҳолини нотекис жойлашганлиги ва хўжалик кўлами азалдан мамлакат учун транспорт масаласини кўндаланг қуйганди. Асосий транспорт турлари-темирйўллар, автомобиллар, авиация, ҳаво сув ва ўтказиш қувурларидир.
Хизмат соҳаси. Хизмат соҳаси жадал ривожланаяпти. Соҳаларда яратилган хизмат кўрсатиш ҳажми ялпи маҳсулотда 3,4 % га кўпайди. Кўтара савдо тез ривожланаяпти (ўсиш 10 % дан юқори), умумий овқатланиш ва меҳмонхона хўжалиги корхоналари (6%), алоқал (5%), чакана савдо (4,2 %), транспорт ва омборхоналар хўжалиги (4%) ўсаяпти.
Канадада 1998 йилдан давлат бюджети такчиллигига бутунлай барҳам берилди. Шунга қарамай мамлакатда қарздорлик катталигича қолаяпти. У ички ялпи маҳсулотда 10% ни ташкил этади.
Федерал ҳокимият давлатни тартибга солишни қисқартираяпти ва амалда ҳаммасини хусусий инвесторларга сотаяпти, қайта ишлаш соҳасидаги давлатга тегишли йирик корхоналар ва нефтгаз саноати, ҳаво, темирйўл транспорти ва алоқа шулар жумласидандир. 1999 йилдан бошлаб федерал ҳукумат процент ставкаларини пасайтиришга киришди. Қисқа муддатли кредитлар процент ставкаси АҚШ дагига нисбатан паст.
Аҳоли жон бошига умумий ташқи савдо обороти ҳажми бўйича Канада жаҳоннинг етакчи мамлакатлари қаторида туради. Ялпи миллий маҳсулотда Канада экспорт ва импорт 2/3 ташкил қилади. Экспорт таркибида хом ашё улуши 4/5 га яқин, машина ва ускуналар 17%, истеъмол моллари 4%, ғалланинг 4/5, ўрмон-ёғоч, циллюлоза-қоғоз, алюмин саноатларида 1/2 қисми экспорт қилинади. Импортда ҳам саноат буюмлари, кўпроқ тайёр маҳсулотлар устунлик қилади. Кўмир, нефт, тропик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари келтирилади. Савдо балансида сальдо ижобий ва 34-35 млрд. доллардан ошади. Канада ривожланган мамлакатларнинг аввало АҚШ, Япония, Буюк Британиянинг йирик савдо-сотиқ ҳамкорларидан бўлиб қолмокда.
Канададан экспорт тахминан 170 млрд. долларни ташкил қилади. Канадалик инвесторларнинг тўғридан-тўғри хорижий капитал қўйилмалари 65 % га яқини АҚШ га тўғри келади.
1988 йилда АҚШ ва Канада ўртасида Шимолий Америка эркин савдо ассоциацияси тузиш ҳақида (НАФТА) битим имзоланди. 1992 йилда унга Мексика ҳам қўшилди. 1994 йилдан бошлаб битим расман кучга кирди.
НАФТА тузилишидан қуйидаги мақсадлар кўзланган:

  • унинг аъзолари ўртасида савдо тўсиқларига барҳам бериш;

  • ҳалол рақобат муҳитини яратиш;

  • хорижий инвестициялаш имкониятларини кенгайтириш;

  • интеллектуал мулк ҳуқуқлари ҳимоясини кафолатлаш;

  • ҳуқуқий келишмовчиликларни ҳал этиш учун самарали орбитраж ташкил этиш;

  • корхоналар ва маданий дастурлар ўртасида кооперациясида кўп томонлама ноу-хау алмашиниш ва минтақавий рағбатлантириш;

  • атроф муҳит тозалигини муҳофаза қилишда ҳамкорлик қилиш.

НАФТА битими ҳар иккала мамлакат банк активларини ҳал этиш ва инвестицияларга чекловларни камайтириш, икки томонлама товар ва хизматлар савдосидаги тўсикларни бартараф этишга кўмаклашади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling