Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
Банклар фаолияти соҳасида нафақат анъанавий, балки янги операциялар ҳам қўлланилади. Улар илгари ихтисослашган молия институтлари мўлжалида турарди: суғурта бизнес, инвестицион операциялар, брокерлик ишларини бажаради. Банк соҳаси иқтисодиётни таркибий қайта қуришда молиялаштиришда янги шаклларини «кашф» этди: лизинг, факторинг ишлар, ахборот ва маслаҳат сервиси иштироки даромад келтирадиган саноат объектлари қурилишини кредитлаш. Масалан, лизингни молиялаштиришнинг 45 % ва факторнинг операциялар ҳажмининг 75 % га йирик тижорат банклар хизмат кўрсатади.
АҚШ банк-кредит тизими таркибида ўзгаришлар бош йўналиши энг қудратли молия институтларини универсаллашувига қаратилган. Мамлакат банк-кредит соҳаси самарадорлигининг ошиши молия муассасалари қўшилишларини жадаллаштириб юборди. Кейинги йилларда АҚШ тижорий банклари сони 3 мингтадан кўпроққа қисқарди. Улар йирикроқ коалицияларга бирлашди. Улар нафақат айрим соҳаларни, балки бутун миллий иқтисодиётни назорат остига олганлар. Энди улар бир-бирлари билан рақобатлашадилар. Нефть, пўлат, автомобил «қироллари» билан бирга бошқа типдаги магнатлар пайдо бўлдилар: уларнинг мулки маълум соҳаларга боғланган эмас, аноним равишда молия институтлари оралиғи алоқаларидан фойдаланишади ва миллий масштабда иқтисодий потенциалга ҳисса кўшишади. АҚШ иқтисодий ўсиши юз йиллик арафасида АҚШ банк тизими келгуси тараққиётида жиддий таркибий-функционал муаммоларни тўғдиради. Улар қаторига нақд пул оборотини самарали ишлаб туришни ҳам киритиш мумкин. АҚШ тўлов тизими тараққиёти башорат (прогноз)ларига қараганда ҳисоб-китобларнинг пул воситалари жорий этилишига қарамай, нақд ҳолда тўғридан-тўғри банкнотлар, тангалар ва турли чек тўловлари воситалари-истиқболда нафақат муомиладан чиқмайди, балки ишончли миллий тўлов воситаси бўлиб қолади. Оборотда мавжуд нақд пул мутлоқ ўсиши уни нисбатан 1,5 % га кўпайишига олиб келади. Бу тўғридан-тўғри Америка иқтисодиёти юқори ривожланиш даражаси билан боғлиқ. АҚШ аҳолиси сонининг ортиши, жамият барча қатламларида турмуш даражасининг ўсиши билан боғлиқ. Яқин вақтларда нақд пул ҳажмини АҚШ ҳудуди учун 7 % га, Америка валютасига ташқи талаб бўйича 13 % га кўпайиши кутилаяпти. Тўлов воситаси сифатида чекларнинг аҳамияти ошишда давом этаяпти. Америка экспертларининг баҳосича, чеклар сони йилига 3 % га кўпайяпти. Шунинг учун ҳам АҚШ да накд пул муомиласи миллий ташкилий таркиби келгусида ҳам аввалгидек қолади. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling