Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet61/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Давлат роли. Япониянинг иқтисодиёт модели хусусиятлари шундан иборатки, унда умумий муаммоларни ҳал этишда давлат аппарати ва йирик капитал биргаликда иш кўради. Ҳозиргача ҳукумат ва банк, савдо, саноат компаниялари биргаликда якдил иш юритишлари қайд этилади.
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йиллар даврида давлат тадбиркорлиги камтарин жой эгаллади. Мамлакатда умумдавлат, ҳудудий мақсадли, соҳавий ва фирма ички режалаштириш тизимидан кенг фойдаланилади. Умумдавлат даражасида ижтимоий-иқтисодий мўлжаллар, жамият тараққиётини белгиловчи дастурлар, режалар тизими ишлаб чиқилади.
Мамлакат иқтисодий тараққиётининг умумилмий асосий мақсад ва вазифаларида директив характерга эга ички корпоратив режалар аниқ мужассамлаштирилди. Бу билан режалаштиришнинг бир-бири билан уйғунлашган мураккаб тизими вужудга келади. Умум давлат дастурларини ишлаб чиқаётганда, корпоратив ичидаги режаларни тузишда йирик бирлашган хусусий компаниялар - «Кэйданрэн», «Тюкай», «Никкэйрэн», шунингдек тегишли ассоциациялар ва саноат-молия гуруҳлари билан маслаҳатлашиб олинади.
Умумдавлат режалаштириш тизими беш гуруҳ режалардан иборат:

  • ижтимоий-иқтисодий тараққиёт режаси;

  • ёрдам, фойдаланиш ва тараққий эттириш режаси;

  • ишлаб чиқариш кучларини оқилона жойлаштириш ва соҳавий режалар;

  • мақсадли умумдавлат дастурлари;

  • ҳудудий режалаштириш.

Режа ва дастурлар алоҳида бўлишларига қарамай, кенг молиявий воситалар билан мустаҳкамлайди, уларнинг юксак самарадорлиги ва амалга оширилиши ташкилий, ҳуқуқий жиҳатдан таъминланади. Умумдавлат иқтисодий режалари-бу ўзига хос давлат инвестицион дастурлари, бутун давлат иқтисодий-ижтимоий ресурсларини қўллаб-қувватловчи ва тавсиялар берувчи дастур-амаллардир.
Давлат тартибга солиши ва кенг қўллаб-қувватлаши шароитида майда фермерлардан иборат қишлоқ хўжалиги ривожланди. Ёлланма меҳнат ва ижара пудрати муносабатлари бу ерда кенг тарқалмади. Фақат 7% хўжалик 2 гектардан зиёд ерга эга, 70% хўжалик ўз даромадини соҳадан эмас, балки саноатдан ва хизмат кўрсатиш соҳаларидан олади. Майда ер эгалари ўз ер участкаларида дам олиш кунлари ва байрамлардагина ишлашади. Давлат жуда кўп қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини жаҳон бозоридаги нархдан юқори баҳода сотиб олувчи монополист ҳисобланади. Бу қўллаб-қувватлаш мазкур соҳада қулай сунъий муҳитга солиш тизимида жаҳон бозори ва ички бозорга тақсимланган процент ставкаси ва валюта назорати муҳим ўрин тутади.
Япония иқтисодий моделини шунингдек юқори лавозимли шахслар ҳам тўлдиради. Одатга кўра уларнинг кўрсатмаларини фирмалар бажаришга мажбур. Агар кимдир буни бузса фирма шафқатсиз жазоланади.
Япония иқтисодий модели кейинги ўн йилда «ярим-давлат» кўринишдан бозор принципларига асосланган тобора очиқроқ тусга ўзгараяпти. Жуда кўп саноат компаниялари тўғридан-тўғри молиялаштириш принципига ўтдилар (қимматбаҳо қоғозлар чиқариш, айниқса акциялар ва бошқа воситалар).

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling