Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet62/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Банк тизими. Мамлакатда тўққизта йирик тижорат банклари мавжуд бўлиб, улар бутун мамлакат бўйича ўз бўлимларини (шаҳар) очиш ҳуқуқига эга: «Токио-Мицубиси», «Сакура», «Дайити-Канге», «Санва», «Сумитомо», «Фудзи», «Асахи» ва «Токай» тижорат банклари шулар жумласидандир. Шунингдек 129 та ҳудудий (факат ўз тасарруфида бўлими бор) банклар, 33 траст-банклар-хусусий пай ва пенсия жамғармаларини бошқарувчи ва узоқ мудатли кредит берувчи учта банк: саноат банки, узоқ муддатли кредит банки (LTCB) ва япон кредит банки ишлаб турибди. Бундан ташқари майда кредит ассоциацияси ва қишлоқ хўжалиги учун катта кооператив банк тармоқлари фаолият кўрсатмокда. Ҳозирги кунда давлатга 13 та банк қарашли: экспорт-импорт банки, Япония тараққиёт банки, уй-жой қурилиши учун молия корпорацияси ва майда тадбиркорликни молиялаштиришга ихтисослашган бир неча банклар.
«Шаҳар» банки, траст банк ва уч узоқ муддатли кредит банки биржаларда ўз акцияларини кодлаштирган йирик корпорациялар орасида доимий мижозларига эга. Ҳар бир бундай банк маълум доирадаги фирмалар учун «бош» бўлиб ҳисобланади. Улар компанияларга ўртача 15 дан 20 % гача узоқ муддатли кредитлар беради. Мижозга доимий хизмат кўрсатишга киришар экан, бош банк унинг молиявий фаолиятини чуқур текшириб кўради. Компаниянинг бош «ташхизчиси»га ва бошқа банклар учун кредит тўлов қобилиятини норасмий кафолатловчисига айланади. Банк компания даромади ёки акцияси курсидан эмас, банкротлик хавфи йўқлигидан, даромади барқарорлигидан манфаатдор.
Иқтисодиётда давлат сектори ва давлат бюджети. Марказий хукуматга ҳаммаси бўлиб, бешта давлат корхонаси тегишли (жумладан «Монетный двор» - «Зарбхона» ва давлат ўрмон хўжалиги), 13 банк, олий ўқув муассасалари тармоғи, 73 ташкилотда давлатнинг пай улуши (кўпроқ нотижорий ташкилотларда). Улар сафига фундаментал илмий текшириш институтлари, лабораториялар, илмий-техника ахбороти маркази, маданий алмашиниш Япония жамғармаси. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги, нефт конларини қидириб топиш, ўрмон ресурсларини ишлаб чиқаришга кўмаклашувчи корхоналарни киритиш мумкин. Ниҳоят, автомобил йўларининг сақланиши, қурилиш кўпроқ, туғон, ноёб муҳандислик иншоотларига ихтисослашган корхоналар гуруҳи (масалан, ички денгиз орқали кўп қанотли кўприк қурилиши у Хонсю ва Сикоку оролларини боғлайди) бор.
Маҳаллий даражада давлатга водопровод ва канализация, чиқиндини йиғиштириб олиш ва утилизация қилиш корхонаси, шаҳар транспорти, мактаблар, касалхоналарни қуриш ва улардан фойдаланиш, пуллик автомобил йўллари, порт иншоотлари, ёпиқ бозорларда банд бир неча минг акционерлик ва пай компанияларига қарашлидир.
Япония нисбатан «кичик» ҳукуматли мамлакат бўлиб ҳисобобланади. Унинг бюджет харажатлари ИЯМ нинг 26-27 %ни ташкил қилади. Солиқ ставкаси самарали, ИЯПнинг 22-23 % ни ташкил этади. Япония-кучли иқтисодиётли, хўжалик фаолиятига аралашмасдан, солиқ-бюджет, пул-кредит, бош-тариф орқали тартибга солинадиган ташқи савдо, бозорда ракобатни қўллаб-қувватлаш ва табиий монополистларнинг фаолиятини тартибга солиш дастаклари орқали амалга оширилаётган мамлакат.
Япония бюджетининг асосий харажатлар қисми хусусисиятлари миллий мудофаани молиялаштириш даражасининг пастлиги (барча харажатларнинг 6% ёки ИЯПнинг 1% дан камроғи) билан ҳисобланади. Йирик харажатлар моддаларига ижтимоий суғурта ва пенсия соҳаси (18-20%), ҳудудий маълумотларга ажратмалар (16-18%), шунингдек инфратузилмаларга инвестициялар киради. Кейингисини молиялаштириш учун на фақат жорий йиғимлар, балки давлат тизимидаги почта, омонат кассалари тушумларидан ҳам фойланилади. Бу кассаларда 20 % японларнинг шахсий жамғармалари сақланади.
Ҳозирги пайтда мамлакат бюджетнинг энг йирик моддаси давлат қарзига хизмат кўрсатиш ҳисобланади.
Япония марказий банки муомиладаги пул массасини тартибга солади ва банкларнинг кредит экспансияси олдини олади. Корпоратив сектор банк молиялаштиришга кучли қарам бўлиб туради. Япония банки тижорат векселлар орқали шаҳар банкларига маъмурий лимитлар ўрнатган. Япония банки дисконт ставкаси оркали бутун пул бозори ставкалар тизимини бошқаради. Ҳозирги вақтда пул бозори ставкаси эркин шаклланмокда. Япония банкининг бош вазифаси эса пул массаси ва банкнот эмиссияли ҳажмини аниқлашдан иборат.



Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling