Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
2.§. Германия иқтисодиёти
Германия яхлит давлат сифатида 1990 йил 3 октябрда ташкил топди: ГФР ва ГДР бирлашди. Германия территорияси 357,0 минг кв. км, аҳолиси-82 млн. кишидан зиёдроқ. Территориясининг ҳажми бўйича Германия Европада 5-ўрин (Франция, Испания, Швеция ва Норвегиядан кейин)ни, аҳолиси сони бўйича 1-ўринни эгаллайди. Германия жаҳоннинг йирик ва иқтисодиёти тараққий этган мамлакатларидан бири. Минерал хом ашё ресурсларига бой. Масалан, уларга тошкўмир, темир ва марганец рудаси, никель, кобалт, вольфрам, молибден, мис, хром, қўрғошин, қалайи, уран, калий тузи, гилмоя ва ҳ.к. киради. Мамлакат меҳнат ресурслари билан таъминланган. Бу ерда паст ҳақ тўланадиган чет эллик ишчилардан кенг фойдаланилади. Германия-аҳолиси юқори даражада тўпланган мамлакат. Мамлакат Ғарбий қисмида аҳоли ўртача зичлиги 1 кв. км. га 245 кишини, шарқий қисмида 155 кишини ташкил қилади. Германия Европа мамлакатлари орасида кўпроқ урбанизациялашган. Шаҳарларда мамлакатнинг 88 % аҳолиси яшайди. Миллий таркиби бир турли-99% ва асосан немислар. Диний эътиқоди бўйича 49 % аҳоли протестонтлар, 45% католиклар. Германия давлат тузими – 16 федераль ерни бирлаштирган республика. Давлат бошлиғи федераль президент. Қонунчилик ҳокимияти палаталардан иборат, федераль парламент: бундестаг (депутатлар палатаси), ва бундесрат (ер палатаси). Ижроий ҳокимияти федератив канцлер бошчилигидаги маҳкама томонидан амалга оширилади. Германия 1955 йилдан буён НАТО ҳарбий блоки аъзоси. Европа ҳамжамиятига киради. Германия Ғарбий Европа ва жаҳоннинг қудратли мамлакатларидан ҳисобланади. Унинг тараққий этган мамлакатлар саноати ишлаб чиқаришидаги улуши 12%, саноат ишлаб чиқариши ҳажми бўйича АҚШ ва Япониядан кейин учинчи ўринда туради. Германия халқаро миграцияда иштирокини анча кўпайтирди ва йирик капитал экспорти ва импортига айланди. Германия – индустриал-аграр мамлакат бўлиб, иқтисодиётининг характерли қирралари қўйидагилардан иборат: ишлаб чиқариш ва капиталнинг юқори даражада тўплангани («Фольксваген», «Тиссен», «Круп», «Сименс», «Бош», «Басф» концернлари); илмий-техника прогресси (ИТП) ютуқларини доимий жорий этилиши, таълимга, илмий-тадқиқот, тажриба конструкторлик (НИОКР)га харажатларнинг ўсиши; юқори сифат ва экологик хавфсиз маҳсулотлар эвазига рақобатбардошликни ошириш; хорижий капиталнинг сезиларли роли. Германия саноатининг етакчи соҳалари: машинасозлик, кемасозлик, асбобсозлик (приборсозлик), кимё саноати, электроника, энергетика. Саноат типидаги қишлоқ хўжалиги юксак тараққий этгани билан ажралиб туради. Германиянинг бирлашиши жаҳон хўжалиги алоқалари ва Европада вужудга келган сиёсий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда олға ташланган қонуний қадам бўлди. ГФР ва ГДР бирлашишга тўртки бўлган иқтисодий вазият қуйидагича кечган: Германия иқтисодиётининг ишончли ривожланишига қарамай, йиллар давомида шафқатсиз рақобат, бозор тўкинлиги доираси уфқларида инқироз (кризис) вазияти хавф солиб турарди; қўшни ГДРдаги қудратли ижтимоий дастур ГФРни ижтимоий соҳаларга катта маблағ ажратишга мажбур этади; ГДР мансуб бўлган социалистик мамлакатлар иқтисодиётида инқироз белгилари кучайди, саноат ўсиш суръатлари пасайди; собиқ ГДР бозорларига мол чиқариш имконияти катталиги, барча ишлаб чиқариш турларини тараққий этиши ва янги технология қўлланилиши; ГДР да нисбатан арзон ишчи кучлари мавжудлиги; ГДР ўзининг иқтисодий ривожи билан жаҳонда 10-ўринда туради. Бирлашиш жараёни ГФР тадбикорларига молиявий қийинчиликлар тўғдиради. Икки давлатнинг бир-бири билан бирлашишга ижтимоий сиёсий туртки Буюк Германия ғояси бўлиб, у кўп асрлик тарихга эга. Бирлашиш арафасида бу ғоя турли воситалар, усуллар билан зўр бериб тарғиб қилинди. Турли ишдаги кишиларга мўлжаллаб иштиёқ билан китоблар ёзилди, филмлар ишланди. Ҳарбий жасорат, шон-шавкат, ватанпарварлик тушунчалари немис миллати билан ўзаро чуқур боғланиб кетган эди. 1945 йилдаги уруш мағлубияти немис халқи учун миллий иснод сифатида қабул қилинди. Ғарбий ва шарқий қисмдаги немислар учун бу оғир зарба эди. Бундан холос бўлиш учун бирлашиш лозим деган мотив олға сурилди. Шарқий немислар ГДРда барқарор ҳаёт таъминланган бўлсада ўз турмуш даражасини СССР билан эмас балки, ГФР билан таққослашарди. Қудратли Ђарбий Германия иқтисодиёти билан халқаро ярмаркаларда (масалан, Лейцигда) учрашувлар, қариндошларникига бориб келганда кўрганлари ҳам уларни ГФРга ҳавас ва қизиқиш уйғотарди. 1990 йил 1 июлда ГДР ва ГФР ўртасида валюта, ижтимоий-иқтисодий иттифоқ ҳақидаги шартнома кучга киради. 1990 йилда 3 октябрда Берлин девори бузиб ташланади. Германиянинг Ғарбий ва Шарқий ерлари бирлишиши оқибатида ижобий ва салбий ҳолатлар пайдо бўлди: Ђарбий-немис маркаси шарқий немис маркасини ютиб юборади, шарқий-немислар жамғармалари тезда турли товарлар ва хизматларга сарфланиб кетди; ГДРнинг рақобатга бардошсиз кўпгина корхоналари ёпилди, ишсизлик учун тўланган нафақа йўқотилган ишнинг ўрнини қоплай олмайди; турли ижтимоий дастурлар қисқарди, инфляция жараёнлари кучайди; мулкчилик билан боғлиқ муаммолар ўткирлашди. ГФР қонунлари шарқий ерларга тарқалди. Кўпчилик собиқ эгалар шарқий ерлардаги мулкини даъво қилиб чиқишди. Бирлашиш ғарбий ерлар учун бир қатор иқтисодий танланишни вужудга келтирди: миллий ички маҳсулот ўсиш суръатлари кейинги 15 йилда максимал даражага кўтарилиб -4,5 % ни ташкил этди; ишлаб чиқариш қувватлари юкланиши ошди. Бандлик сони ўсди, ишсизлар қисқарди; ғарбий ерларда шахсий истеъмол солиқларнинг камайиши эвазига кўпайди; Агар ГФРда илгари иқтисодиётни харакатлантирувчи асосий куч экспорт бўлса, энди ўсишни ички устунлиги рағбатлантирди. Шарқий ер ва собиқ СССР республикаларидан кўчиб келганлар оқимининг кучайиши уй-жойга талабни оширди. Бу эса қурилишга капитал қўйилмаларни кўпайтирди. Ишлаб чиқариш қувватлари юкланиши кўпайиши ва истеъмол молларини ишончли сотилиши саноатда инвестицияларнинг ўсишига (12 %) олиб келди. Жами инвестицияларнинг тахминан 25 % ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга йўналтирилди. Ғарбий Германия корхоналари ишлаб чиқариш қувватлари бир йил ичида (бирлашгандан сўнг) 3,5 % га ўсди. Иқтисодий моментларни ҳам ижобий, ҳам салбий томонларини ҳисобга олган ҳолда шуни айтиш мумкинки, бирлашиш ГФРни тараққий этишига қудратли туртки бўлди. Бирлашган Германия ички ялпи маҳсулоти (ИЯМ) ўсиш суръатлари 1998 йилда 2,8 % ни ташкил этди. Ғарбий ва шарқий қисмлар тараққиёт суръатлари яқинлашиши кўзга ташланаяпти. Ички талабнинг ўсиши инвестицион фаолликка сабаб бўлмоқда. Капитал қуйилмалар 4 % дан кўпроққа кўпайди. Инвестицион фаолиятни рационализация ва ишлаб чиқаришни, модернизация қилишга йўналтирилиши иқтисодиёт ривожланишини таъминлабгина қолмай, балки соҳавий дифференциацияни сезиларли сақлаш имконини берди. Қурилиш, тўқимачилик ва тикувчилик соҳаларида инқироз чуқурлашди. Қайта ўзгаришлар ишлаб бўлинган ва синалган қонунчилик доирасида рўй бераяпти. Ғарблик ва шарқлик немислар ўз табиатларига кўра ягона миллат, юқори ишчанлик, маъсулиятини чуқур ҳис этиш, аниқлик, миллий интизомлик уларга хос хусусиятлардир. 1990 йиллар охирига келиб, бирлашган Германияда солиқ, нафақа ва таълимда ислоҳатлар бошланди. Ҳукумат давлат молиялаштиришини соғломлаштириш вазифасини қўймоқда. Бу солиқдаги катта кемтикларни ва тўловларни 35 % га қисқартириш имконини беради. Солиқ ислоҳатлари биринчи босқичи 1999 йилда бошланди. Иш ҳақидан солиқларни камайиши ва корпорациялар даромадлари нефт маҳсулотлари ва электр энергиясига солиқларни ошириш йўли билан қопланади. Иш ҳақи сиёсати соҳасида курс ўсишни ушлашга қаратилган. Кейинги 2 йилда бир иш соатига ҳисобланган меҳнат ҳақи тарифи 1,7 % га кўпайди. Бунда иш ҳақи ҳажмининг ўзгариши меҳнат унумдорлигининг ўрта мудатли динамикасига мўлжалланаяпти. Германияда иқтисодий ислоҳатларнинг муҳим йўналиши 10-12 % ни ташкил этган ишсизликка қарши кураш (4 млн. кишидан зиёд) ҳисобланади. Янги иш ўринлари яратиш, айниқса шарқий ерларда, асосий вазифа бўлиб турибди. Нафақа (пенсия) ислоҳатларида аста-секин жамғариб бориладиган тизимга ўтиш мўлжалланаяпти. Бунда мажбурий нафақа суғуртаси сақланиб қолади. Айрим юқори нафақалар ҳажми камайтирилади, кам даромадли шахслар қўшимча тўловлар олади. 1999 йил 1 январдан бошлаб пенсия жамғармасига бадаллар 0,8 % га камайди. 1999 йилдан бошлаб Германияда таълим ислоҳатлари бошланди. Унинг бош мақсади-ёшларни сифатли маълумот олишларида ота-оналари даромадларига боғлиқ бўлишига йўл қўймаслик. Германия ҳукумати уч йил давомида фан ва таълимга харажатларни икки боробар оширишни режалаштирилаяпти. Германиянинг шарқий қисми инвестицияларга давлат ҳамкорлик қиладиган истиқболли район бўлиб қолади, биринчи навбатда юксак технолигиялар соҳасида. Ҳукумат шарқ ерларини молиялаштиришни келажакда ҳам қўллаб-қувватлашда давом этади. Германия иқтисодий тараққиётда Европада 1-чи, жаҳонда 3-ўринни эгаллайди. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling