Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и
Download 1.56 Mb.
|
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қишлоқ хўжалиги
- Балиқ хўжалиги
- Ўрмон хўжалиги
- Хизмат соҳаси
Энергетика. Буюк Британия электр станциялари қуввати 70 млн. кв. га етади. 80% иссиқлик электростанцияларида ишлаб чиқарилади, 18 % ни атом, 2% ни гидроэлектростанциялар ишлаб беради.
Қишлоқ хўжалиги. Буюк Британияда қишлоқ хўжалиги ялпи ички маҳсулотнинг 2% ини яратади ва ишга қобилиятли аҳолининг атига 2% игина иш билан таъминлайди. Шунга қарамасдан, маҳсулотга бўлган ички талабнинг учдан икки қисмини қоплайди. Англия қишлоқ хўжалиги юқори самарали ва шунинг учун ҳам катта ҳажмда озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда қулай имкониятларга эга. Балиқ хўжалиги. Бу соҳада кўрсаткичлар пасайиши кузатилаяпти. Ҳар йили балиқ овлаш ўртача 750 минг тоннани ташкил этади. Бир неча йиллар давомида Шимолий ва Ирланд денгизларида, Саагеррак кўрфази ва Шотландиядан ғарбдаги сувларда треска заҳиралари қисқараётгани кузатилаяпти. Ўрмон хўжалиги. Буюк Британия ўрмонлари майдони 24 минг кв. км. (10% ерни) эгаллайди. Ўрмон фондининг ярими ўрмон хўжалиги бўйича Комиссия тасарруфига киритилган. Мамлакатда ҳар йили 7,5 млн. кубометр ўрмон кесилади. Ёғочга бўлган ички талабнинг 90 % импорт ёғоч тахта ҳисобига қондирилди. Хизмат соҳаси. Буюк Британия иқтисодиётига хос характерли феномен хизмат соҳаларининг ўсаётганидир. У аҳоли реал даромадлари ошаётганлигида, шунингдек хизмат ва товарлар ўртасидаги харажатлар нисбатида, намоён бўлади. Айниқса молия сектори ва кўнгилочар сектор ҳамда туризм вакиллари ютишаяпти. Илгари бозорда унчалик сезиларли улуши бўлмаган секторлар, ёки умуман амалда бўлмаган секторлар кўпроқ аҳамият касб эта бошладилар. Улар компьютер ишлаб чиқариш ва дастур таъминоти, реклама, бозорни тадқиқ қилиш, кўргазмалар ўтказиш, конференция ва тақдимот маросимларидир. Туризм. Буюк Британия иқтисодиёти соҳаларида муҳим ўрин эгаллайди. Бу соҳа ИЯМ нинг 4,5 %ни ишлаб чиқаради. Туризмдан даромад олиш бўйича мамлакат дунёда АҚШ, Испания, Франция ва Италиядан кейин бешинчи ўринда туради. Молиялари. Лондон фонд биржаси Европада йирик ҳисобланади. 90-йиллар ўрталаридан бошлаб британ марказий банклари юқори даромадли молия муассасаларига айланди. Буюк Британия банк тизими юқори даражада тўплангани ва марказлашгани билан ажралиб туради. Англия банки пул-кредит сиёсатини амалга оширади. Барча тижорат банклари Англия банки назорати остида, бу банк Англия ва Уэльсда банкнотлар чиқариш ҳуқуқига эга (Шотландия ва Шимолий Ирландия ўз ҳудудларида пул чиқариш учун чекланмаган ҳуқуқларга эга). Англия банки аҳоли билан ишлайдиган банкларни, (худди жамғарма банк каби), инвестицион, ипотеч ва бошқа британ ёки чет эл банкларини лицензиялайди. У хорижий валюта бозорига фаол аралашади ва фунт барқарорлигини сақлашга ҳаракат қилади. Фунт-стерлинг дунёнинг асосий валюталаридан бири, Лондон эса жаҳоннинг муҳим савдо марказларидан ҳисобланади. Буюк Британияда бир неча ташкил этилган молиявий бозорлар ишлаб турибди. Қимматбаҳо қоғозлар бозори халқаро фонд биржасидан ташкил топган рўйхатдан ўтган қимматбаҳо қоғозлар ва акциялар билан ишлайди. Буюк Британия иқтисодиётининг асосий хусусиятлари-мустақиллик, жаҳон иқтисодиёти тизимига интеграциялашган, тараққиёт даражаси бир текисда. 90-йиллар ўрталаридан бошлаб Британия иқтисодиёти иқтисодий кўтарилиш фазасига кирди. ИЯМ ўсиш суръатлари ўртача 2,8 % ни ташкил этди. Хизмат соҳаси динамик ривожланишда -2,6 %. Иш фаолиятида сусткашлик молия ва қайта ишлаш саноати соҳаларига хос эди. 90-йиллар охирига келиб, иқтисодий тараққиётда истеъмол харажатлари (уй-жой, узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар сотиб олиш, таълим ва маданият соҳаларида) рағбатлантирувчи рол ўйнайди. Кейинги йилларда чакана савдо ва умумий овқатланиш, хизматлар, молиявий, суғартавий, телекоммуникацион, ахборот технологияси ва ривожланган компьютер соҳалари ўсишдан ўзиб тараққий этиб бормоқда. Буюк Британия хукумати олдида иккита вазифа турибди: инфляциянинг ўсишига йўл қўймаслик, иқтисодиётда рецессиядан (иқтисодий ўсишнинг сустлашуви) қочиш. Бу вазифаларни амалга ошириш қуйидаги элементларни ўз ичига олган иқтисодий сиёсат доирасида олиб борилаяпти. 1. Процент ставкаларини ўзгартириш. Валюта сиёсати бўйича Англия банки 1998 йилгача процент ставкаларини 7,5 % гача оширди, бироқ кейинги йилларда процент ставкалари пасая бориб 5,5 % ни ташкил этаяпти. 2. Давлат харажатлари ўсишини чеклаш ҳисобига бюджет такчиллигини қисқартириш. 1998 йилда Молиявий акт эълон қилинди. Унга мувофиқ «Молиявий барқарорлик коди» амалга киритилди. «Код» ҳукуматга қарзлар капитал қўйилмалар учун талаб қилинганидан кўп бўлмаслиги ва жорий харажатларни молиялаштириш учун фойдаланмаслиги устидан назорат қилиш мажбуриятини юклади. 3. Давлат маблағларидан самарали фойдаланиш. Вазирликлар ва маҳкамалар харажатларни белгиланган даражасидан оширмасликлари лозим. Бу ҳукумат томонидан уч йил муддатга белгилаб қўйилган. Келажакда кўзда тутилган харажатлар таълим, касб ўқуви ва жамоат траспортига мўлжалланган. 4. Бюджетнинг даромадлар қисми учун алоҳида 10% солиқ ставкаси кўзда тутилган бўлиб, даромаднинг биринчи 1,5 минг фунт стерлингидан олинади. Даромад солиғини базавий ўзгаришсиз қолдирилди (23%), минимал иш ҳаки ҳажми соатига 3,6 фунт стерлинг ва аҳолининг энг кам ҳақ тўланадиган қисми учун солиқ кредитлари жорий этилган. 5. Хусусий инвестицияларни солиқ билан рағбатлантириш. Корпорацияларга солиқ ставкаси 31 % дан 30 %га камайтирилди, унча катта бўлмаган фирмаларга (йиллик обороти 300 минг ф.ст.) 21 дан 20 % га камайтиришди. Ҳукумат асосий эътиборни ўз компаниялари акцияларини сотиб олган ишчи ва хизматчиларни рағбатлантиришга қаратилмоқда. 6. Миллий товарларнинг рақобатбардошлигини ва меҳнат унумдорлигини ошириш. Савдо ва саноат вазирлиги инновацион фондини, фан тараққиётига ажратиладиган малблағ ҳажмини кўпайтириш. Ахборот технологиясини ривожлантириш соҳасида ишлаб чиқилган миллий стратегия, университетларда амалга оширилган илмий-техник, тажриба-тадқиқотлар, НИОКР ни коммерциялашга мўлжалланган махсус фонд тузилган. 7. Хусусий рақобатга тўсқинлик қилишга, белгиланган битимлар тизимини тақиқлашга қарши рақобатбардошлик ҳақида қонун қабул қилинган. Хусусий савдо бўйича бошқарма компаниялардан рақобатга қарши фаолият шубха уйғотганда, ҳар қандай ахборотни талаб қилиб олишга, корхона раҳбарига жарима солиш ёки уларни икки йил муддатга қамаш ҳуқуқига эга. Қонунни бузган фирмага унинг товар оборотини 10% гача жарима солиш белгилаб қўйилган. 8. Европа валюта иттифоқига киришга тайёргарлик. Ҳисобларни регистрация қилиш, компьютер дастурларига ўзгартириш киритишга давлат бюджетидан махсус маблағ ажратилади. Еврони жорий этишга тайёргарлик учун 120 млн. фунт стерлингдан зиёд сарфланди. Мазкур жараён уч йилга яқин вақтни олди. Download 1.56 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling