Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис и н с т и т у т и


Download 1.56 Mb.
bet50/142
Sana21.06.2023
Hajmi1.56 Mb.
#1643467
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   142
Bog'liq
Жахон иктисоди ХИМ. укув.кулланма

Қора ва рангли металлургия. Қора металлургия аввалгидек мамлакат шимолида Иллинойс, Индиана, Огайо, Пенсильвания, Мериленд штатларида концентрлаштирилган. Юқори кўл якинида жойлашган кон АҚШда казиб олинаётган темир рудасининг салкам 4/5 қисмини бераяпти. Яқин-яқингача қора металлнинг 2/3 қисмини Питессбург, Кливленд, Чикаго ва бошқа кўл бўйи районлари берарди.
Рангли металлургия заводлари хом ашё қазиб олинадиган районлар ёки хом ашё ташиб келтириладиган портларга якин жойлашган. Шунинг учун ҳам уларнинг кўпчилиги Ғарб ва Жанубда жойлашган.
Машинасозлик мажуаси юқори фанталаблиги билан қайта ишлаш саноатидан 2,5 марта зиёд туради. Комплекснинг яна бир муҳим хусусияти ишлаб чиқариш капитал ҳажмининг пастлигидир: у 40 % саноат маҳсулоти ишлаб чиқара туриб, асосий ишлаб чиқариш капиталининг 20 % га якинлигини жамлайди холос. Ниҳоят бу мажмуада саноатда банд ишчи кучининг 40 % дан ортиғи фойдаланилади. Бу ерда юксак техника даражасидаги ишчи ўринлари тўпланган. Соҳалар орасида машинасозликнинг электроника, самолёт-ракетасозлик ҳарбий буюртмалар асосини ташкил қиладиган соҳалари бошқаларга қараганда тез ўсаяпти.
Станоксозлик эса Кўлбўйи ва Шимоли-Шаркий мегаполислар атрофида тўпланган. Жануб ва Ғарб заводларида станок ва ускуналар Шимолда эса самолётлар ишлаб чиқариш ривожланган. Автомобилсозлик- АҚШ саноатида миллий соҳа ҳисобланади. Бу ерда биринчи марта автомобил ишлаб чиқариш оммавий тарзда йўлга қўйилган: ҳар бир ишловчи америкаликнинг еттидан биттаси автомобил ишлаб чиқарувчи ёки унга хизмат кўрсатади. Автомобил заводлари мамлакатнинг 26 штатида 125 та шаҳарда жойлашган. Аммо бироқ, энг кўп автомобиль Кўлбўйи мегополисида ишлаб чиқарилади. Бу ерда бош «автомобил штати» Мичиган ва АҚШнинг «автомобил пойтахти» Детройит жойлашган.
Химия саноати ўнлаб марказларда ишлаб турибди. Лекин уларнинг алоҳида узоқ районларда тўплангани ҳам характерли. АҚШ нинг нефт ва газ-химия саноати бош районлари Мексика кўрфазидаги ҳавзаси ҳудудида жойлашган. Бу ерда 200 дан ортиқ корхона фаолият кўрсатаяпти ва АҚШнинг «нефт химия пойтахти» Хьюстонда жойлашган.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling