Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги самарқанд давлат чет тиллар институти
Download 1.58 Mb.
|
Malakaviy amaliyot kundaligi
- Bu sahifa navigatsiya:
- К У Н Д А Л И Г И
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ САМАРҚАНД ДАВЛАТ ЧЕТ ТИЛЛАР ИНСТИТУТИ __________________________________________________факультети ________________________________________________________________ ____________________________________________ таълим йўналиши _____курс _____ (ўзбек, рус) гуруҳи талабаси __________________________________________________________ (Амалиётчи талабанинг Ф.И.Ш) Малакавий (ўқув-танишув) амалиёти бўйича К У Н Д А Л И Г ИСамарқанд – 2020 АМАЛИЁТЧИ ТАЛАБА УЧУН МАЛАКАВИЙ (ЎҚУВ-ТАНИШУВ) АМАЛИЁТИ ТЎҒРИСИДА1. Малакавий (ўқув-танишув) амалиёт – ўқув жараёнининг назарий билимларни мустаҳкамлаш, амалий кўникма ва малака ҳосил қилиш, ўқув режалари ва фанлар дастурларнинг маълум мавзулари бўйича материаллар тўплаш учун ўтказиладиган амалиёт тури ҳисобланади. Малакавий (ўқув-танишув) амалиёти мазмуни унинг режа-жадвали ва дастурлари билан белгиланади. Малакавий (ўқув-танишув) амалиёти даврида талаба ўз мутахассислиги бўйича назарий билимларини тажрибада синовдан ўтказади, дарсни ташкил қилишнинг илмийметодик томонларини ўзлаштириш билан боғлиқ бўлган сир-асрорларини эгаллайди. Энг муҳими предмет бўйича баён этилган мавзу юзасидан ўқувчиларга билим бериш, иқтидор ҳосил қилиш, уларда фанга, илмга нисбатан қизиқиш уйғотиш ва ижобий фикрни тарбиялаш, Ватанга муҳаббат туйғусини юзага келтиришнинг амалий усулларини тадбиқ этишнинг йўлйўриқларини ўзлаштириб олади. Малакавий (ўқув-танишув) амалиёти жараёнида талаба таълим муассасаси анъаналари билан танишишдан ташқари, илғор ўқитувчиларнинг иш тажрибаларини ўрганади, энг муҳими, ўқув ва тарбиявий жараённи ташкил қилиш, дарсда қўлланиладиган дарслик ва методик қўлланмалардан фойдаланиш йўл-йўриқларини ўрганади. Синфда ва синфдан ташқари ишларни ташкил қилиш, уни ўтказиш, ўқувчиларнинг тўгаракларига раҳбарлик қилиш, истеъдодли ўқувчилар билан ишлаш ва уларнинг фанга нисбатан қизиқишларини ўстириш билан боғлиқ бўлган ўқув-тарбиявий ишларнинг услубий йўлларини ўзлаштиради. Малакавий (ўқув-танишув) амалиётида фаол иштирок этишни таъминлаш талабанинг таълим муассасасини бошқаришнинг илмий асосини ўрганишга, ўқув жараёнининг самарали усулларини жорий қила билишга имкон беради. Малакавий (ўқув-танишув) амалиётини ўташ учун назарий ва амалий таълимнинг ўқув режасини тўла бажарган талабаларга рухсат берилади. Амалиётчи талаба малакавий (ўқув-танишув) амалиётидан олдин факультет услубчисидан малакавий (ўқув-танишув) амалиёти кундалиги ва дастурини олиши ҳамда бажариши лозим бўлган ишларнинг моҳияти билан танишиб, тавсия этилган адабиётлар рўйхатини олиши керак. Малакавий (ўқув-танишув) амалиёти даврида талаба қуйидагиларни бажариши шарт: қабул қилувчи таълим муассасаси ички тартиб-қоидаларига риоя қилиш, малакавий (ўқув-танишув) амалиёти дастурида кўзда тутилган вазифаларни тўлиқ бажариш; қабул қилувчи таълим муассасаси директори, ўқув ишлари ҳамда маънавиймаърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари топшириқларини бажариш ҳамда қабул қилувчи таълим муассасасидан бириктирилган амалиёт раҳбари, ўқитувчилар ва ОТМдан бириктирилган амалиёт раҳбарининг кўрсатмаларига амал қилиш; қабул қилувчи таълим муассасасидаги синф (гуруҳ) лар, лабораториялар, ўқув устахоналари, таълим муассасаси участкаси ва санитария участкалари билан батафсил танишиш; қабул қилувчи таълим муассасасининг ўқув-тарбиявий иш режаларини ўрганиб чиқиш; синф (гуруҳ) ўқувчилари ва уларнинг давомати билан танишиш; мутахассислиги бўйича ўтказиладиган дарсларини кузатиб бориш; малакавий (ўқув-танишув) амалиёти даврида фан ўқитувчиларининг дарсларида фаол қатнашиш; дарсдан ташқари ишлар (дафтар ва кундаликларни тўлдириш) да фаол қатнашиш; ўқувчиларнинг уйларига бориш ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар уюштириш; ўзлаштириши паст ўқувчилар билан қўшимча дарслар ўтказиш; қабул қилувчи таълим муассасасида ота-оналар мажлисларини ўтказишда фаол иштирок этиш, малакавий (ўқув-танишув) амалиёти кундалигини мунтазам юритиш. Малакавий (ўқув-танишув) амалиётида бажарилган ҳамма иш амалиётчи талабанинг кундалигида ўз ифодасини топмоғи лозим. Малакавий (ўқув-танишув) амалиёти тугагандан сўнг талаба уч кун ичида қабул қилувчи таълим муассасасидан бириктирилган амалиёт раҳбари ва таълим муассасаси директорининг тавсифномасини, амалиётчи талаба томонидан юритилган ва қабул қилувчи таълим муассасасидан бириктирилган амалиёт раҳбари томонидан амалиёт давомида имзолаган малакавий (ўқув-танишув) амалиёти кундалигини ва ушбу малакавий (ўқувтанишув) амалиёти бўйича тайёрланган ҳисоботни ёзма равишда ОТМдан тайинланган амалиёт раҳбарига топшириши керак. Амалиётчи талабанинг малакавий (ўқув-танишув) амалиётини баҳолаш жараёни тегишли кафедраларда ўтказилади. Баҳолаш жараёнида декан, тегишли кафедра мудири, ўқув-услубий бўлим вакили ҳамда қабул қилувчи муассасадан малакавий (ўқув-танишув) амалиёти раҳбари иштирок этиши мумкин. Малакавий (ўқув-танишув) амалиёти давомида бажарилган ишлар бўйича қабул қилувчи таълим муассасасидан бириктирилган амалиёт раҳбари ва таълим муассасаси директоридан салбий тавсифнома олган ва малакавий (ўқув-танишув) амалиётидан 2 (қониқарсиз) баҳо олган талабалар таътил даврида қайта амалиётга юборилади. Малакавий (ўқув-танишув) амалиёти натижаси бўйича олган баҳоси талабанинг курсдан курсга ўтиши ва стипендия белгилашда ҳисобга олинади. Малакавий (ўқув-танишув) амалиёти якунлари бўйича 2 (қониқарсиз) баҳо олган ёки узрли сабабларсиз амалиётга қатнашмаган талаба академик қарздор сифатида институт ректорининг буйруғи билан курсдан қолдирилади. Малакавий (ўқув-танишув) амалиётини ўташ даврида талабанинг узрли сабабларга (касал бўлиб қолиши, оиласи билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва б.) кўра қатнашиш имконияти бўлмаган ҳолатларда, талабанинг малакавий (ўқув-танишув) амалиётини ўташ вақти институт ректори буйруғи билан ўқув йили (семестр) давомидаги бошқа муддатга (одатда, таътил даврига) кўчирилиши мумкин. Институтнинг ички тартиб-қоидасини бузган талабага жазо берилиши мумкин, бу ҳақида институт ректорига хабар берилади. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling