Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet111/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

Маркетинг тизими - бозор муҳитининг мустақил, фойда олиш 
мақсадида 
товар 
ва 
хизматларга 
талабни 
шакллантириш 
ва 
ривожлантириш бўйича ўзаро ўзлуксиз алоқада булувчи ижтимоий-
иқтисодий элементлар мажмуи. Маркетинг тизими ўз ичига қуйидагиларни 
киритади; ишлаб чиқарувчи фирма, таъминотчи фирма, рақобатчи фирма 
воситачи фирма, истеъмолчи (бозор). 
Маркетинг тизимини ахборот билан таъминлаш - 1) маркетинг 
ҳужжатларини расмийлаштириш усуллари ва воситалари мажмуаси, 
маркетинг тизимининг ҳолати ва хулқ-атвори тўғрисидаги маълумотларни 
излаб топиш, кодлаштириш ва сақлашни ташкил этиш; 2) маркетинг 
тизимининг нормал фаолият кўрсатишини таъминловчи қуйитизимлардан 
бири (ташкилий, ҳуқуқий, иқтисодий, техник, дастурий, математик 
таъминот ва бошқалар); 3) маркетинг ахборотлари манбаи, унинг асосида 


311
корхона менежменти турли хил бошқарув қарорларини қабул қилади; 4) 
маълумотларни олиш, ишлов бериш, системалаштириш ва уларни 
“истеъмол учун тайёр” ахборотга айлантириш. 
Маркетинг тизимининг самарадорлиги - 1) маркетинг тизимининг 
маркетинг ҳаражатлари белгилаб қўйилган ҳолда товар ва хизматларга 
талабни такрор ишлаб чиқаришни тухтовсиз шакллантириш жараёнини 
таъминлаш қобилияти кўрсаткичи; 2) маркетинг тизими фаолиятининг 
сифат кўрсаткичи; 3) маркетинг тизими субъектларининг ресурслар 
айирбошлаш жараёнида ўзаро алоқалари натижавийлигининг комплекс 
кўрсаткичи. 
Маркетинг фаолияти - 1) тадбиркорлик соҳасида бажариладиган 
ишлар ва вазифалар тури; 2) талабни шакллантириш ва такрор ишлаб 
чиқариш, фирманинг фойда олишини таъминлаш мақсадида амалга 
оширилувчи маркетинг функциялари (маркетинг тадқиқотлари, савдо,
нархнинг хосил бўлиши, товарни етказиб бериш, маркетинг разведкаси
бенгмаркетинг ва х.к.) билан боғлиқ фаолият; 3) бозор иқтисодиётида 
такрор ишлаб чиқариш занжирининг барча бўғинларида маркетинг 
воситалари ва фалсафасини қўллаш жараёнини қамраб олувчи ҳамда товар 
ёки хизмат талабни қондириш ва фойда келтириш учун нимани, қаерда, 
қанча ва қандай қилиб ишлаб чиқариш лозим деган саволларга жавоб 
беришга имкон берувчи ҳар кандан фаолият. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling