Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Истеъмолчининг мустақиллиги (суверенитети)


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

Истеъмолчининг мустақиллиги (суверенитети) - истеъмол 
ҳуқуқининг мустақиллиги, қарам эмаслиги, ҳуқуқнинг мустақил йўналиши 
бўлиб, товар ва хизматлар бозорида истеъмолчининг манфаатларини 
химоя қилишга қаратилган қоида ва йўриқномалар мажмуидан иборат. 
Коммуникатив сиёсат - 1) корхонанинг истиқболдаги ҳаракатлар 
курси ҳамда талабни шакллантириш, истеъмолчилар эҳтиёжини қондириш 
ва фойда олиш мақсадида товар ва хизматларни бозорга олиб кириш 
бўйича самарали ва барқарор фаолиятни таъминловчи маркетинг 
тизимининг барча субъектлари билан ўзаро ҳаракатларни ташкил тадбиқ
коммуникатив воситалар (коммуникатив микс) мажмуасидан фойдаланиш 
стратегиясининг мавжудли. 2) рағбатлантириш мажмуасини ишлаб чиқиш, 
яъни бизнес - ҳамкорликларнинг ўзаро алоқалари самарали бўлишини 
таъминлаш бўйича, тадбирлар, рекламани ташкил этиш, савдони 
рағбатлантириш усуллари, жамоатчилик билан алоқа ва шу кабилар. 
Конгломерат диверсификация - фирма ассортиментини на 
фирмада қўлланаётган технологияларга, на ишлаб чиқарилаётган 
маҳсулотларга, на ҳозирги бозорга хеч қандай алоқаси бўлмаган 
маҳсулотлар билан тўлдириш. 
Консьюмеризм - истеъмолчилар ҳуқуқи ва манфаатларини химоя 
қилиш бўйича ташкил қилинган ҳаракт, истеъмолчилар хавфлиги
уларнинг иқтисодий манфаатларини мухофаза қилиш, сифатсиз товар 
ишлаб чиқариш ғирром рақобатчиликкка ва қарши кўраш билан боғлиқ 
бўлади. 


307
Концентрик (марказлаштирилган) диверсификация - фирма 
ассортиментини мавжуд товарларга техник ва маркетинг нуқтаи назаридан 
ўхшаш бўлмаган маҳсулотлар билан тўлдириш. 
Корпоратив реклама - аниқ бир товар маркасига эмас, балки тўлиқ 
товарлар ассортиментига эҳтиёж яратувчи реклама. 
Макромуҳит - фирманинг маркетинг муҳити таркибий қисми, 
ижтимоий жиҳатдан микромуҳитга таъсир кўрсатувчи кучларга қараганда 
кенг ифодаланувчи омиллар, масалан, демографик, иқтисодий, табиий,
техник, сиёсий ва маданий омиллар. 
Мақсадли бозор - у ёки бу маҳсулотни сотиш бозорини тадқиқ этиш 
натижасида танланган, маркетинг ҳаражатларининг минималлиги билан 
тавсифланувчи ва фирма фаолияти натижаларининг асосий улушини 
(қисмини) таъминловчи бозор. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling