66
Чуқурда сегментлаш тор истеъмолчи гуруҳлари (сегментлари) билан
бошланиб, кейин товарни ишлатиш ва қўлланиш соҳасидан боғлиқлигига
қараб кенгайтиришни назарда тутади.
Аввалдан сегментлаш максимал бозор сегментини ўрганишга
мўлжалланган маркетинг тадқиқотининг бошлангич босқичидир.
Якуний сегментлаш – бозор муҳити шароитлари ва фирманинг ўз
имкониятларини тартибга солиб ўтказишдаги бозор таҳлилини якунловчи
босқичидир. У истеъмолчилар талабига ва
фирма имкониятига жавоб
берувчи сегментга товарларни позициялаштириш мақсадида бозорни
оптимал сегментини қидириш билан боғлиқ.
Истеъмолчилар турига кўра истеъмол
талабдаги товарлари
истеъмолчиларни сегментлаш ва ишлаб чиқариш, техник мақсадидаги
товар истеъмолчилари бўйича фарқ қилади.
Тегишли маҳсулот ишлаб чиқарувчилар назарга илмаган сегмент
бозор дарчаси деб аталади. Бозор дарчаси ҳеч ҳам маҳсулот танқислигини
билдирмайди. Бозор
уячаси шундай бозор сегментики, унинг учун ушбу
фирма товарлари ва уларни етказиб бериш имкониятлари энг қулай ва
муносибдир.
Do'stlaringiz bilan baham: