Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


 Маркетингнинг асосий тамойиллари ва функциялари


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

 
1.3. Маркетингнинг асосий тамойиллари ва функциялари 
Ижтимоий аҳамияти нуқтаи назаридан тўртта маркетингни муқобил 
мақсадларга ажратилади.


15
1. Истеъмол даражасини ошириш; 
2. Истеъмолчиларни қондирилишини максималлаштириш; 
3. Истеъмол танловини максималлаштириш; 
4. Турмуш тарзини (сифатини) ошириш. 
Истеъмол даражасини ошириш ишлаб чиқарувчилар фойдасини 
ўсишга олиб келади, ишлаб чиқаришни ва хизматлар соҳасини 
ривожлантиришга, шунингдек ишсизликни камайишига олиб келади. 
Истеъмолчиларни қондирилганлигини максималлаштириш истеъмол 
кутаётган товар (хизмат) хоссаларига тўлиқ мос келишига эришишни 
кўзлайди. 
Истеъмол танловини максималлаштириш истеъмолчиларга шундай 
товар (хизмат)ларни турли хилларини кўрсатиб, уларнинг ходимларига 
тўлиқ мос келувчи бозорда товарларни қидириб топиш мумкин бўлган 
товарларни мужассамлаштиради.
Турмуш сифатини оширишда маркетинг товарларни сотиш, 
сифатини таъминлаш ва товар (хизмат) нарх бўйича мақбул бўлиш эмас, 
балки жисмоний ва моддий жиҳатдан сифатни англатади.
Маркетингнинг асосий тамойиллари: 
1. Истеъмолчига йўналтирилганлик. 
2. Келгусига йўналтирилганлик. Ишлаб чиқарувчи маркетинг 
фаолиятини қисқа муддатли натижаларига эмас, балки ўзоқ муддатли 
натижаларига мўлжални олган бўлиши керак. 
3. Охирги амалий натижаларга эришишга йўналтирилганлик. 
Маркетинг фаолияти натижаси ўлчамли бўлиши керак (бозор улуши, 
сотиш ҳажми, фойданинг ўсиши). 
Маркетинг тамойиллари маркетинг асосини ва унинг моҳиятини очиб 
берувчи ҳолат, талабдир. Маркетингни моҳияти – товар ишлаб чиқариш ва 
хизмат кўрсатиш албатта истеъмолчига, талаб ишлаб чиқариш 
имкониятларини доимо бозор талабига мўлжаллашдан иборат. Маркетинг 
моҳиятидан қуйидаги асосий тамойиллар келиб чиқади: 


16
• истеъмолчиларга нима керак бўлса ўшани ишлаб чиқариш керак; 
• бозорга товарлар ва хизматлар таклифи билан эмас, балки 
истеъмолчиларн муаммоларини ечиш воситалари билан ишлаш; 
• товар ишлаб чиқаришни эҳтиёж ва талабни тадқиқ қилгандан сўнг 
ташкил этиш керак; 
• фирмани 
ишлаб 
чиқариш-экспорт 
фаолиятининг 
охирги 
натижаларига концентрлашганини кучайтириш; 
• маркетинг концепцияси воситаларини қўллаш асосида маркетинг 
дастурини шакллантиришга олиб келувчи қўйилган мақсадларга эришиш 
учун комплекс ёндошиш ва мақсадли дастур услубини ишлатиш; 
• товарни истеъмолчига силжитишни барча бўғинларини маркетинг 
билан қамраб олиш мақсадида бир вақтни ўзида мақсадли йўналтирилган 
таъсир асосида бозор талабига мос келувчи товар ишлаб чиқариш 
стратегия ва тактикасини қўллаш; 
• корхона фаолиятини ва маркетинг хизматини бозорда товар хулқ-
атворини башорат қилиши ва стратегик режалаштиришни амалга ошириш 
асосида самарали коммуникацияни ўзоқ муддатли истиқболига мўлжал 
олиш; 
• товарни яшаш даврини барча босқичларини ишлаб чиқариш ва 
товар тақсимлашни ижтимоий ва иқтисодий омилларини ҳисобга олиш; 
• ташкилот ва тармоқлар режасига нисбатан бозорни бирламчи 
эканлигини эслаш; 
• талаб ва таклифни баланслаштириш мақсадида режаларни 
тармоқлараро кооррдинациялаш ва ўзаро таъсирини ушлаб туриш; 
• товар бозори ёки фирма имиджи (обрўйи) ва рақобатли афзалликни 
қидириш ва шакллантириш жараёнида аниқ ҳолатда агрессивликка, 
хужумкорликка, фаолликка интилиш, умумий ҳолда маркетингнинг асосий 
тамойиллари – бу бозорни билиш, унга мослашиш ва бозорга таъсир 
ўтказишдан иборат. 


17
Хулоса қилиб айтганда, маркетингнинг моҳияти ва мақсадларидан 
қуйидагича асосий тамойиллари келиб чиқади: 
• истеъмолчиларга йўналтирилган тамойил, яъни истеъмолчи шоҳдир; 
• истиқболга йўналтирилган тамойил, яъни субъект фаолияти 
истиқболга йўналтирилган бўлиши зарур; 
• пировард кўрсаткичга эришишга йўналтирилган тамойил, яъни бозор 
ҳиссасини, фойдани ошиши ва ҳоказолар. 
Маркетинг 
концепциясини 
олиб 
бориш 
учун 
маркетинг 
функцияларини амалга ошириш орқали ҳал этилади. Маркетинг 
функциялари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: 
• маркетинг тадқиқотлари; 
• маҳсулот ассортименти ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш; 
• сотиш ва тақсимот функцияси; 
• товарни силжитиш; 
• нархни ташкил этиш функцияси; 
• маркетинг-менежмент функцияси. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling