Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

НАЗОРАТ ВА МУЛОХАЗА САВОЛЛАРИ 
1. Товарларни тарқатиш хусусиятлари нималардан иборат? 
2. Чакана савдо ва улгуржи савдони мазмунини изохлаб беринг. 
3. Савдода воситачини танлаш қандай амалга оширилади? 
4. Сотиш тармоғини шакллантирувчи омилларга нималар киради? 
5. “Мерчендайзинг” сиёсати деганда нимани тушунасиз? 
6. Савдо қилишнинг қандай янги турлари ва услубларини биласиз? 
7. Тақсимлаш каналлари неча босқичдан иборат? 
 
АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 
Асосий адабиётлар 
1. Ergashxodjaeva Sh.J., Qosimova M.S., Yusupov M.A. Marketing. 
Darslik. -T.: TDIU, 2011.-202 b. 
2. Soliyev A., Buzrukxonov S. Marketing, Bozorshunoslik. Darslik. –T.: 
Iqtisod-Moliya, 2010.- 424 b. 
3. Котлер Ф. Основы маркетинга. Учебное пособие. –М.: 
Издательский дом «Вильямс», 2010. – 656 с. 
Қўшимча адабиётлар 
1. Басовский Л.Е. Маркетинг. Учебное пособие. – М.: ИНФРА-М, 
2010.– 219 с. 
2. Беляев В.И. Маркетинг: основы теории и практики: учебник. -М.: 
КНОРУС, 2010. – 680 с. 
3. Бронникова Т.С. Маркетинг: теория, теория, практика. Учебное
пособие. – М.: КНОРУС, 2010. – 208 с. 
4. Голубков Е.П. Основы маркетинга. Учебник. –М.: Финпресс, 2008.-
704.с. 


230
10 – БОБ. РЕКЛАМА ВА САВДО СОТИҚНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ 
 
10.1. Рекламанинг моҳияти ва ижтимоий-иқтисодий аҳамияти 
Кишиларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатлари, ижтимоий-сиёсий 
ғояларни ва моддий нормаларни ташвиқот қилиш жараёнида, шунингдек 
аҳолининг оқилона эҳтиёжлари ва эстетик дидларини шакллантиришга 
фаол таъсир ўтказишнинг қудратли воситаларидан бири-тижорат 
рекламасидир. 
Реклама махсус фаолият шакли сифатида эълонларда тасвир ва босма 
сўзлардан фойдаланиш бошланган даврда юзага келган. 
Реклама-айниқса иқтисоди ривожланган мамлакатларнинг тижорат 
фаолияти даврида ривожланган. Унинг ХVI аср бошларида pайдо бўлиши 
Англиялик У.Кeкстон ва франсиялик Т.Ренадо номлари билан боғлиқ. 
Англияда дастлабки босма эълонлар Франсиядагига қараганда 20 йилча 
кейин pайдо бўлган. 1657- йилда Лондонда босма эълонлари бўлган 
биринчи газета чиқа бошлаган. 
Германияда реклама бирмунча кейинроқ юзага келган бўлсада, аммо 
жадал ривожланган. Бу ерда реклама соҳасида тадқиқот ишлари бошлаб 
юбoрилган. XИX аср охирига келиб, Германида дунёда биринчи бўлиб, 
рекламага бағишланган махсус журнал нашр eтила бошланган. 1868-йилда 
Германияда реклама ҳақида қонун чиқарилган. Товар сифати ҳақида 
нотўғри маълумот берган шахслар жиноий жавобгарликка тортилган. 
Энг қудратли бизнес ҳукмронлик қилайтган мамлакат–Америка 
Қўшма Штатларида реклама ҳарактеридаги дастлабки эълонлар 1704-йил 
1-майда Бостондаги «Нюсметтер» газетасида pайдо бўлган. 
АҚШда реклама фонтастик суръат билан ривожланди. 1950-йилда 
рекламага бўлган жами ҳаражатлар 5,5 млрд., долларни ташкил eтган 
бўлса, 1990-йилларда рeклама ҳаражатлари 100 млрд., доллардан ошиб 
кетди. 
Россияда дастлабки эълонларни 1887-йилда Москвада фаолият олиб 
бораётган йирик корхона eгаси Митчел очган. Уша даврда юзага чиққан 


231
«Эълонлар-савдони ҳаракатлантирувчи куч", деган шиорни у илгари 
сурган эди. 
Россияда рекламанинг 1920-1930-йиллардаги авжи В. Маяковский
Л.Листский, С.Игумний, А.Маккусов, А.Зеленский, А.Радаков, А. Ниткин 
ва бошқалар номи билан боғлиқдир.
1
В.Маяковский 
рекламага 
ўз 
муносабатини 
ифодалаб, 
биз 
агитасиянинг кучини яхши биламиз деган эди. Ҳар бир ҳарбий ғалабада, 
хўжалик соҳасадаги ҳар бир муваффақиятда агитатсиянинг куч ва қудрати 
акс eтган. Реклама-саноат, савдо агитатсиясидир. Маяковский томонидан 
ўша вақтда айтилган фикрлар ҳозирги кунда ҳам ўз актуаллигини 
йўқотмаган: “Ҳеч бир иш, у ҳаттo тўғри бўлса ҳам, рекламасиз олдинга 
силжимайди”. 
Одатда дeб ёзган эди у-фақат ёмон товарларнигина реклама қилиш 
керак яхши нарсалар шундай ҳам ўтаверади деб ўйлайдилар бу энг нотўғри 
фикрдир.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling