Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

 
ҚИСҚА ХУЛОСАЛАР 
Сотишни рағбатлантириш – бу маълум бир муддатда сотиш ҳажмини 
ошириш мақсадида турли рағбатлантириш воситаларидан фойдаланиш 
ҳисобланади. Бу рағбатлантириш воситаларига: мукофотлар, чегирмалар
кетма-кет товарни сотиб олгани учун совғалар, лотерея ва уйинлар 
ўтказиш, товар билан қўшимча нарсалар қўшиб бериш, бепул етказиб 
бериш ва ўрнатиш, маълум муддатда сотилган товарга бепул хизмат 
кўрсатиш ва бошқалар киради. Маркетингда коммуникация деб биз ҳар 
хил аудиториялар адресига, шу жумладан, ҳаридорлар, сотувчилар
таъминотчилар, 
акционерлар, 
бошқарув 
органларига 
фирмадан 
юбориладиган сигналлар мажмуини тушунамиз.
Коммуникация сиёсати (promotion mix) – бу товарни бозорга 
силжитиш усуллари йиғиндисидир. Коммуникациянинг асосий воситалари 
бўлиб паблик рилейшнз – жамоат билан алоқа; реклама; сотишни 
рағбатлантириш; махсус кўргазмалар; шахсий сотув ҳисобланади. 
Реклама - бир томонлама оммавий коммуникациянинг тўловли тури 
бўлиб, у аниқ бир хомийдан чиқиб, фирма фаолиятини бевосита ёки 
билвосита қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. 
Шахсий сотув- бу “ўлчалик” коммуникация якка икки томонлама 
бўлиб (диалог) мақсади мизожни тухтовсиз тарзда ҳаракатга келтиришга 
ундаш. Бир вақтнинг ўзида фирма учун ахборот манбаи ҳамдир. 


257
Савдони авж олдириш-шахсий реклама ва шахсий савдони 
тўлдирувчи ҳамма товарни сотишни тезлаштириш ва маълум 
кенгайтиришга қаратилган вақтинча чораларни ўз ичига олади. 
Жамоатчилик билан алоқа - аниқ мақсадга қаратилган ҳаражатлар 
ёрдамида ташкилот ва унинг турли аудиториялари орасида, ўзаро бир-
бирини тушуниш ва ишончли рухий ҳолат яратишга хизмат қилади. Бу 
ердаги коммуникациянинг мақсади фақат сотишгина эмас, балки фирма 
фаолиятини 
қўллаб-қувватлаш 
ҳамдир. 
Бу 
анъанавий 
мулоқот 
воситаларидан ташқари қуйидаги бевосита коммуникация турлари: 
салонлар, ярмаркалар, кўргазмалар, почта орқали тарқатиш, 
телемаркетинг, каталоглар орқали савдо ҳам мавжуд. 
Чакана савдодаги рекламани қўллаш жойига, вазифасига техникавий
воситаларни қўллаш ва улардан фойдаланиш услубларига қараб бир-
биридан фарқ қилади. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling