Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
 
Ш.Д.Эргашходжаева, И.Б.Шарипов 
МАРКЕТИНГ АСОСЛАРИ 
Ўқув қўлланма
 
ТОШКЕНТ -2013 


2
Ш.Д.Эргашходжаева, И.Б.Шарипов. Маркетинг асослари. Ўқув-
қўлланма. -Т.: ТДИУ, 2013. -327бет. 
 
Ушбу ўқув қўлланмада маркетинг ривожланишининг асосий 
босқичлари, тамойиллари, функциялари, турлари, маркетинг фаолиятини 
ахборот билан таъминлаш, бошқаришни таркибий тузилиши ва уни 
ташкил этиш, маркетинг дастури, стратегик ва тактик режалаштириш
маркетинг назорати, бозорни комплекс ўрганиш, бозор конъюнктурасини 
башорат қилиш, бозор сегментацияси, товар, нарх, сотиш сиёсати ва 
реклама фаолиятини ташкил этиш, савдо-сотиқни рағбатлантириш, 
рақобат ва товарнинг рақобат қобилиятини баҳолаш каби долзарб 
масалалар батафсил баён этилган. Шунингдек, ушбу ўқув қўлланмада 
халқаро маркетингнинг ўзига хос хусусиятлари ёритилган ва маркетинга 
оид изоҳли луғатлар келтирилган. 
Ушбу ўқув қўлланма касб - ҳунар коллежи ўқувчилари учун 
мўлжалланган. 
 
 
 
 
 
Тақризчилар: 
Қориева Ё.Қ., иқтисод фанлари доктори, профессор
Юсупов М.А., иқтисод фанлари номзоди, доцент


3
К И Р И Ш 
Бозор муносабатлари шароитида эркин рақобат ва аҳоли турмуш 
фаровонлигини таъминлашда маркетинг фаолияти муҳим аҳамият касб 
этади. 
Ҳозирги вақтда дунё бўйича маркетингнинг икки мингдан ортиқ 
таърифи мавжуд. Бу бир томондан, «Маркетинг» тушунчасининг жуда 
мураккаблиги ҳамда кўп қирралилигидан далолат берса, иккинчи томондан
эса, маркетинг бўйича турли оқимдаги жуда кўп мактаблар, бизнес 
гуруҳлари ва жамоатчилик мавжудлигини кўрсатади.
Демак, маркетингнинг таърифи турли-туман. Аммо бундан қатъий 
назар, улардан кўпчилиги маркетинг - ҳаридорларнинг аниқ гуруҳлари 
эҳтиёжларини қондириш, бозор муаммоларини ечишга ҳар томонлама 
ёндашиш, эҳтиёжларни айирбошлаш ёрдамида қондиришга қаратилган 
фаолият тури эканлигини ифодалайди, шунингдек, бошқа бир қанча 
умумий қоидаларни қамраб олади. 
Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, маркетинг 
хақидаги барча таърифлар мазмуни, умуман олганда, ҳаридор ва истеъмол 
соҳасини яхлит тадқиқот қилишга бориб тақалади. Бу эса, бозор 
иқтисодиётидаги рақобат кураши шароитида, корхона иши сифати бўйича 
ўз 
рақобатчиларига 
нисбатан, 
истеъмолчиларни 
муҳтожлигини 
қондиришга йўналтирилган фаолиятда, доимо устунликка эришишни 
тақозо этади.
Маркетинг - бозорда вужудга келадиган иқтисодий муносабатларни 
фаоллаштириш услубларини, товарларни ишлаб чиқариш ҳамда сотиш 
муаммоларини яхлит, тизимли ечиш услубларини, бозорда вужудга 
келадиган ўзгаришларга тезда мослашиш, истеъмолчиларга табақали 
ёндашиш, рақобатбардош янги товарларни вужудга келтириш ва уларни 
ишлаб чиқаришни ташкил этиш, конъюнктурани ўрганиш ва башорат 
қилиш ҳамда таъсирчан рекламани ривожлантириш масалаларини 
ўрганишни ўз олдига мақсад қилиб қўйгандир. Мамлакатимизда маркетинг 


4
ҳақидаги дастлабки мақолалар ўтган асрнинг олтмишинчи йиллари 
ўрталарида пайдо бўлди. Тўғри, у пайтдаги барча мақолалар танқидий 
руҳда ёзилган эди. Лекин маркетингни фан тариқасида ўрганиш XX 
асрнинг саксонинчи йиллари охирида бошланди. Бозор ҳамда товар-пул 
муносабатларини аста-секин ривожланиши, айниқса, олий таълим 
муассасаларининг профессор-ўқитувчиларидан бу йўналишда фаол 
ҳаракат қилишни талаб этди. Шу сабабли, иқтисодиёт йўналишлари учун 
кадрлар тайёрлайдиган касб-ҳунар коллежлари биринчилар қаторида 
«Маркетинг асослари» фанини ўрганишга киришишди. 
Иқтисодиёт, бизнес ва тижорат соҳаси бўйича тайёрланаётган 
мутахассисликлар учун «Маркетинг» - бозор фаолиятининг услубий 
асосларини ўргатадиган асосий фан. Маркетинг энг аввало, уни 
ўрганувчиларни бозор фаолияти тизими сифатида жалб этади. У 
корхоналарнинг бозордаги ҳаракати ва ҳолатини ўрганади. «Маркетинг» - 
бу 
фаол 
ассортимент 
сиёсатини, 
нарх, 
олди-сотди, 
реклама, 
истеъмолчиларни ўрганиш, томонлар билан муносабатларга киришиш, 
тижорат қалтислигини ва рақобатчиларни ўрганадиган фандир. 
Мамлакатимизда яратилаётган қулай шарт–шароитлар иқтисодиётни
янада ривожлантириш имконини бермоқда. Бу борада мамлакатимиз 
Президенти “...2012 йилда Ўзбекистон ўз иқтисодиётини барқарор 
суръатлар билан ривожлантиришни давом эттирди, аҳоли турмуш 
даражасини изчил юксалтиришни таъминлади, дунё бозоридаги ўз 
позициясини мустаҳкамлади. Бу даврда мамлакатимиз ялпи ички 
маҳсулоти 8,2 фоизга ўсди, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 7,7 фоизга, 
қишлоқ хўжалиги 7 фоизга, чакана савдо айланмаси ҳажми 13,9 фоизга 
ошди. Макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодиётнинг мутаносиблиги 
таъминланди”
1
, –  деб таъкидлади. Мамлакатимизда яратилаётган қулай 
1
Каримов И.А. Бош мақсадимиз –кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият 
билан давом эттириш. Ўзбекистон Республика Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йилда 
мамалакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган 
иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг 
мажлисидаги маърузаси. // Халқ сўзи, 2013 йил 19 январь,№13(5687).


5
шарт-шароитлар 
тадбиркорлик 
субъектлари 
фаолиятини 
янада 
ривожлантириш имконини бермоқда. Мамлакатимиз Президенти бу борада 
“... рақобатдошликка эришиш ва дунё бозорларига чиқиш, биринчи 
навбатда, иқтисодиётни изчил ислоҳ этиш, таркибий жиҳатдан ўзгартириш 
ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, юқори технологияларга 
асосланган янги корхона ва ишлаб чиқариш тармоқларининг жадал 
ривожланишини 
таъминлаш, 
фаолият 
кўрсатаётган 
қувватларни 
модернизация қилиш ва техник янгилаш жараёнларини тезлаштириш 
ҳисобидан амалга оширилиши мумкин”
1
–деб таъкидлаб ўтганлар.
Шунинг учун ҳам, касб ҳунар коллежларини битириб чиқаётган 
ёшларимизга бозор иқтисодиёти шароитида энг замонавий билим ва 
кўникмаларини сингдиришда “Маркетинг асослари” фани муҳим аҳамият 
касб этади. 
Фақат «Маркетинг асослари» фанигина ҳаммамиз учун жуда 
мураккаб бўлган «рақобат» тушунчасини тўғри ёритади.
«Маркетинг асослари» фани шу билан бир қаторда истеъмолчи 
хулқини моделлаштириш, товар сифатини, унинг рақобатбардошлигини, 
сотувни рағбатлантиришни, рекламани ва бозорни чуқур ўрганади.
«Маркетинг асослари» фани бозорни хўжалик фаолиятини соҳаси, 
ташқи муҳити, яъни уларни у ерда намоён бўлиб, ҳаракат қиладиган жойи 
сифатида 
кўради. 
Шу 
туфайли 
барчамиз 
бозорни 
хўжалик 
фаолиятимизнинг ҳал қилувчи соҳаси сифатида қабул қилиб, у ерда 
ҳаракат қила олиш қобилиятига эга бўлишимиз керак. 
Шуни қайд этиш лозимки, «Маркетинг» бўйича хорижий тажрибани 
корхоналаримиз ва ташкилотларимиз амалиётига тўғридан-тўғри татбиқ 
этиш 
жуда 
чекланган. 
Бизнинг 
корхоналаримизда 
маркетинг 
функцияларини тўлиқ ҳолда, яъни бизнинг корхоналаримиз ва 
ривожланган хорижий мамлакатлар фирмалари фаолияти ўртасидаги 
принципиал фарқлар бўйича татбиқ этиш мумкин эмас. Бу борада масалага 
1
Ислом Каримов. 2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади. 
//Халқ сўзи, 2012 йил, 20 январь. 


6
иқтисодиётимизнинг ўзига хос хусусиятларини, маҳаллий шарт-
шароитларни ҳисобга олган ҳолда ёндашиш зарур. Бу борада 
мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов қуйидаги фикрларни таъкидлаб 
ўтганлар: “…янги бозорлар, янги транспорт йўлакларини топиш, бир сўз 
билан айтганда, фаол маркетингга асосланган ташқи иқтисодий сиёсат 
юритиш зарур”.
1
Мазкур ўқув қўлланма Ўзбекистон Республикасининг барча касб 
ҳунар коллежларида фойдаланиб келинаётган “Маркетинг асослари” 
фанининг намунавий ўқув дастури асосида тайёрланди. Унда назарий 
хулосаларни бевосита амалиёт билан боғлиқ ҳолда ёритишга ҳаракат 
қилинди.
1
Каримов И.А. Асосий вазифамиз - Ватанимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини янада 
юксалтиришдир. / И.А. Каримов.-Тошкент: «Ўзбекистон», 2010. – 80 б. 


7

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling