Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Маркетинг тадқиқотлари функциясида


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

1. Маркетинг тадқиқотлари функциясида:
• ҳалқаро бозорни таҳлил этиш;
• сотиш бозорини тадқиқ этиш;
• истеъмолчи эҳтиёжларини тадқиқ этиш;
• маркетинг операцияларини ўрганиш;
• ахборот тўплаш ва қайта ишлаш;
• маркетинг-микс комплексини тадқиқ қилиш;
• рақобатларни ўрганиш;
• бенчмаркетинг;
• талабни ва сотишни башорат қилиш ва бошқалар ўрганилади. 
Таҳлилий функцияда ташқи муҳит омиллари, бозор, унинг 
элементлари ва ҳолати, истеъмолчилар, бозорни ТУЗИЛИШИ, товар ва 
товарни ТУЗИЛИШИ, шунингдек фирманинг ички муҳити таҳлил 


18
қилинади. Бунда фирма раҳбарияти томонидан назорат қилинадиган 
омиллар- технологик жараён, молиявий аҳволи, ташкилий тўзилиш, 
бозорни танлаш ва бошқалар ҳисобга олинади. 
Ташқи муҳит омилларига истеъмолчилар, рақобат ҳукумат, 
иқтисодиёт, технология, мустақил оммавий ахборот воситалари каби 
назорат қилинмайдиган омиллар киради. 
2. Маҳсулот яратиш функцияси орқали маркетинг фаолиятида 
янги маҳсулотларни яратиш, янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил 
этиш, ишлаб чиқариш соҳасига товар рақобатдошлиги ва сифатни 
бошқариш, шунингдек товар сиёсатини ишлаб чиқиш масалалари ҳал 
этилади. 
3. Сотиш функцияси орқали товарни тақсимлаш ва сотиш 
сиёсатини ишлаб чиқиш, савдо-тақсимот тармоғи орқали сотувни ташкил 
этиш, юк ташишни ва омборга жойлаштиришни ташкил этиш, товар 
оборотини аниқлаш, тақсимот тизимини физик оқимларини назорат 
қилиш ва сотишни таҳлил этиш ўрганилади. 
4. Товарни силжитиш функцияси натижасида сотишни 
рағбатлантириш ва реклама сиёсатини ишлаб чиқиш; сотишни 
рағбатлантиришни самарали воситаларини асослаш; товарни силжитиш 
тўғрисида мультимедиа технологияларини асослаш; ички фирма 
рекламасини ташкил этиш; сотув ишларини рағбатлантириш; паблик 
рилейшнзни ташкил қилиш ва бошқалар тўлиқ ўрганилади. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling