Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


-расм. Маркетингнинг асосий категориялари


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

1.1-расм. Маркетингнинг асосий категориялари 
 
“Маркетинг” тушунчасини мураккаблиги уни фалсафий, иқтисодий, 
бошқарув ва юридик жиҳатларини кўриш зарурлигига олиб келди.
Маркетинг 
фалсафий 
маънода 
фикрлаш 
тарзини 
мужассамлаштиради. 
Умуман олганда маркетингга қуйидагича таъриф беришимиз 
мумкин: Маркетинг - эҳтиёж ва муҳтожликни айрибошлаш орқали 
қондиришга қаратилган инсон фаолиятининг туридир. Маркетинг вужудга 
келишининг асосий сабабларидан бири бу ишлаб чиқариш ҳажмининг 
ортиб бориши, янги тармоқларнинг вужудга келиши, товар турларининг 
кўпайиши ва тадбиркорлар ўртасида маҳсулотни сотиш муаммосининг 
вужудга келишидир. 
Маркетинг 
асосида 
бозорни 
ҳар 
тарафлама 
ўрганиш 
йўналишларининг асосийларидан қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш зарур: 
• талабни ўрганиш; 
• бозор таркибини аниқлаш; 
• товарни ўрганиш; 
• рақобат шароитларини тадқиқ қилиш; 
• сотиш шакли ва услубларини таҳлил этиш. 
Маркетинг қуйидагиларни ўргатади: 
• бозорни ўрганишни; 
Бозор 
Эҳтиёж 
Маркетингни асосий 
категориялари 
Товар 
Қондирилганлик 
Айирбошлаш 


11
• уни тақсимлашни; 
• товарларни жойлаштиришни; 
• маркетинг сиёсатини олиб боришни; 
• товар сиёсатини; 
• нарх сиёсатини; 
• тақсимот сиёсатини; 
• силжитиш (йўналтириш) сиёсатини; 
• юксалиш, қўшимча хизматларни (Plus) - (бунга марка, сотишдан 
кейинги хизмат, кафолат ва техник ёрдам, етказиб бериш, ассортимент, 
шахсий истеъмол ва бошқаларни киритиш мумкин). 
Маркетинг корхоналарнинг бозорда ишлаш услуби, бозор 
методологияси бўлиб, истеъмолчилар ва уларнинг талаб истакларини 
ўрганиш, уларга мос товарлар яратиш, нарх белгилаш, товарларни етказиб 
бериш, тақдим этиш, сотиш, хизмат кўрсатишни уюштириш усуллари, 
воситалари, тартиб-қоидалари мажмуи ҳисобланади. Буларнинг ҳаммаси 
биринчи 
асосий 
мақсадга 
талаб 
билан 
таклифни 
ўзаро 
мувофиқлаштиришга хизмат қилади. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling