Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

Товарни бозорда жойлаштириш - товарларнинг бозордаги 
рақобатбардошлигини таъминлаш ва мос келувчи маркетинг мажмуасини 
ишлаб чиқиш учун амалга оширилувчи ҳаракатлар. 
Товарнинг хаётийлик даври - товар ривожланишининг уни ишлаб 
чиқишдан то бозорга олиб киришгача бўлган асосий босқичларини акс 
эттирувчи маълум бир вақт даври (цикли); сотувчининг ҳар бир босқичда 
олувчи фойда миқдори унга боғлиқ бўлади. Товарни сотиш ва фойда олиш 
жараёнида беш босқич ажратиб кўрсатилади: товарни ишлаб чиқиш 
(бозоргача) босқичи, товарни бозорга олиб кириш (киритиш) босқичи, 
товарни сотиш ҳажмининг ўсиш босқичи, етуклик (тўйинганлик) босқичи, 
товарнинг сусайиш босқичи ёки товар элиминацияси. 
Товарнинг рақобатбардошлиги - 1) аниқ эҳтиёжни қондиришда 
бозордаги рақобатчилар товарлари олдида устунликни таъминловчи 
товарнинг сифат ва нарх тавсифномалари мажмуи; 2) товарнинг рақобатчи 


319
товарлар бозорида биринчи бўлиб ҳарид қилиш қобилияти; 3) товарни 
истеъмол қилиш (фойдаланиш) самарасининг уни сотиб олиш ва 
эксплуатация қилишга сарфланувчи ҳаражатларга (истеъмол нархи) 
нисбати; 4) корхонанинг миллий ва жаҳон товар бозорларига чиқиши 
мақсадга мувофиқлигининг муҳим кўрсаткичи. 
Фирманинг маркетинг муҳити - фирмадан ташқарида фаолият 
кўрсатувчи ҳамда маркетинг хизмати рагбариятининг мақсадли мижозлар 
(ҳамкорлар) билан муваффақиятли ҳамкорлик муносабатлари ўрнатиш 
имкониятларига таъсир кўрсатиш мумкин бўлган кучлар ва фаол 
субъектлар мажмуи. Маркетинг тизими макро ва микромуҳитдан таркиб 
топади. 
Хизмат - 1) бозорга кириб келувчи, нарса кўринишига эга 
бўлмайдиган истеъмол қийматлари; 2) бир томон иккинчисига кўрсатиши 
мумкин бўлганфаолият ёки неъматлар тури. 
Электрон тижорат - электрон алоқа воситалари ёрдамида товар ва 
хизматларни сотиш, реклама ва маркетинг тизими. 
Элиминация - мавжуд маҳсулотларни корхонанинг ишлаб чиқариш 
дастуридан чиқариб ташлаш; товар ишлаб чиқаришни тўхтатиш; товарни 
бозордан рақобатбардошлиги ва талабни йўқотганлиги сабабли олиб 
чиқиш. Маҳсулотни элиминация қилиш зарурлигини текшириш учун савдо 
ҳажми, бозордаги улуши, хаётийлик давридаги ўрни, фирманинг жами 
айланмасидаги улуши, рентабеллиги, капитал айланиши ва бошқа 
кўрсаткичлар қўлланади. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling