Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Рақобатчилик муҳити диагностикаси


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet115/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

Рақобатчилик муҳити диагностикаси - маркетинг тадқиқотининг 
рақобатчилар хатти-ҳаракатларининг ички мотивлари ҳақида тўлиқ ва аниқ 
тасаввўрни шакллантириш учун зарур бўлган ўзига хос мустақил босқичи. 
Регионал маркетинг - 1) регионда маркетинг фаолиятини ташкил 
этиш; 2) регионнинг маҳаллий, миллий ва халқаро инвесторларга 
кўрсатилувчи хизмат ва товарлар маркетинги; 3) регионнинг ижтимоий-
иқтисодий ривожланишни бошқариш тизимидаги маркетинг. 
Реклама -1) ғоя, товар ва хизматларни маълум хомий номидан 
тақдим тадбиқ таклиф қилишнинг шахсий бўлмаган пулли шакли; 2) товар 
ва хизматлар сифатини ҳаридорларнинг талаб ва эҳтиёжлари тилига 
угиришга интилувчи коммуникация шакли. 
Реклама аудиторияси - муайян ахборот манбалари орқали элон 
қилинган реклама хабарларини эшитиши, қуриши ва укиши мумкин 
бўлган барча шахслар. 
Реклама самарадорлиги - реклама воситаларининг ишлаб 
чиқарувчи ёки воситачилари манфаатлари йўлида истеъмолчиларга таъсир 
кўрсатиш даражаси. Реклама мурожаатидан олдин ва кейин аниқланади. 
Рекламанинг савдо натижаларига кўрсатувчи таъсирини аниқлаш 
(иқтисодий самарадорлик) реклама ҳаражатларини аввалги фаолият 
натижалари бўйича товар сотиш ҳажмига нисбати ёрдамида аниқланади. 
Бу усулнинг аниқлиги юқори эмас, чунки савдо натижаларига рекламадан 
ташқари бошқа кўплаб омиллар ҳам таъсир кўрсатади. 
Сервис (хизмат кўрсатиш) - корхона маркетинг фаолиятининг 
машиналар, асбоб-ускуналар ва транспорт воситаларини сотиш ва 
эксплуатация қилишни таъминловчи бўлими, қуйи тизими. 
Сифат - товарнинг муайян истеъмолчилар эҳтиёжини қондириш 
қобилиятини белгилаб берувчи, қўйилган талабларга мос келувчи 


316
хусусиятлари мажмуи. Олди-сотди шартномаларида томонлар сифат 
кўрсаткичлари, уни текшириш тартиби, товар сифатининг белгиланган 
талабларга мос келишини тасдикловчи ҳужжатларни тақдим этиш тартиби 
келишиб олинади, зарур ҳолларда товарни сифати бўйича қабул қилиш ва 
топшириш шартлари, шунингдек товар сифати ёки уни сақлаш муддати 
бўйича кафолатлар белгилаб қўйилади.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   111   112   113   114   115   116   117   118   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling