311
корхона менежменти турли хил бошқарув қарорларини қабул қилади; 4)
маълумотларни олиш,
ишлов бериш, системалаштириш ва уларни
“истеъмол учун тайёр” ахборотга айлантириш.
Маркетинг тизимининг самарадорлиги - 1) маркетинг тизимининг
маркетинг ҳаражатлари белгилаб қўйилган ҳолда товар ва хизматларга
талабни такрор ишлаб чиқаришни тухтовсиз шакллантириш жараёнини
таъминлаш қобилияти кўрсаткичи; 2) маркетинг
тизими фаолиятининг
сифат кўрсаткичи; 3) маркетинг тизими субъектларининг ресурслар
айирбошлаш жараёнида ўзаро алоқалари натижавийлигининг комплекс
кўрсаткичи.
Маркетинг фаолияти - 1) тадбиркорлик соҳасида бажариладиган
ишлар ва вазифалар тури; 2) талабни шакллантириш ва
такрор ишлаб
чиқариш, фирманинг фойда олишини таъминлаш мақсадида амалга
оширилувчи маркетинг функциялари (маркетинг тадқиқотлари, савдо,
нархнинг хосил бўлиши, товарни етказиб бериш,
маркетинг разведкаси,
бенгмаркетинг ва х.к.) билан боғлиқ фаолият; 3) бозор иқтисодиётида
такрор ишлаб чиқариш занжирининг барча бўғинларида маркетинг
воситалари ва фалсафасини қўллаш жараёнини қамраб олувчи ҳамда товар
ёки хизмат талабни қондириш ва фойда келтириш учун нимани, қаерда,
қанча ва қандай қилиб ишлаб чиқариш лозим
деган саволларга жавоб
беришга имкон берувчи ҳар кандан фаолият.
Do'stlaringiz bilan baham: