308
Маркетинг жараёни - янги эҳтиёж ва ғояларни
излаб топиш,
танлаш ва уларни товар ёки хизматга айлантириш, бу товарларни излаб
чиқиш ва бозорларда ёки савдо тақсимот тармоқларига
сотиш билан
боғлиқ ҳаракатлар ва босқичларнинг тартибга солинган мажмуи.
Маркетинг коммуникациялари тизими - 1) маркетинг тизимининг
ташқи муҳит билан ўзаро алоқалари жараёнида субъектлар (жунатувчи ва
қабул қилувчи), воситалар, каналлар, тўғри (хабар) ва тескари (қабул
қилувчининг таҳрири) алоқалар мажмуи; 2) инсонлар Ўртасидаги ўзаро
алоқа шакл ва воситалари мажмуи.
Маркетинг концепцияси - 1) бозор муносабати шароитларида
фаолият кўрсатаётган фирма, ташкилот ёки шахснинг иш юритиш,
тадбиркорликни ташкил этиш фалсафаси; 2) корхонанинг якуний мақсади -
даромад олиш ва истеъмолчилар эҳтиёжини қондириш учун
фойдаланилувчи маркетинг
фаолиятининг асосий воситалари, қоида ва
ғоялари тизими. Атрофдаги аниқ ҳолатга, бозор муносабатлари
ривожланиш даражасига қараб анъанавий, ишлаб чиқариш, савдо. Товар,
ижтимоий ва сервис концепцияларини ажратиб кўрсатиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: