Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet110/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

Маркетинг ўзаро алоқалари - 1) хизмат кўрсатиш 
тадбиркорлигининг товар хаётийлик даврининг ҳар бир босқичида барча 
бозор субъектлари билан алоқаларни режалаштириш, ташкил тадбиқ 
бошқариш жараёнида барча фаолият турлари ва ресурсларни қамраб 
олишга йўналтирилган истиқболли концепцияси. Мижоз билан ўзоқ 
муддатли ўзаро муносабатларга ва битимда иштирок этувчи томолар 
мақсадларини қондиришга йўналтирилган концепция; 2) бажариш 
маъсулиятини тақсимлаш ва кенгайтириш тамойиллари бўйича 
маркетингни ташкил этиш усули. 
Маркетинг операциялари тадқиқоти - 1) маркетинг қарорларини 
ишлаб чиқиш ва қабул қилиш тизимида фойдаланилувчи усуллар 
(математик дастурлаштириш, уйинлар назарияси, қарорлар назарияси, 
тасвирларни таниб олиш назарияси ва ҳоказо) йиғиндиси; 2) “бошқа 
усуллар ёрдамида бундан ҳам ёмон жавоб бериладиган амалий саволларга 


310
ёмон жавоб бериш санъати” (Т.А.Саати, операциялар тадқиқоти 
соҳасидаги америкалик мутахассис) 
Маркетинг режаси - белгиланган маркетинг мақсадларига
эришишда ёрдам бериши кутилаётган чора-тадбирларнинг кетма-кетликда 
деталли равишда ифодаланиши. 
Маркетинг салоҳияти (потенциали) - 1) корхона салоҳиятининг 
ажралмас қисми; 2) товар, нарх коммуникация ва савдо сиёсати, талабни 
ўрганиш соҳасида самарали маркетинг тадбирларини режалаштириш ва 
ўтказиш ҳисобига маркетинг тизимининг корхоннанинг доимий 
рақобатбардошлиги, товар ва хизматларнинг бозордаги иқтисодий ва 
ижтимоий конъюнктурасини таъминлаш қобилиятлари мажмуи. 
Маркетинг тадқиқоти дизайни - 1) маркетинг тадқиқоти жараёни 
ва моделини лойиҳалаштириш ва тўзиш; тадқиқотни ўтказиш, маркетинг 
ахборотларини излаб топиш учун рационал режаларни ишлаб чиқиш. 
Кулда ёки ахборот технологиялари ёрдамида амалга оширилиши мумкин; 
2) маркетинг тадқиқоти субъектлари хулқ-атворининг ўзгариш 
ҳолатларини ўрганиш ва башорат қилиш бўйича ижодий жараён. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling