Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


- расм. Маркетинг макромуҳити омиллари


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

2.3.- расм. Маркетинг макромуҳити омиллари 
Турли даражадаги бошқариш воситалари ва усуллари ўзаро фарқ 
қилинади. Корхона даражасида асосан маркетинг-микс воситаларидан 
фойдаланилади. Ундан юқорироқ даражаларда инвестиция сиёсати 
нархларни бошқариш, илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик 
ишлари ва шунга ўхшаш фаолият кўрсатади. 
Маркетингни қўллаш соҳалари ва объектларига мувофиқ қуйидаги 
ҳолатларга кўра гуруҳлаш мумкин: 
¾ ички маркетинг; 
¾ товарлар бўйича маркетинг; 
¾ экспорт маркетинги
¾ импорт маркетинги; 
¾ илмий техник маркетинг; 
¾ тўғридан-тўғри маблағ (инвестиция) киритиш маркетинги; 
¾ халқаро маркетинг; 
¾ нотижорат фаолияти соҳасидаги маркетинг; 
¾ ижтимоий ғоялар маркетинги; 
Ички маркетинг қоидага кўра бир томон доирасида товар ва 
хизматларни сотиш масалалари билан боғлиқ. Амалда барча корхоналар 


39
аввал ички бозорга келади, юқори натижаларга эришгандан кейин эса
яъни рақобатбардош маҳсулотларини яратгандан кейин ташқи бозорга 
чиқади. 
Товарлар ва хизматлар маркетинги (товарлар бўйича маркетинг) 
самарали сотишни тадқиқ қилиш ва товарлар ва хизматлар турлари бўйича 
тадбиркорлик фаолиятининг фойдалилигини таъминлашни кўзда тўтади. 
Масалан, хорижда саноат товарлари маркетинги, истеъмол товарлари ва 
хизматлар маркетинги ишлаб чиқилган. 
Экспорт маркетинги янги хорижий сотиш бозорларини қуйидагича 
тадқиқ қилиш, фирма маҳсулотларини сотиш учун хорижий сотиш 
хизматларини ташкил қилишни кўзда тўтади. 
Импорт маркетинги юқори самарали ҳаридорларни таъминлаш учун 
бозор тадқиқотларининг алоҳида шаклларини кўзда тўтади. 
Илмий-техник 
маркетинг 
ҳариднинг 
илмий-техник 
фаолият 
натижалари: патентлар ва лицензияларни сотиш ва ҳарид қилиш 
қисмидаги 
маркетинг 
тадқиқотлари, 
фан-техника 
тараққиёти 
йўналишларини ўрганиш, тегишли томонлар патент ҳуқуқлари масалалари 
ва бошқалар билан боғлиқ. 
Тўғридан-тўғри маркетинг киритиш маркетинги ўз ичига хорижий 
фаолиятни тадқиқ қилиш, янги корхона ишининг имкониятлари (бизнес-
режа турлари), унинг сотиш фаолиятини чуқур ва ҳар тарафлама таҳлил 
қилишни, ҳамда компания манфаатлари ва корхона қурилган мамлакат 
қонунини ҳисобга олган ҳолда ташқи бозорда сотиш тадқиқотларини ўз 
ичига олади. 
Халқаро маркетинг, ташқи иқтисодиёт, ташқи савдо маркетинги деб 
ҳам атайдилар, маҳсулотни хорижда қурилган миллий корхоналарда 
сотишни кўзда тўтади. У ишлаб чиқариш, сотиш вазифаларининг жуда 
катталиги билан фарқланади, асосан кўп сонли мамлакатлар ҳудудларини 
қамраб олувчи трансмиллий компанияларга жавоб беради. 


40
Нотижорат фаолияти соҳасидаги маркетинг асосан алоҳида ташкилот 
ёки алоҳида шахсга нисбатан жамоанинг ижобий фикрини яратиш 
масалалари билан боғлиқ. 
Ижтимоий 
маркетингни 
қўллашнинг 
энг 
муҳим 
соҳаси 
ривожланадиган мамлакатларда оилани режалаштириш, кариялар ва 
касалларга эътиборни жалб қилиш айрим ижтимоий заруриятларга хайрия 
қилишга тайёрликни ривожлантиришдан иборат. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling