Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

Нaрxни “ёриб киришстратегияси. Нaрxнинг “ёриб кириш” ёки 
“пaст нaрx” стратегияси бoшидaн бoзoрнинг энг кaттa улушини эгaллaб 
oлиш мaқсaдидa энг пaст нaрxни ўрнaтишдaн ибoрaтдир. Тoвaрлaр 
бoшлaнғич нaрxи пaст ўрaнтилиб, тaлaб рaғбaтлaнтирилaди, рaқoбaтдa 
ютиб чиқилaди, рaқиблaр тoвaрини бoзoрдaн сиқиб чиқaрилaди, ундa 


208
aсoсий улушни эгaллaйди вa кейин тoвaр нaрxини oширa бoшлaйди. Aммo 
“ҳaридoрлaр” бoзoридa бу стратегияни қўллaш жудa қийин, фaқaт 
“тўйинмaгaн сoтувчилaр” бoзoридa бирoр нaтижaгa eришиш мумкин. Бу 
интенсив сoтиш тизимини тaҳлил қилaди. Бу стратегия йирик бoшлaнғич, 
тез oрaдa қaйтaрилмaйдигaн инвеститциялaргa қaрaтилгaн стратегиядир. 
Қуйидaги шaртлaр ушбу стратегияни тaъминлaшгa қaрaтлигaндир: 
• тaлaб нaрx бўйичa жудa элaстик устунлик сегментлaри мaвжуд эмaс, 
шунинг учун ҳaм ягона стратегия - кенг дoирaдaги сoтиб oлувчилaрни 
қoндириш мaқсaдидa етaрли дaрaжaдaги нaрx билaн бутун бoзoргa 
мурoжaaт етиш; 
• сoтувнинг кaттa ҳaжми ҳисoбигa мaҳсулoтнинг бир-биригa кетaдигaн 
пaст ҳaрaжaтлaргa eришиш имкoниятлaри мaвжуд
• янги тoвaргa бoзoргa чиққaндaн сўнг тез oрaдa кескин рaқoбaтнинг 
юзaгa келиш xaвфи пaйдo бўлaди; 
• қиммaт тoвaрлaр сегменти тўйингaн бўлaди, у ҳoлдa бoзoр 
ривoжлaнишидaги ягoнa сиёсaт бу “ёриб кириш” стратегиясидир. 
ҚИСҚА ХУЛОСАЛАР 
Нарх деб - товарнинг қийматига айтилади. Меҳнат сарфи, бозор учун 
ишлаб чиқарилган ва истеъмол қобилиятини қондириш ҳолатига эга 
бўлганда товар була олади. Товарнииг қиймати товарга сарф этилган 
жонли меҳнат қиймати билан кўпроқ намоён бўлади товарга қўйиладиган 
нарх унга кетадиган барча ҳаражатларни ўзида акс эттиради. Нарх сиёсати 
маркетингга кириб боришда энг асосий инструмент бўлиб ҳисобланади, 
ҳамда маркетингнинг асосий принципларидан бири бўлиб қолади. 
Бозорда нарх учта гуруҳ омил натижасида шаклланади: 
1. Талаб (бозорда ўхшаш товарлар мавжудлиги ва уларга бўлган 
нархлар, бозорга кириш, ҳаридорлар даромадлари, талаблар) 
2. Ҳаражат (ишлаб чиқариш ҳаражатлари, маркетинг ҳаражатлари, 
фойда). 


209
3. Рақобат омиллари (тармоқдаги фирмалар сони, айнан ўхшаш 
импорт товарлари, рақобатчилар товарларига бўлган нархни билиш. 
Асосий нархни белгилаш услуби қуйидигилардан иборат: 
- нархлаштириш масаласи қўйилади,
- талаби аниқланади, 
- ҳаражатлари баҳоланади 
- рақобатчилар ва нарх таҳлил қилинади,
- нархлаштириш услуби танланади, 
- охирги натижавий нарх ўрнатилади. 
Нарх белгилашнинг қийинлиги, муайян даражада маҳсулотнинг 
янгилиги даражасига ҳам боғлиқ , бу даража эса учга бўлинади: 
- энг янги маҳсулот
- техникавий илғор маҳсулот 
- оригинал бўлмаган (янги тақлидий) ва ўринбосар маҳсулотлар. 
Маркетинг фаолиятида нарх белгилашнинг иккита асосий сиёсати 
мавжуд, бу “қаймоғини олиш” ва “кириб олиш” сиёсатидир. 
“Қаймоғини олиш” сиёсати аввало, товар нархи ишлаб чиқариш 
нархидан анча юқори ўрнатиб аста-секин уни тушириб боради. 
“Кириб олиш” ёки “паст нарх” сиёсатида товар бозорга паст нарх 
билан киритилади. Паст нарх бўйича корхона бозорда ўз улушини ошириш 
учун ҳаракат қилади, ўз мижозларга эга бўлгандан сўнг секин-аста нархни 
ошириб боради. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling