Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


 Товар сотишнинг янги турлари ва усуллари


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet84/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

 
9.3. Товар сотишнинг янги турлари ва усуллари 
Товар сотишнинг янги турларига интернет, электрон почта, тўғри 
маркетинг, франчайзинг ва бошқаларни киритиш мумкин. 
Интернет орқали савдо қилиш ҳозирги пайтда замонавий савдо қилиш 
тўғри ҳисобланади. Жуда кўп фирмалар интернетда маҳсулотларини 
таклиф қиладилар. Истеъмолчилар ўзларига керакли маҳсулотни 
ўзларининг компьютери орқали буюртма бериб сотиб олишлари мумкин. 
Интернет орқали савдонинг устунлик томонлари бу биринчидан, вақт 


225
тежалади, иккинчидан воситачиларсиз тўғридан-тўғри илғаб чиқарувчидан 
олиш имконияти пайдо бўлади. 
Тўғри маркетинг – бу ҳаридор билан турли воситалар билан тўғридан-
тўғри мулоқот бўлиб, ҳаридорни маҳсулотни сотиб олишга ишонтиришдан 
иборатдир. 
Франчайзинг – бу савдо қилиш усулининг замонавий шаклларидан 
бири бўлиб ҳисобланади. Бунда франчайзинг фирмаси франчайзер 
фирмасининг товар маркаси, номаланиши, ва рекламасидан фойдаланиб, 
товарни ишлаб чиқариш, тақсимланиши, сотиш ва таклиф этилишида 
бевосита қатнашади. АҚШда чакана савдонинг 50 % қисми франчайзинг 
тизими орқали амалга оширилади. 
Ҳозирги вақтда чакана савдода товар сотишнинг қуйидаги усулари 
қўлланилади: 
• товарни пештахта орқали сотиш 
• товарни ҳаридор ўзига-ўзи хизмат қиладиган усулда сотиш 
• товарни очиқ ёйиб қўйиб сотиш 
• товар наъмуналарини кўрсатиб сотиш 
• товарни аҳолининг буюртмасига мувофиқ сотиш. 
Товарни пештахта орқали сотиш – товар сотишнинг одатдаги усули 
бўлиб, унда ҳаридорларга хизмат қилиш жараёнининг деярли ҳамма 
асосий элементлари, чунончи: товарларни кўрсатиш ва унинг 
ассортименти билан таништириш, ҳисоб-китоб қилиш ва хақи тўланган 
товарни топшириш ишларини пештахта ёнида тўрган сотувчи бажаради. 
Ҳаридорлар ўзига-ўзи хизмат қилиши асосида товар сотиш усулида 
савдо майдони деворлари ёнига ёки ўртасига териб қўйилган ҳамма 
товарлар ёнига ҳаридорлар бемалол бориб, мустақил танлаб олиб,
инвентарь корзиналар ёки аравачаларга ўзлари солишлари мумкин, 
товарнинг хақи дўкондан чиқаверишдаги ягона ҳисоб-китоб жойида 
тўланади. 


226
Товарни очиқ ёйиб қўйиб сотишда ҳаридорлар сотувчининг иш 
жойига бемалол бориб мустақил танишишлари, сотувчининг маслаҳати ва 
ёрдами билан ўзларига керакли товарни танлаб олишлари мумкин. 
Ҳаридорлар ўзига-ўзи хизмат қиладиган усулда бўлгани каби 
товарларни очиқ ёйиб қўйиб сотишда ҳам товарлар савдо залига сотиш 
учун тўла тайёр ҳолда чиқарилади. 
Товарларнинг наъмуналарини кўрсатиб сотиш усули шароитида 
ҳаридор савдо майдонига қўйилган наъмуналарга қараб ўзига керакли 
товарларни мустақил равишда ёки сотувчи ёрдамида танлайди, унинг 
хақини тўлагандан кейин тегишли товарни бевосита дўкондан олади ёки 
қўшимча хақ эвазига уйига элтиб беришга буюртма беради. Ана шу усулни 
катта ҳажмдаги – мебель, совутгич, кир ювиш машинаси, тикув машинаси, 
электр ёриткич, газламалар сотишда ташкил этиш мумкин. 
Товарни аҳолининг буюртмасига мувофиқ сотиш усулида ҳаридор 
ўзига керакли товарга дўконнинг буюртма бўлимида ёки саноат корхонаси, 
курилиш, муассаса, дала шийпони, истиқомат жойида ташкил этилган 
буюртма қабул қилиш жойида олдиндан буюртма беради. Бу товар 
дўкондан олинади ёки буюртмачининг уйига ёхуд буюртмада кўрсатилган 
бошқа жойга элтиб берилади. Барча озиқ-овқат маҳсулотларини сотишда 
ҳамда мураккаб ассортиментдаги товарларни ичкариликдаги қишлоқ аҳоли
пунктларида жойлашган ва кундалик талаб қилинадиган товарлар билан 
савдо қиладиган дўконлар орқали сотишда ана шу усулни қўллаш мумкин. 
Савдонинг илғор усулларидан бири савдо автоматлари орқали савдо 
қилиш ҳисобланади. Савдо автоматлари савдонинг ижтимоий-иқтисодий 
самарадорлигини таъминлашда муҳим ўрин тўтади, яъни савдода истеъмол 
ҳаражатларини камайтириш, истеъмолчи хукмрон бўлган шароитда муҳим 
аҳамиятга эгадир. Ҳозирги шароитда замонавий дизайнга эга бўлган савдо 
атоматларидан фойдаланиш муҳим масала ҳисобланади. 


227
Хорижий мамлакатларда товарларни сотишда қўлланилаётган 
қуйидаги илғор усуллардан мамлакатимиз савдо корхоналари ва 
ташкилотларида фойдаланиш мумкин: 
• чакана савдо корхоналарининг намойиш залида туширилган 
нархларда каталоглари бўйича ноозиқ-овқат товарларини сотиш; 
• шаҳар марказида жойлашган ва кичик савдо майдонига катъий 
интерьер, унча кўп бўлмаган ходимларга эга бўлган чакана савдо 
корхоналарида нархи туширилган чекланган ассортиментдаги товарлар 
билан савдо қилиш; 
• “қулай дўконлар”, чекланган ассортиментдаги товарлар асосан 
янги озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи ҳамда ҳаридорларга 
бутун кун мобайнида хизмат кўрсатадиган савдо корхоналарида сотиш. 
Хорижий мамлакатлар савдо корхоналарида товарларни сотишда 
қўлланилаётган илғор усулларнинг муваффақиятини таъминловчи йўллар 
ҳаридорга янада кўпроқ турли хил хизматларни кўрсатиш ва товарларга 
бўлган нархни тушириш бўлиб ҳисобланади. Булардан савдо 
корхоналарида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling