Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

 
ҚИСҚА ХУЛОСАЛАР 
Маркетингнинг энг муҳим ва ажралмас таркибий қисми маҳсулотни 
сотиш ва тақсимлаш ҳисобланади. Бу жараёнда ташкилий нуқтаи назардан 
энг мураккаб вазифа - ишлаб чиқарилган маҳсулотни истеъмолчига 
етказиш ҳал этилади. 
Тақсимот йўли аниқ бир товар ёки хизматнинг ишлаб чиқарувчидан 
истеъмолчи сари ҳаракатида уларга бўлган мулк эгаси ҳуқуқини ўзига 
оладиган ёки бошқага беришга ёрдам кўрсатадиган фирмалар ёхуд айрим 
шахслар мажмуидан иборатдир. 
Тақсимот каналининг босқичи - бу товар ва унга эгалик ҳуқуқини 
пировард ҳаридорга яқинлаштириш йўлида у ёки бу ишни бажарадиган ҳар 


228
қандай воситачидан иборатдир. Тақсимот каналининг қуйидаги 
босқичлари бор: 
1. Ноль босқичли канал ёки бевосита маркетинг канали ишлаб 
чиқарувчи ва истеъмолчидан иборат. Ишлаб чиқарувчи истеъмолчилдарга 
ўз товарларини жойма-жой ташиб юриб (кўчма савдо), жунатиш йўли 
билан ёки ўз фирма дўконлари орқали сотади. 
2. Бир босқичли канал ўзига ишлаб чиқарувчи, воситачи ва 
истеъмолчини қамраб олади. Истеъмол бозорида, одатда, бу воситачи 
чакана савдогар (дўкондор), саноат маҳсулотига оид товарлар бозорида эса 
савдо агенти ёки брокер ҳисобланади. 
3. Икки босқичли канал ўзига ишлаб чиқарувчи, икки воситачи, 
истеъмолчини қамраб олади. Истеъмол товарлари бозорида улгуржи ва 
чакана 
савдогарлар 
шундай 
воситачилар 
ҳисобланади. 
Саноат 
маҳсулотлари бозорида улар саноат дистибьютери ва дилерлар деб 
аталади. 
4. Уч босқичли канали ўзига ишлаб чиқарувчи, учта воситачи ва 
истеъмолчини қамраб, кўп ҳолларда улгуржи ва чакана савдогарлар 
ўртасида майда улгуржи (кўтарафурушлар) фаолият кўрсатади. У йирик 
улгуржи савдогар хизмат кўрсатмайдиган кичик савдо корхоналарига 
сотади. 
Чакана савдо аҳолига тўғридан - тўғри товар сотиш ва хизмат қилиш 
билан боғлиқ бўлган тадбиркорлик фаолиятини ўз ичига олади. Чакана 
савдо 
товарлар 
ассортиментининг 
шаклланишида 
қатнашади. 
Ҳаридорларга товарлар сифат кўрсаткичлари тўғрисида ахборотлар 
беради. Товарларни сақлаш, қўшимча ишлаш, нархларни ўрнатиш ва 
бошқа вазифаларини бажаради. Натижада товарларнинг охирги 
истеъмолчилари билан олди - сотди шартномасини бажаради. Чакана савдо 
мулкчилик шакли, усули ва хизмат кўрсатишлари билан турланади. 
Улгуржи савдо умумлашган воситачи ҳисобланади ва кўпчилик 
вазифаларни бажаради. Улгуржи савдодан саноат корхоналари, тижорат 


229
фирмалари ва давлат муассасалари улгуржисига товар сотиб олишлари 
мумкин. 
Савдо қилишнинг янги турларига интернет, электрон почта, тўғри 
маркетинг, франчайзинг ва бошқаларни киритиш мумкин 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling