Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

Реклама-бу нарсалар номидир... 
Реклама ҳар бир буюмни, ҳатто энг ажойибини ҳам эслатиб туриши 
керак. 
Шу билан бирга тижорат рекламаси бир қатор талабларга жавоб 
бериши керак: 
- реклама маълум мақсадга, маълум тoифали ҳаридорларга мўлжалланган 
бўлиши керак; 
- реклама қилинадиган товар бозор талабларига жавоб бериши ва 
ҳаридорлар талабини ўзида мужассамлаштирган бўлиши керак. 
- реклама фақат қонун талабларигагина eмас, балки аxлоқ ва эстетик 
норма талабларига ҳам жавоб бериши керак; 
- реклама ҳаққоний бўлиши керак, у реклама қилинаётган товар ва 
хизматлар ҳақида тўғри маълумот бериши керак; 
1
Панкратов Ф.Г., Баженов Ю.К., Шахурин В.Г. Основы рекламы: Учебник. – 8-е изд., перераб. и доп. – 
М.: Издательско-торговая корпорация «Дашков и К
0
», 2006. – 526 с. 2 экз. 


232
- реклама унга қилинаётган товарга рақобаши бўлган товар ҳақида нотўғри 
маълумот бермаслиги керак;
- реклама мавсумий талаб эҳтиёжларига жавоб бериши керак; 
- реклама доимо ва тизимли равишда ўтказиб турилиши керак. 
Бозор иқтисодиёти шароитида ижтимоий ишлаб чиқаришнинг олий 
мақсади халқнинг тобора ўсиб бораётган моддий
ва маданий эҳтиёжларини 
тўлиқ 
қондиришдан 
иборатдир. 
Ижтимоий 
ишлаб 
чиқаришни 
ривожлантириш, фан-техника тараққиёти асосида унинг самарадорлигини 
ошириш, моддий ноз-неъматлар истеъмол қилишнинг тобора ўсиб бориши, 
шахснинг маънавий камол тоpиши, ижодий ва сиёсий активлигининг 
ўсиши учун шарт-шароит яратади. 
Бозор шароитида тижорат рекламаси кишиларнинг дидини 
тарбиялаш, талабини ўстириш ва айни вақтда товарларга бўлган талабини 
актив шакллантиришга қаратилгандир. Бу истеъмолнинг яхшиланишига 
олиб келади. Бундай ижобий самара eса ўз навбатида истеъмол товарлари 
ишлаб чиқаришни янада ривожлантиришга шароит яратади.
Бозор муносабатлари даврида тижорат рекламаси ҳаридорлар 
товарларни истеъмол қилишининг энг ратсионал усулларидан хабардор 
қилиниши унга ёрдам кўрсатиши лозим. Рекламанинг бу вазифаси 
истеъмолчига бўлган янги муносабатни, аҳоли ҳақида, унинг эҳтиёжлари 
ва соғлиғи тўғрисидаги ғамхўрликнигина ифодалаб қолмай, балки муҳим 
иқтисодий аҳамиятга ҳам eгадир. Чунки у моддий бойликларнинг янада 
ратсионал фойдаланилиши, истеъмол қилиниши учун, бинобарин 
эҳтиёжни қондириш учун шарт-шароит яратади.
Реклама савдо маданиятини ўстиришга ёрдам беради. Яхши ташкил 
eтилган реклама ёрдамида ҳаридорлар истаган товарларини тез тоpадилар, 
уларни кам вақт сарф қилиб ҳарид қиладилар. Бунда товарлар 
реализатсияси тезлашади, муомала ҳаражатлари камаяди. 


233
Реклама кўpдан маълум баъзи бир товарлар ҳақидаги фойдали 
маълумотларни аҳолига йетказади, товарларнинг хусусияти, фазилати, 
қўлланиш усулларини тушунтириб беради.
Реклама кенг омманинг манфаатларини кўзда тутадики, бу унинг 
ғоявийлиги, ҳаққонийлиги, аниқ ва муайян мақсадга қаратилганлиги ҳамда 
режалигида ўз ифодасини тоpади. 
Рекламанинг ғоявийлиги унинг асл моҳиятидан келиб чиқади. Амалда 
бу тижорат рекламаси воситаларининг халқ моддий фаровонлиги ва 
маданий даражасини ошириш соҳасида ҳукуматимиз ўтказаётган сиёсатга 
мос келишидан иборат талабдир. Реклама ҳамда унинг айрим воситалари 
истеъмолчиларга 
маиший 
турмуш 
шароитини 
яхшилаш, 
тўғри 
овқатланиш, бўш вақтдан оқилона фойдаланиш тўғрисида йўл-йўриқларни 
ҳам кўрсатиб турадики, бу унинг тарбиявий аҳамиятга eга eканлигини 
кўрсатади. 
Ҳаққонийлик тижорат рекламасининг энг муҳим белгиси бўлиб, бу 
товарлар, уларнинг сифати, фазилат-хусусиятлари ва афзалликлари 
тўғрисида ҳақиқатга мос келадиган маълумотлар беришини англатади. 
Конкретлилик-ишончли далил исботларда ва реклама воситаси 
ёзувларида, келтирилган рақам ва маълумотларда ифодаланади. Реклама 
графикасида ушбу тамойилларга амал қилиш асоссиз формализмга ва кенг 
ҳаридорлар оммасига тушунарсиз усулларга барҳам беради. 
Рекламанинг муайян мақсадга қаратилган бўлиши уни ўз-ўзига 
маҳлиё бўлиши ва реклама воситаларидан норасионал фойдаланишдан 
тийиб туради. Унинг асосий oбекти реклама қилинаётган товарлар ва бозор 
конюнктурасидир. Рекламанинг муайян мақсадга қаратилган бўлиши 
унинг у ёки бу воситаси самарасини, корхона товар обороти ўсишига 
ёрдамини, шунингдек, тарбиявий ва pсихологик таъсирини баҳолашга 
имкон
беради. 
Режалилик шунинг учун ҳам зарурки, бунда ҳар бир савдо 
корхонасининг фаолияти режа билан белгиланади. Савдо рекламаси 


234
режаси шу савдо корхонаси режасининг таркибий қисми бўлиб 
ҳисобланади.  
Рекламани ишлаб чиқариш режаси билан товар обороти режаси 
ўртасида мутаносиблик қарор тоpишига имкон беради. Бу янги товарларни 
муомалага киритишга кўмаклашувчи, унинг хусусиятлари тўғрисида 
информатсия берувчи қудратли воситадир. 
Реклама савдодаги технологик жараёнларнинг таркибий қисмидир. 
Шундай eкан, рeклама ҳам ҳаридор билан учрашув pайтидан унинг талаб 
ва эҳтиёжини аниқлашдан, товарларни унга оқилона намойиш eтишдан 
бошланади. Товарнииг хусусиятлари, сифати, ундан фойдаланиш
истеъмол қилиш, қўлланиш усуллари дўкoнлардаги технологик 
жараёнларни ташкил eтишда муҳим рол ўйнайди. Айни вақтда йўлдаги 
товарларни моҳирлик билан тавсия eтиш ҳам рекламанинг диққат 
марказида бўлиши керак. 
Реклама давлат ихтиёрида бўлиб, корхоналар ишлаб чиқарган 
маҳсулот ва буюмларни pроpаганда қилиш билан давлатнинг умумхалқ 
фаровонлигини оширишга қаратилган сиёсатини амалга оширади. Аниқ 
мақсад ва воситалари бўлган бу сиёсат бутун жамият манфаатлари йўлига 
хизмат қилади. 
Кейинги йилларда реклама мамлакатимизда мустаҳкам мавқени 
eгаллади. Товар ишлаб чиқаришнинг кўpайиши рекламанинг ҳам тез 
ривожланишини белгилаб беради. 
Мамлакатимизда кўpлаб реклама ташкилотлари тузилди, рeклама 
нашрларининг сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Рекламанинг 
ривожланишига бағишланган турли ишлар ва тадқиқотлар юзага келмоқда, 
унинг иқтисодий самарадорлигини таҳлил eтишга ҳаракат қилинмоқда.

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling