Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


 Реклама ҳаражатларини режалаштириш


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

10.4. Реклама ҳаражатларини режалаштириш 
Реклама товарга талабни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга. 
Уни турли-туман таърифлаш мумкин. У талабни шакллантириш 
мақсадида Реклама қилинаётган товарга истеъмолчиларни огоҳлантириш 
жараёни, сотувни ташкил қилиш жараёни, иқтисодий ва ижтимоий 
жараён, жамоат билан боғланишни амалга оширувчи восита сифатида 
қўлланилади. 
Реклама бу якка шахсга ҳисoбланмаган ахборот бўлиб, у ҳамма 
ҳаридорларга товар ва хизмат тўғрисидаги маълумот етказиш, шунингдек 
Реклама берувчиларни ғояларини изoҳловчи воситадир. Реклама бир 
гуруҳ одамларга мўлжалланган, шунинг учун ношахсий тавсифга эга. 
Рекламанинг катта қисмига буюртмашилар томонидан ҳақ тўланади, 
аммо баъзи бир Реклама омилларига ҳақ тўланмайди. 
Масалан, «Америка Қизил Ярим Ой», «Юнайтед Уэй», «Америка 
рак касаллигига қарши жамияти»нинг Рекламалари бепул жамоатчилик 
асосида ойнаи жаҳoн орқали берилади ва кундалик матбуотда чиқарилади. 
Рекламаларнинг катта қисми ўз тавсифи билан ишонтирувчи 
ҳисoбланади. У алoҳида сотув учун ўзига йўл ошиб боради: аудиторияни 


241
ахборотга эга эканлигини таъминлайди ва фирманинг маҳсулoтга 
хайриxoҳлик муносабатини уйғотади.
Реклама талабни шакллантириш тизимининг элементи ҳисoбланади 
ва маълум «товар тимсол»ини таъминлайди, бу эса сотиб олиш қарорини 
қабул 
қилинишига 
ёрдамлашади. 
Дўконлар, 
ярмаркалар 
ва 
кўргазмаларнинг хизматларини амалга оширишда реклама муҳим рол 
ўйнайди. Кенг тарқалиб ва юксалиб бориш даражасида реклама кенг ғоя
доирасини яъни иқтисодий, сиёсий, диний ва ижтимоий ташвиқот 
қилишда ишлатиладиган асосий стратегик қуроллардан бири бўлиб 
ҳисобланади. 
Эълон реклама бўлиши учун реклама берувчи ўзини таништириши 
керак. Хўжалик юритувчи субектининг реклама билан боғлиқ, фаолият 
тури турли-туман бўлиши мумкин: товарга ва уни ишлатилишига 
реклама, фирма рекламаси, ошиқ, (бевосита), ва йўпиқ, (билвосита) 
реклама, сотувни кенгайтиришни таъминловчи реклама. Рекламани 
тарқатувчи воситалар—радио, ойнаи жаҳoн, газета, журнал, почта, видео 
кассеталар ва бошқалар. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling