Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

 
 
 
 


235
10.2. Маркетинг тизимида рекламанинг функциялари
Маркетинг ва реклама бир йирик жараённинг икки томоннини ташкил 
этади. Шу билан бир вақтда реклама маркетинг тизимида ўзига хос ўринни 
эгаллайди. 
Мутахассислар фикрича, реклама коммуникация шакли деб қаралади, 
қайсики, у товар сифати ва хизмат кўрсатишни, шунингдек ғояни 
истеъмолчининг талаб ва эҳтиёжига мувофиқ ташкил этишга интилади. 
Рекламанинг моҳияти ишлаб чиқарувчи манфаатидан келиб чиқиб 
ҳаридорда товарни сотиб олиш тўғрисида тасаввур уйғотиши зарур. 
Рекламага товар ишлаб чиқарувчи ўз товари билан бозорга кираётгани 
тўғрисидаги ахборот деб қараш лозим. Бунда сўз товар истеъмолчининг 
эхтиёжини маълум даражада қондираётгани ҳақида бораётганини 
тушуниш муҳим. Ишлаб чиқарувчи манфаати маҳсулотини бозорда 
сотишга, ҳаридор манфаати эса ўз эхтиёжини қондиришга қаратилган 
бўлади. 
Реклама ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчи ўртасидаги коммуникатив 
алоқа воситаси ҳисобланади. У корхона ва бозор ўртасидаги бутун алоқа 
тизимини ўз ичига олади. Истеъмолчи реклама қилинаётган товар 
тўғрисида малакали билимга, яъни тасаввурга эга бўлиши керак. Реклама
хабарлари шундай бўлиши зарурки, у истеъмолчида товарга нисбатан 
ижобий муносабат уйғотиши ва уни сотиб олишга ишонч уйғота олиши 
лозим. 
Реклама мазмунига келганда, унга товарларни ва уларнинг истеъмол 
қилиш хусусиятини ташвиқот қилиш деб қаралиши шарт. Айрим қараш ва 
ғояларнинг шаклланиши ташвиқот қилиш рекламани ривожлантиришнинг
янги имкониятларини очади. 
Маркетинг фаолияти тажрибаси шуни тасдиқлайдики, рекламанинг 
таъсирчанлиги унга товарларни ишлаб чиқарувчидан тортиб истеъмолчига 
бўлган ҳаракат тизимидаги ўрнига нечогли аҳамият берилишига


236
боғлиқдир. Рекламанинг самадорлиги эса жамоатчилик фикрининг 
шаклланиши ва истеъмол нархларининг ўзгариши билан ўлчанади. 
Рекламанинг фаолият доираси ўз ичига: 
1) Истеъмолчининг реклама қилинаётган товар ва хизматга ҳамда 
бозорга бўлган эхтиёжини ўрганиш; 
2) Мақсадга эришишни стратегик режалаштириш, бозор чегарасини 
аниқлаш, реклама воситаларидан фойдаланиш режаларини ишлаб 
чиқариш ва уни молиялаштириш юзасидан зарур тадбирлар ишлаб чиқиш; 
3) Реклама воситаларини танлаш бўйича ҳаражатлар тизимини 
белгилашда тактик қарорлар қабул қилиш, матбуотда эълонларнинг 
ёритилиши ва намойиш қилиниши юзасидан тадбирлар ишлаб чиқиш; 
4) Матн ёзишни ҳисобга олган ҳолда эълон тўзиш, макет тайёрлаш, 
уни бадиий безаш ва уларни ишлаб чиқаришни ўз ичига олади. 
Реклама савдодаги технология жараёнининг таркибий қисмидир. 
Модомики товар сотиш чакана савдодаги асосий технология жараёни
экан, реклама ҳам ҳаридор билан учрашган пайтдан, унинг талаб ва 
эҳтиёжи аниқланган пайтдан, товарни оқилона кўз-кўз қилишдан 
бошланади. Товарнинг хусусиятлари, сифати тўғрисида, уни ишлатиш, 
истеъмол қилиш усуллари тўғрисида ўз вақтида маслаҳати бериш, 
дўконлардаги технология жараёнларини ташкил этишда муҳим ўрин 
тўтади. Сўнгра, бирор товарга қўшиб олинадиган товарларни тавсия этиш 
ҳам рекламанинг диққат марказида бўлиши керак. 
Чакана савдодаги рекламани қўллаш жойига, вазифасига техникавий
воситаларни қўллаш ва улардан фойдаланиш услубларига қараб бир-
биридан фарқ қилади. 
Қўлланиш жойига кўра рекламалар дўконга кирувчи ҳаридорларга 
мўлжалланган дўкон ичидаги ва бутун аҳолига қаратилган дўкон 
тўғрисидаги турларга бўлинади. 
Вазифасига 
кўра 
реклама 
воситалари 
аҳолининг 
муайян 
категориялари ва гуруҳларига (мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-


237
оналарига, пахтакорларга, пархез таомга муҳтож бўлган кишиларга ва шу 
кабиларга) мўлжалланган бўлади. 
Техникавий воситаларни қўллаш ва улардан фойдаланиш услубларига 
кўра реклама қуйидаги турларга бўлинади: 
а) Витрина-кўргазма рекламаси (дераза ва дўкон ичкарисига 
ўрнатилган витриналар, дўконлардаги ва бошқа жамоат жойларидаги товар 
кўргазмалари); 
б) Тасвирий, фотографик ёритилган рекламалар (дўконларнинг 
тамғалари, реклама ёзувлари, плакатлар, прейскурантлар, кўрсаткичлар, 
транспарантлар, эълонлар); 
в) Босма реклама (варақалар, каталоглар, проспектлар, газета ва 
журналлардаги эълонлар); 
г) Намойиш рекламаси (маҳсулотларни татиб қуриш, кийим-
кечакнинг янги моделларини намойиш қилиш ва шу кабилар); 
д) Кино- телевизион ва диапозитив рекламаси; 
е) Овозли реклама. 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling