Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ш. Д. Эргашходжаева, И. Б. Шарипов


 Товар сотишни рағбатлантириш усуллари


Download 1.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/122
Sana06.04.2023
Hajmi1.55 Mb.
#1333385
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   122
Bog'liq
marketing asoslari oquv qollanma

10.6. Товар сотишни рағбатлантириш усуллари 
Товар сотилиши учун ҳаридор тўлов қобилиятига эга, товар эса унга 
зарур бўлиши керак. Шунинг учун талаб “Тўлов қобилиятли эҳтиёж” ҳам 
деб аталади. 
Товарни сотиб олишда инсонлар маълум эҳтиёжларини қондиришни 
назарда тўтади. Шу сабабли товарнинг сифат кўрсаткичлари тўғрисида 
ахборот зарур. Бозорга кириш фирма учун масъулиятли давр, унинг 
товарлари ҳақида ҳали маълумотлар берилмаган. Бўлажак истеъмолчи 
қуйидаги ахборотларни олиши шарт: 
• товарнинг борлиги ва сотилиш жойи; 
• қайси эҳтиёжларни қондиришга қаратилганлиги; 
• истеъмол қийматининг асосий кўрсаткичлари; 
• ҳаридорларни кўниктирмай қолган ҳолда уларнинг химоя қилиш 
кафолатлари. 
Булгуси ҳаридорларга ахборотлар етказиш услублари қуйидагилар: 
1. Рекламалар (радио, телевидение, ёзма). 
2. Кўргазмалар ўтказиш, 
3. Йиғилишлар, анжуманлар ва фильмлар орқали етказиш ва 
бошқалар. 
Ахборотга эга бўлмаган ҳаридорларга мурожаат қилиш уларнинг 
талабини уйғотади ва товарни сотиб олишга ундайдилар. 
Талабни шакллантириш ва сотишни рағбатлантиришда тўғри 
маркетингнинг аҳамияти каттадир. 


250
Тўғри маркетинг – бу маркетингнинг диалогик тизимидир, яъни 
сотувчи ҳаридор билан суҳбатлашиб, охири ҳаридорни буюртма борлигига 
ишонтиради. Тўғри маркетингнинг афзаллик томони шундаки, сиз ўз 
хизматингиз натижасини ўз кўзингиз билан қуришингиз мумкин. 
Телемаркетинг – бу тўғри маретингнинг бир шакли бўлиб, бунда 
мижоз 
билан 
телефон 
орқали 
мулоқот 
қилиш 
тушунилади. 
Телемаркетингдан фойдаланганда телефон қилиш вақтини тўғри танлаш 
керак. Мутахассисларнинг фикрича энг оптимал вақт кундўзи соат 10 дан 
кейин ва тушдан кейин соат 14-17 ҳисобланади. 
Сотишни рағбатлантириш – бу маълум бир муддатда сотиш ҳажмини 
ошириш мақсадида турли рағбатлантириш воситаларидан фойдаланиш 
ҳисобланади. Бу рағбатлантириш воситаларига: мукофотлар, чегирмалар, 
кетма-кет товарни сотиб олгани учун совғалар, лотерея ва уйинлар 
ўтказиш, товар билан қўшимча нарсалар қўшиб бериш, бепул етказиб 
бериш ва ўрнатиш, маълум муддатда сотилган товарга бепул хизмат 
кўрсатиш ва бошқалар киради. 
Сотишни рағбатлантиришда товар тўғрисида маълум даражада 
ахборотга эга бўлмаган истеъмолчиларга мурожат қилинади. Шунинг учун 
рағбатлантириш сиёсатининг вазифаси - уларда фирма товарларини 
кейинги вақтда сотиб олишга иштиёқ туғдириш ҳамда доимо алоқада 
бўлишга чиқаришдан иборат. Одатда талабни шакллантириш тадбирлари 
истеъмолчиларга ва сотувчиларга қаратилган бўлади. Истеъмолчиларни 
рағбатлантириш уларга сезиларли тижорат имтиёзлари беришни кўзда 
тўтади: 
• товарни сотиб олиш ҳажмига ва доимий алоқада бўлиб туришга 
бериладиган имтиёз; 
• ҳар хил шаклдаги қарзларга товар сотиш; 
• товарнинг кўп ҳажмда ҳарид қилинишини кўзлаб намуналарни 
бепул тарқатиш; 
• товарларни вақтинча ишлатиш учун бепул бериш; 


251
• ишлатилган товарни маълум шартлар билан қабул қилиш; 
• янги товарларни бўлажак ҳаридорларга кўрсатиш; 
• товар ишлаб чиқарувчи корхоналарда саёхат уюштириш; 
• янги товарларнинг бозорга киритилишига бағишланган матбуот 
конференциялари ўтказиш; 
• товар нархини кескин тушириш тўғрисидаги радио, телевидение ва 
матбуот орқали эълонлар. 
Товарларга бағишланган рағбатлантириш сиёсати уларнинг сотиб 
олувчи ҳаридорлари турига боғлиқ. Воситачиларни рағбатлантириш, 
уларнинг 
фаоллигини 
ва 
ташаббускорлигини оширишга 
ҳамда 
истеъмолчилар доирасини кенгайтиришга мўлжалланади. Талабнинг 
шаклланиши ва сотишни рағбатлантириш сиёсати товарнинг бозордаги 
хаётий босқичларига мувофиқ келиши билан ҳар бирига мос мазмун 
бағишлаши шарт. 
Бозорга кириш даврида агар фирма биринчи маротаба бозорга кириб 
бораётган бўлса, унда алоҳида стратегия ишлаб чиқилади. Одатда, 
қуйидаги 4 хил маркетинг стратегиясидан фойдаланилади: 

Download 1.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling